Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 4 сентября 2016 г.

хуршидабону

 ФИҒОН
  Ўзбекистоннинг биринчи Президенти, халқ отаси
            Ислом Каримов хотирасига

Отам қани ёронлар, юзим ювар кўзёшим,
Юрт деб жон чеккан жасур, окил инсон эди у.
Юпатмокка уринманг, кўксимда алам тоши,

Номи тилларда достон, машҳур жаҳон эди у.

Сарф айлади бор кучин элнинг истиқболига,
Минг синов, минг машаққат  буколмади бардошин.
Мардонавор йўлларда халқ эргашди ортидан,
Юртимнинг осмонида порлади эрк қуёши!

Дерлар: буюк зотларнинг битилмиш қисматига
Суюкли касби корин устида берар жонни.
Ўз халқига ҳурликни туҳфа этган кун Отам
Кўз юмиб, кўз ёшига кўмди Ўзбекистонни...

Бир жонига минг жонлар қурбонликка розийди,
Яратган иродаси юракларга солди ғам.
Эй дўстларим, бирлашиб фиғон чексак арзийди,
Бизнинг бахтимиз сўраб Хақ сари кетди Отам!..
                                                                Хуршидабону

                                                               2016 йил 2 сентябрь

Комментариев нет:

Отправить комментарий