Йиғла, Ўзбекистон, йиғла, эл бугун,
Юртбошимиз ҳаётин гули сўлди.
Қаранг, ўзи юртни озод қилган кун,
Руҳи озодликка чиққан кун бўлди.
🔹Ўзбекистон деган улуғ давлатни,
Нима қилса қилди, дунё билгунча.
Эҳ, чекдилар қанча-қанча заҳматни,
Бу юртни юрт, бу элни эл қилгунча.
🔹Айрилиқни эшитиб кенжа ўғлим,
Мунғайганча кўзи билан чизиб ер.
"Бийинчи синфга бойсам, энди ким,
Менга сумка, китоб, дафтай бейай, "дер.
🔹Юрагим бандидан узилди, ёки,
Кўзимгамас бўғзимга келди ёшим.
Шу олти ёш болаларнинг ҳаттоки,
Орзусида бор экан-а Юртбошим.
🔹Бу ўлимдан хурсанд бўлган эй, беғам,
Бугун балки роса хандон отарсан.
Лекин шуни унутиб қўйма, сен ҳам,
Бир кун ўлим шарбатидан тотарсан.
🔹Ғамимиздан ёв шод, дўст кўз ёшлайди,
Ҳар кимнинг қисмати ўз тилагида.
Юртбошимиз энди яшай бошлайди,
Миллионлаб ўзбекнинг пок юрагида.
Комментариев нет:
Отправить комментарий