Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 сентября 2016 г.

алвидо

🔹
Кетар бўлдим, жоним Ўзбекистоним,
Она халқим, қароқларим хуш энди,
Жаннатга андоза боғу бўстоним,
Зарраси зар тупроқларим, хуш энди.
🔹Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Андижоним,
Наманган, Фарғонам,  Қашқам, Сурхоним
Навоий, Бухоро ҳам Гулистоним,
Хоразм, Қорақалпоқларим, хуш энди...


🔹Юз ўттиздан ортиқ эл-улус эдик,
Ўзбек, қорақалпоқ, , тожик рус эдик,
Тотор, туркман, оға-ини дўст эдик,
Қирғиз, озар, қозоқларим – хуш энди.

🔹Отамдек нуроний, онамдек мунис,
Бирингиз акамсиз, опам бирингиз,
Жойнамозда эслаб дуо қилингиз,
Оқсоқол, кўнгли оқларим,хуш энди.

🔹Сиз ҳали қаҳрамон, шахдли бўласиз,
Ваъдага вафоли, аҳдли бўласиз,
Сиз ҳали ҳаммадан бахтли бўласиз,
Фарзандларим, тойчоқларим, хуш энди...

🔹Ҳақ ўз омонатин Ўзи олади,
Бу қисматни ҳар бир бошга солади.
Биздан озод, обод Ватан қолади
Асло ўчмас чироқларим, хуш энди.

🔹Ёддан чиқармангиз айтган сўзларим,
Фалаклардан боқар сизга кўзларим,
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, дўстларим,
Хазон бўлмас боғ-роғларим хуш энди.

🔹Мен кетяпман энди мангу маконга,
Мангу иқбол тилаб Ўзбекистонга,
Саломингиз айтай Соҳибқиронга,
Она халқим, қароқларим, хуш энди....

Хуш энди....

Комментариев нет:

Отправить комментарий