ЎТ ДАМЛАМАЛАР – ЖИҒИЛДОН
ҚАЙНАШИГА ҚАРШИ
1-РЕЦЕПТ:
1 ош қошиқдан қуритилган мойчечак
(ромашка), баргизуб, зуптурум (подорожник), қизилпойча (зверобой)ларни яхшилаб
аралаштиринг ва стаканга солиб, устидан қайноқ сув қуйинг ва 2-3 соатга
бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, овқатдан 30 дақиқа олдин қабул қилинг.
2-РЕЦЕПТ:
1 чой қошиқ қуритилган ялпиз
(мята)ни стаканга солинг ва устидан қайноқ сув қуйиб, тўлдиринг. Дамламани
зарда қайнаб бошлаган вақтда ичсангиз, ундан қутиласиз.
3-РЕЦЕПТ:
Тенг миқдорда қизилпойча
(зверобой), ялпиз (мята) дасторбош, бўйимодарон (тысячелистник) ни сирли идишга
солиб, устидан 1 литр
қайноқ сув қуйинг ва 2-3 соатга бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан
кунига 3-5 маҳал, 0,5 стакандан ичинг.
4-РЕЦЕПТ:
Бир чимдимдан шивит (укроп) ва
арпабодиён уруғини стаканга солинг ва устидан қайноқ сув қуйиб, бостириб
қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, уни зарда қайнаб бошлаши билан ичинг. жиғилдон
қайнаши тўхтамагунча 1 ҳўпламдан ичинг. Бундан ташқари, арпабодиён чойини 5-6
ҳафта давомида, кунига 2-3 маҳал, 1 стакандан ичиб турсангиз, жиғилдон
қайнашидан қутиласиз.
5-РЕЦЕПТ:
Бир ҳовуч арпа ёки тариқни
оғзингизга солиб, майдалаб чайнанг. Бунинг натижасида оғзингизда пайдо бўлган
сўлакни ютинг. 6-7 дақиқада жиғилдон қайнаши енгилади. Бу усулдан жиғилдон
қайнаши бошланиши билан фойдаланишингиз мумкин.
6-РЕЦЕПТ:
Тухум пўчоғи ҳам ошқозонда кислота
ишлаб чиқарилишини меъёрлаштиради. Бунинг учун 1 дона қайнатилган тухум
пўчоғини майдалаб толқонга айлантиринг ва ундан 0,5 чойқошиқ олиб, 1 стакан сув
билан ичворинг. Агар сизни зарда қайнаши
безовта қилаверса, бу усулдан тез-тез фойдаланиб туринг.
7-РЕЦЕПТ:
Зарда қайнаб бошлаши билан игир (қиёқсимон ўсимлик– аир)
илдизини ювиб, тозалаб, чайнанг. Қанча майдалаб чайнасангиз, жиғилдон
қайнашидан шунчалик тез озод бўласиз.
8-РЕЦЕПТ:
Газсиз минераль сув ҳам зарда қайнашини тўхтатади. Бунинг
учун жиғилдон қайнаб, зарда қайта бошлаши билан ундан 1 стакан ичинг. Бундай
сувни яхшиси, дорихонадан, шиша идишга қадоқланганидан олсангиз, янада тезроқ
таъсир этади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий