ТЎЙДАГИ МУШОИРА
Андижон адабий гурунггининг аъзоси Дилмурод Шокиров
куни-кеча тўй қилди. Тўй айни анжуман ўтадиган кунга тўғри келгани учун,
Дилмуроджон анжуманнинг қолдирилиши кўпчиликни ранжитмасин учун шоирларга
алоҳида уйга мушоира қилиш учун жой тайёрлаб қўйди.
Кўпчилик бу кун тўй бўлишидан
хабари йўқ ўзларининг
янги ижодий намуналарини олиб келишган эди. Удумга кўра мастова тарқатилгандан
кейин мезбоннинг ўзи бемалол мушоирани бошлайверишни, мушоира якунлангунча ошни
солдирмай туришини айтгандан кейин анжуман раисликни бошлашимни илтимос
қилишгач навбат билан қатнашчиларга сўз
бера бошладим. Дастлабки сўз гурунгнинг фаол аъзоси Дилкашга берилди. У ўзининг янги икки шеърини ўқигач
сўз олган кекса шоир Комилжон Ҳакимов ўзининг “Холис” газетасида янги босилиб
чиққан “Андижоним” номли шеърини ўқиб берди.
Кейинги навбат мухандис ёзувчи Абдусалом Исақовга
берилди. У ижодкорларга қизиқ мавзуда хангомалардан айтиб бергач сўз шоир ва
носир Фарид Усмонга берилди. У Дилмуроджонни бугунги тантана билан табриклаб
ёшларга бахт тилади. Шундан кейин навбат билан Дурбек Қўлдашев, Иброҳимжон
Аҳмедов, Одилжон Худойбердиевларга берилди. Иброҳимжон Аҳмедов янги шеър билан
тўртликларидан ўқиган бўлса, Одилжон Худойбердиев чемпионларга аталган
шеърларин ўқиб берди. Абдуқодир Саттаров ўзининг янги шеърларини ўқигач
интернет орқали гурунг ижодкорларининг чиқишлари ва интернет янгиликларидан
сўзлаб берди. Гурунгда ўқилган ижодий намуналар орасида Иброҳимжон Аҳмедовнинг
шеърлари ва тўртлиги кўпчиликка маъқул бўлди. Вақт етмагани учун қолганлар ўз
ижодий намуналаридан ўқишга улгурмадилар. Чунки йўлга кўп вақт кетиб қолган
эди.
Гурунгга кеч келган ижодкорлар ва ёшлар тўйга кела
олмадилар. Ёшларга жавоб бериш пайтида мен уларга топшириқ ва келгуси анжуман
эълонини айтиб қўйдим. Камина анжуман қатнашчиларига “Шеър ва набира” шеъримни
ўқиб бердим.
ШЕЪР ВА
НАБИРА
Дилга келди ажиб илҳом,
Қоғизга тўкилай, дер, шеър.
Қоғиз қалам олдим шу дам,
Тўкиларди гўёки сел.
Бундай пайтга жоним фидо,
Ташлайдирман ҳар ишимни.
Яқинлашмас хотин ҳам жим,
Кўриб хотин ёзишимни.
Сўзлар келар қайдан, билмам,
Кимдир айтиб тургандайин.
Қувончларим бўлди осмон,
Худди учиб юргандайин.
Кириб келди шунда бирдан,
Тили чиққан шўх набирам.
Қўлларимдан олиб қўйди,
Қоғоз ғижим, синди қалам.
Ҳайдамоқнинг иложи йўқ,
Буйруқ берар қучоғимда.
Ҳатто гоҳо уради дўқ,
Гап кирмайди қулоғига.
Ёзолмадим, кетди илҳом,
Қолиб кетди битта зўр шеър.
Лекин юрак олар роҳат,
Бу роҳатинг шеърдан зўр дер.
Агар шоир бўлса бир кун
Қолган шеърим ёзилади.
Ҳозир уни ўйнатмасам
Кайфияти бузулади.
Қарз бўлди у битта шеърга,
Қани шоир бўлмай кўрсин.
Бу дам шундай ният кетди,
Катта бўлса шоир бўлсин!
Ғани МАЖИД,
гурунг раҳбари,
шоир ва носир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий