Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 9 сентября 2016 г.

хотирага....

Хотирам мустаҳкам бўлсин, десангиз…

Хотира — инсон ҳаётининг бир бўлаги. Биз миямизда ўтган йилларнинг қимматбаҳо хотираларини олиб юрамиз. Кишининг кексайиши ёки хасталаниши сабабли бошдаги қон-томирлар беркилиб қолиши натижасида хотира сусаяди, ҳатто бутунлай йўқолиши
мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, хотира пасайиши ёки қисман йўқолиши кўп ҳолларда 40 ёшдан кейин кузатиларкан.

Азиз мухлис, қуйидаги ақлий машқлар хотира сусайишининг олдини олади. Эрталабки бадантарбиянинг фойдаси барчамизга маълум, лекин доим ҳам унга амал қилавермаймиз. Эрталаб уйғонгач, 5- 10 минут ўтиб, қулай ўтириб ёки ётиб олиш керак.

Шу ҳолатда 7 та машқ бажарилади.
Иложи борича тезроқ 100 дан 1 гача тескари тартибдан сананг.
Алифбодаги ҳар бир ҳарфга сўз ўйлаб айтинг. 30 секундда сўз тополмасангиз, ўша ҳарфни ташлаб кетинг. Масалан, асал, бодринг, водий, гул ва ҳаказо.
Йигирмата кишининг исмини тартиб рақами билан биргаликда иложи борича тезроқ айтинг: 1- Дилшод, 2 — Санжар, 3 — Расулжон…
Энди эса худди шу тартибда машқни аёллар исми билан бажаринг.
Яна шу машқни 20 хил таомлар номини айтган ҳолда такрорланг.
Алифбодаги битта ҳарфни танлаб олинг. Шу ҳарф билан бошланадиган 20 та сўзни тартиб рақамлари билан иложи борича тезроқ айтинг. 1-стол, 2-сабзи, 3-сотувчи.
Кўзни юмган ҳолда 20 гача сананг. Шундан сўнг миянгиз қизийди ва ақлий меҳнатга тайёр бўлади.

Хотира сусайганда, уйқусизликдан қийналганда, руҳий толиққанда қуйидаги машқлар ёрдам беради.

Ўтирган ҳолда 30 дақиқа сокин нафас олинг. Кейин чуқур нафас олиб, аста-секин чиқаринг. Нафас олиб-чиқариш оралиғида танаффус бўлмаслиги керак.

Бу машқни тоза ҳаволи хонада 10-12 марта такрорлаш керак.

Хотира толиққанда, бош оғриганда ва зўриқиш чоғида, кечқурун уйқудан олдин оғзингизга бир чой қошиқ шакар ёки асал солиб, орқа-сидан қайнаган сув ичиб юборинг, ялпиз дамламаси бўлса яна ҳам яхши.

Умумий ҳолсизланганда, зўриққанда, қисман хотирани йўқотганда хитойлик табиблар мис тангачаларни кўрсаткич ва бош бармоқ орасида ҳар куни 30-60 дақиқа ушлаб туришни тавсия қиладилар. Бу машқ ўзини қўлга олиш ва ҳаяжонни босишга ҳам ёрдам беради.

Табиатнинг ўзи шифокор

Хотирани мустаҳкамлашда қуйидаги

тавсияларимиздан фойдаланиш ҳам яхши самаралар бериши мумкин.

Қалай моддаси органи-змдаги модда алмашинувини тезлаштиради, ақлни чархлаб, асабни тинчлантириб, қисман ёки бутунлай йўқолган хотирани даволашда ёрдам беради.

Диаметри 2 см. бўлган қалай пластинкаларни олиб, қўлтиқ таги, оёқ ва қўлнинг букланадиган жойидаги чуқурчаларга елим қоғоз (скотч) ёрдамида ёпиштириб, 3 соат давомида олманг. Пластинкаларни ечиб, 5 соатдан кейин яна шу муолажани такрорланг. Ушбу муолажа муддати — 22 кун.

Пиёз ва асал

Бир стакан пиёз сувига бир стакан асал яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашмани бир қошиқдан 3 маҳал овқатдан олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин ичилса, хотира сусайишининг олдини олади, бош оғриғидан халос қилади.

Мияда лецитин моддасининг камайиб кетиши натижасида хотира сусаяди, уйқусизлик, асабийлик, кўриш қобилиятининг пасайиши, юракдаги аритмия, сурункали бош оғриғи каби касалликлар кузатилади. Органи-змнинг меъёрида ишлаши учун бир суткада 4 гр. лецитин керак бўлади. Мия фаолиятидаги қон айланишини яхшилаш учун кальций, калий, магний каби моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш керак. Бу моддалар апельсин шарбати, банан, ошқовоқ, ловия, ёғсиз сут, картошка таркибида мужассам.

Шифобахш хурмо

Ақлий меҳнат билан шуғулланувчиларга хурмо жуда ҳам фойдали. У мия қон-томирларини тозалаб, қоннинг яхши айланишига ёрдам беради. Хурмо фосфор, мис, кобальт каби мия фаолияти учун зарур бўлган микроэлементларга жуда бой.

Азиз муштарий, ўзингиз кўриб турганингиздай, хотирамизни мустаҳкамлаш унчалик қийин эмас. Бунинг учун биздан озгина вақт ва қунт керак бўлади, холос. Ахир «Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган осонроқ» деганлари бежиз эмас.

Ойдиной ВАҲОБЖОНОВА тайёрлади.

Интернет манбаларидан олинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий