ҚАЛБЛАРДА
ЯШАР
(И.Каримов
хотирасига марсия)
Ишонманг оламдан ўтди
десалар,
Энди орамиздан кетди десалар,
Энди номи ҳам ўчди десалар,
Номи ўчмас унинг қалбларда
яшар.
Яшар у Самарқанд кўчаларида,
Ҳаттоки болалар боғчаларида,
Яшар у тадбиру кечаларида,
Номи ўчмас унинг қалбларда
яшар.
У олди халқининг юрагидан
жой,
Ўз халқини этди пок ва маънан
бой,
Шаҳарлар ҳам олди ўзгача
чирой,
Номи ўчмас унинг қалбларда
яшар.
Яхшидан боғ қолар деган нақл
бор,
Ундан қолди озод, обод бир
диёр,
У ўз ишидан бўлди бахтиёр,
Номи ўчмас унинг қалбларда
яшар.
Қилди чорак асрда асрлик ишни,
Бўйнига олиб у бори ташвишни,
Тинмади у асло ёзми ё қишми,
Номи ўчмас унинг қалбларда
яшар.
Бу кун тушди бошга оғир
мусибат,
Дилда ҳамон яшар унга
муҳаббат,
Номи яшар унинг минг йиллар
албат,
Номи ўчмас унинг қалбларда
яшар.
“Нафосат” ижодкорлар клуби аъзоси
Комментариев нет:
Отправить комментарий