Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 8 сентября 2016 г.

кийим кийганда айтиладиган зикр

Кийим кийганда айтиладиган зикр


 Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсин! Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким кийим кийганида: “Бу либосни кийдирган ва мен тарафимдан ҳеч қандай куч-қувватсиз уни менга насиб қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” – деса, Аллоҳ тало унинг
ўтган ва бўлажак барча гуноҳларини кечиради (Абу Довуд (4023) ва Термизий (3458) ривояти). Бу зикрнинг арабча ўқилиши қуйидагича: “Алҳамду лиллааҳиллазий касааний ҳаазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ”. Ўтган мақоламизда айтиб ўтганимиздек, мусулмон кишининг тили Аллоҳ таолонинг зикридан бўшамайди: уйқудан уйғониши билан Аллоҳни зикр қилади, уйқуга ётганида энг охирги сўзи ҳам Аллоҳ таолони зикр қилиш бўлади. Қолаверса, мўмин киши ўзига берилган неъматларга ҳеч қачон ўз ақлим ва устамонлигим ила эришдим, деб ҳисобламайди. Балки у қўлга киритган ҳар қандай ютуғи ва эришган барча мол-мулклари, ҳатто ҳар куни эгнига киядиган кийимини ҳам фақат ва фақат Аллоҳ таолонинг инъом этган неъматлари деб билади. Агар Аллоҳ таоло насиб қилмаганида ҳатто шу кийимимга ҳам эриша олмасдим, деб эътиқод қилади. Ана шундай тушунчадаги мўмин киши Аллоҳ таоло унга ато этган илм, мол-давлат ёки куч-қувват ва мансаб билан асло кибрланмайди, бошқаларни беписанд қилмайди. Унга берилган бу неъматлар аслида уни имтиҳон қилиш учун берилганини, унинг бошқалардан ҳеч қандай афзаллиги йўқ эканини асло унутмайди. Чунки у Қоруннинг “менга бу нарсалар ўз-ўзидан келиб қолгани йўқ, бу мол-давлатни топиш учун калла керак, ақл-фаросат керак” – деб, бу неъматларни унга насиб қилган Зотни унутгани учун Унинг ғазабига дучор бўлганини ва бу тушунчадаги инсонлар ер ютишига лойиқ эканини яхши билади. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг неъматларига шукр қиладиган бандалари қаторида қилсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий