УСТОЗИНГНИ УНУТМА
Отадай
улуғ дер устоз номини,
Олтиндай
қиммат дер ҳар каломини,
Асло
унутмагин эҳтиромини,
Устозни
суймаган охир хор бўлар.
Отанг айтмаганин айтади устоз,
Билим қўшадилар ақлингга оз-оз,
Ҳурматсизлик қилма ҳаттоки бир оз,
Устозни суймаган охир хор бўлар.
Ҳар
бир ютуғингдан устоз бўлар шод,
Устоз
борки сенинг ҳаётинг обод,
Устозсиз
ишларинг бўлади барбод,
Устозни
суймаган охир хор бўлар.
Устозларнинг бўлмас яхшиси ёмони,
Яхши бўлгин дея куяди жони,
Юксалсанг уларнинг қолмас армони,
Устозни суймаган охир хор бўлар.
Энг
ёмон шогирдин кечирар ҳатто,
Шогирдин
ютуғи уники гўё,
Унга
куч бағишлар сендаги зиё,
Устозни
суймаган охир хор бўлар.
Устоз итини ҳам урмагин дерлар,
Устоз билганларин борини берар,
Устозлар шогирдин ғамини ерлар,
Устозни суймаган охир хор бўлар.
Устозларга
доим айлагин таъзим,
Устозларда
бордир доимо қарзинг,
Устозни
улуғлаш дунёда фарзинг,
Устозни
суймаган охир хор бўлар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий