Ризқни
кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар
Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби.
Бисмиллохир роҳманир роҳийм!
Пайғамбар салаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлар: «Ризқни садақа билан
(осмондан) туширинглар!» Яъни муҳтожларга садақа ва эҳсон қилиш ризқу рўзининг
зиёда ва фаровон бўлишига боис бўлади.
Эрта тонгда турмоқлик баракали ва хайрли бўлиб, тан-сиҳатлик, яхши
кайфият мол-авлод, ризқу-рўз, илму амал ва бошқа неъматларнинг зиёда бўлишига
сабаб бўлади. Масалан: қўй йилига битта бола туғади ва қанча кўп сўйилса ҳам,
тонгда бедор бўлгани учун ниҳоятда кўпдир. Ит эса йилига тўрттадан тўққизтагача туғади, боз устига қўй каби сўйилмайди, тонг пайтида
ухлаб қолиши учун баракотдан маҳрум бўлиб, кўпайиб кетмайди..
Субхаз хоб шудан бедор,
Баракат ро биёварад бисёр.
дар жамеи ниам дихад баракат,
Бар сари кас биёварад рахмат
яъни:
Тонг чоғи уйқудун бўлмоқ ҳам бедор,
Инсонга баракат келтирур бисёр.
Барча неъматларга берур баракат,
Кишининг бошига келтирур раҳмат.
Ҳусни хат, очиқ юзлилик,
ширинсуханлик, хушхулқлик - ризқнинг зиёд ва фаровон бўлишига боисдир.
Ҳасан ибн Али розиоллоҳу анҳу дебдирлар: «Канс ул-фино ва асл-ул-ино
мажлабатун лил-гано». Яъни уй-ҳовли, кўча атрофларини супурмоқ, қозон-товоқ ва
идишларни ювмоқ, хуллас, поклик, озодалик файзу баракага, мол-давлат кўпайишига
сабаб бўлади. Албатта тозалик исломнинг асли ва иймоннинг бир жуъзи бўлиб,
аслида жомаю бадандан бошланади:
Боши билан шўнғиб кирмаса од ҳар дам,
Сув остидан дурни топурми одам?
Ҳадис шарифда «Ислом тозалик ва покликка бино қилингандир», деб зикр
қилинган:
Руфтани руи хонаву дару бом,
Шустани коасву та бак зи таом,
Ризқро пур кунад гано орад,
Оқил инхо зи даст нагзорад
яъни:
Уйни-ю ҳовлини доим супурмоқ,
Таомдан сўнг коса-товоқ ювмоқ,
Ризқни тўлдирур, келтирар бойлик,
Оқиллар бу ишни қилар чиройлик.
Ризқу рўзнинг кўп ва фаровон бўлишига яна яхшироқ бир сабаб, намозни
одоб ва ҳурмат, хокисорлик ва шикастлик билан ҳамда унинг қиём, қироат, рукуъ
ва суждини ўз ўрнига қўйиб адо этмоқдир.
Хузуъу, хушъ билан қилмок намоз,
Ризқнинг сабабидан бўлур, эй дамсоз!
Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳ дебдирлар: Биров намознинг рукуъ ва
сужудини енгил адо этишини кўрсангиз, бас, унинг аҳли аёлининг ризқи танглигига
раҳм қилинг»… Зеро, намозни шошилиб ўқимоқ ва унинг рукуъ ва
сужудини енгил адо этмоқ ризқнинг кам бўлишига асосий сабаблардан
биридир. Азондан масжидга бориш, таҳоратли юриш, бомдод суннатини ва витр
намозини уйда ўқиш, витрдан сўнг дунё сўзидан гапирмаслик ҳам ризқни фаровон
қилади. Ҳадисда келтирилиб: Бомдод намозининг суннати уйда ўқиган кишининг
ризқи мўл, у билан аёли орасида жанжал-можаро кам бўлади ва дунёдан иймон билан
кетади»…
Пайғамбар алайҳиссаломга кўпроқ саловат юбормоқ, ихлос ва эътиқод билан
ЛО ВА ЛО УВВАТА ИЛЛО БИЛЛОХИ АЛИИЙИЛ АЗИИМ» калимасини такрорлаш, тонг отгандан
сўнг юз маротаба СУВХОНАЛЛОХИ ВА БИХАМДИХИ ВА АСТАРФИРУЛЛОХА ВА АТУБУ ИЛАИХ»
демоқ ва ҳар кеча «Воқеа, «Ёсин» ва «Мулк» «Таборак» сураларини ўқимок ҳам
бандага ризқ келтиради.
Ривоят қиладиларки, «Расулуллоҳ» (с.а.в.) дедилар:
«Меърож кечаси Аллоҳ таоло менга беш нарсани васият этди: биринчиси -
кўнглингни бойликка-дунёга берма, сени бойлик учун яратган эмасман, иккиничиси
- сени дўст тутишим учун муҳаббатинг фақат менга бўлсин, учинчиси - Жаннат
истаги билан яша, тўртинчиси - халқдан таъма этма, чунки ҳеч нарсанинг ихтиёри улар қўлида эмас,
-бешинчиси- тахажжудни мунтазам адо эт, чунки ёрдамнинг яхшиси тун ярмидадир»…
(Шариъат ул-ислом).
Ҳаж (Каъба зиёрати) ва сафар қилмоқ ҳадисда зикр қилинганидек, кишини
соғлом ва давлатманд қилади.
Сукут қилишлик, беҳуда ва лағв сўзларни айтмаслик, инсонни фитна-ю
балолардан омон қолдириб, ризқни ҳам кўпайтиради:
Беҳуда сўз айтмай, сақламок сукут,
Ризқни кўпайтирар, ортар кўру кут.
Ризқни камайтирунчи амалларга келсак, Расули акрам саллаллоҳу алайҳи
васаллам дебдилар: «Қайтармайди қазо ва қадарни, магар дуо, узоқ қилмайди
умрни, яхшилик ва эҳсон. Бас, албатта, инсон гуноҳ сабабидан ризқдан маҳрум
бўлади»…
Мазкур ҳадисдан бизга маълум бўлдики, инсон гуноҳ сабабидан ҳам ризқдан
маҳрум бўлар экан. Хусусан, ёлғон гапиришки гуноҳларни бошидир. Камбағаллик ва
фақирлик шундан келиб чиқади. Алалхусус, аҳли тижорат ёлғон сўзлашлари сабабли
касбларидан баракот кўтарилиб, фақиру хор бўлишларига сабаб бўлади.
Тонг пайтидаги уйқу, кўп ухлаш ҳам ризқ ва илмнинг камайишига сабаб
бўлади. Шунингдек, яланғоч ётмоқ, ёки ялонғоч бавл қилмоқ, ёинки таҳорат
синдирмоқ, ёнбошлаб ёки жанобат ҳолатида таом емоқ, нон ва таом ушокларини хор тутмоқ, пиёз ва саримсоқ
пўстини куйдирмоқ, кечасида
латта ва
супирги билан уй супирмоқ, супурилган йиғиндиларни уйда қолдирмоқ, йўлда
қариялар ва улардан олдин юрмоқ, ота-онани номлари билан чақирмок, турли чўплар
билан тиш ковламоқ, тупроқ ёки лой билан қўл ювмоқ, остонага ўтирмок, хожатхонада
таҳорат олмоқ, ўтирмоқ, кийимни баданда тикмоқ, жома, этак билан юз артмоқ, ўргамчак тўрларини уйдан олмаслик,
намозда сустлик қилмоқ, бомдод номозидан сўнг масжиддан тез чиқмоқ, барвақт
бозорга бориб, кеч қайтмоқ, гадолардан нон сотиб олмоқ, сув ва таом идишларини
оғзини ёпмаслик, чироқни пуфлаб ўчирмоқ (чироқни пастлатиб ўчирмоқ лозим ),
синган қалам билан ёзмоқ, бошқаларнинг тароғи ёки синган тароқ билан соч тараш,
ота-она ҳақида яхши дуо қилмаслик, ўтириб салла боғламоқ, шимни тик туриб
киймоқ, булар барчаси ризқни камайтирадиган амаллардан саналади.
Ҳазрати Али каррамаллоу важҳаҳуга бироз ранж етганда: қўйлар орасидан
ҳеч ҳам кесиб ўтмадим, қалам қириндисини босиб ўтмадим, чалнаримни ҳам тик
туриб киймадим, бас, бу дард менга қаердан тегди?» дер эканлар. Аҳли оила
нафақасига танглик қаттиқлик қилмок, исроф қилмоқ ва ишларга бўлмоқ каби ишлар
хам ризк-рўзни камайтириб, камбағал ва бенаво бўлишига боис бўлади. Бу хусусда «ОДОБ УЛ - МУБИИН» китобида айтилади:
Юзни енгинг билан этак-ла ёки,
Артмагил фақирлик босмасин токи,
Ўргамчак
инини олмасанг бешак,
Қашшоқлик келтирур тўрли ўргамчак.
Нафасла чироқни пуфлаб ўчирмок,
Одат қилмоқ ёлғон сўзлар тўкурни,
Фарзандлар хақига бад дуо қилмоқ,
Хам ризқ кетказар, хам юздан нурни.
Устоз хурматини яна кам қилмоқ,
Зиёнла зига хам ситам қилмоқ.
Қалам
“ириндисин хор қилмоқ мудом,
Кулни ювмай туриб емоқлик таом.
Эхтиром қилмаслик ота-онага,
Саломни кам айтмоқ дўст-бегонага.
Тирноқни тиш бирла олмоқ бегумон,
Қашшоқлик ва ғамни келтирар чандон
Куйлар орасидан кесиб ўтмагил,
Ўзингни
бенаво, абгор этмагил
Пиёз, тухум хамда саримсоқ пўстин,
Хор қилса, ул фақир бўлгай эй дўстим!
Ёпиқсиз қолса гар
сувлик идишлар,
Қашшоқлик купаюр эй ахли хушлар.
Қўлларни
бармоғин бир-бирига зинкор,
Чалиштирма, йўқса бўлгунг фақир зор.
Кўлинг остидагин хор қилсанг албат,
Аллох дўстларини қилмасанг
иззат,
Айниқса илм ахлинг этсанг агар хор,
Қашшоқлик ва хорлиқ келгайдир бисёр.
Разил, нокасларга пул ва мол берсанг,
Жохил, нодонларга хайрлар қилсанг
Агар чалиштириб ўтирсанг оёқ,
Халолдан сўзласанг, жим турмай бирок,
Оёкнинг ўнг қўлда ювса
хар инсон,
Ризқу давлатига етгайдир нуқсон.
Ривоят қилурларки, бир киши Расулуллох
(с.а.в.) хузурларига келиб қашшоқлигидан шикоят қилди. Расулуллох (с.а.в.)
унга: хар қачон ўз
манзилингга кирганингда Ихлос» сурасини ўқигин», -
деб таълим бердилар. У Пайғамбар (с.а.в) нинг
айтганларига амал қилган эди. Аллох субхону таборак ва
таоло ризқ эшикларини унга очди.
Вахб бин Мунаббах (р.а.) дан шундай ривоят қилинади: …
агар Харис (очкўз) бутун дунё бойликларини қўлга киритганда хам фақирлигича қолади, итоаткор-агар у бировнинг қули бўлганида хам итоатлидир, қаноатли шахс
- агарчи оч бўлса хам бой ва тўқ хисобланади…»
Донишманд Хамиди Лаффор шундай дейди: «Биз тўрт нарсани, тўрт нарсадан
топишни истадик, аммо хато қилдик ва ўша тўрт нарсани бошқа тўрт нарсадан топдик.
Масалан: биз бой бўлиш учун мол-дунё тўплашга харакат қилдик, аммо уни сабр-қаноатда топдик. Рохатни
бойликдан қидирдик, лекин уни мол дунё озлигида
топдик. Лаззатни неъматдан изладик, аммо уни сихат-саломатликда топдик. Ризқ-рўзни ер юзидан изладик, аммо уни
осмондан топдик, яъни хақ субхонаху ва таоло қор-ёмғирни бермаса
ердан хеч нарса униб чиқмайди.
Гар ризқ-рўзи учун минг
югурсанг хам,
Насибангдан на бўлар ортиғу, на кам
Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли Сатторов
“Малхам” табобати маркази
рахбари, халқ табиби.
Комментариев нет:
Отправить комментарий