ИМОМОТА
АНЖУМАНИ
Андижон
адабий гурунггида ҳар анжуман орасида сайлгоҳларда учрашувлар ўтказиш одатга
айланган. Бу сафарги сайлгоҳдаги анжуман Имом ота қишлоғидаги дам олиш
масканида бўлиб ўтди. Бу жойнинг ҳавосининг тозалиги, тоғ манзараси
ижодкорларнинг кайфиятини очиб илҳомига илҳом қўшди. Анжуманни олиб борган
адабий гурунг раҳбари шоир Ғани Мажид кимга
сўз берса битта ўрнига икки-учтадан
янги шеър ўқир, баъзилари эса яна бошқалар чиқишлари ўртасида ҳам навбатдан
ташқари сўз олиб “ёдимга тушиб кетди” деб ё латифа, ё хотира, ё мавзуга оид
бирор шеър ўқиб юборишарди.
Анжуманда
ўқилган шеърлар ичида Абдунаби Абдураҳмонов-нинг хотинидан қўрққанлар номли
ҳажвий шеъри кўпчиликка маъқул бўлиб, келгуси сафар бир нусхадан кўчириб
келишини илтимос қилишди.
Ижодкорлар
дам олиш масканида яйраб анъанавий ошни еб бўлгач ҳам ҳеч кимнинг кетгиси
келмас, суҳбатлар тугамас, мавзулар мавзуларга уланиб кетарди.
Анжуманда
айрим ижодкорлар гурунгнинг фаол аъзоси шоир Қиличбек Охуновнинг 70 йиллик
юбилейи ўтиб кетган бўлса ҳам юбилейда ўқиб улгурмаган шеърларини ўқиб
гурунгдошларини яна бир бор қизғин табриклашди.
Гурунг
охирида одатга кўра гурунг раҳбари Ғани МАЖИД ўз шеърини ўқиди. Унинг “Яхши сўз” номли
шеъри кўпчиликка маъқул бўлиб гурунгдошларнинг анчагина ижобий фикрлар айтишига
сабаб бўлди.
ЯХШИ СЎЗ
Хайрлашув
видолашув маъноси эмас,
Кай инсонлар бу
ҳаётда қайта учрамас,
Ҳеч ким эрта не
бўлишин аввалдан билмас,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Гар дилини
оғритсангиз айтмоқлик узр,
Қиёматга қолмасин
гап шошилинг ҳозир,
Ғаниматдир ҳар
учрашув инсонга ахир,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Ёмон сўзлар
юракларни тилмоғи аён,
Фазилатла
туғилгандир ҳар битта инсон,
Бўлмас асло ҳеч
бир инсон бутунлай ёмон,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Ўйланг ахир
ўзингизда йўқми хатолар,
Хато учун озор
бериб қилманг жафолар,
Аллоҳ ўзи берар
асли бир кун жазолар,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Ҳар сўзингиз бир
инсоннинг дилин қилсин шод,
Дардли дилнинг
бир дардидан айлангиз озод,
Ҳеч бир инсон бу
ҳаётда чекмасин фарёд,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Яхши сўзлар
айтгувчининг дили беғубор,
Қайта учрашмоққа
бўлар дил ҳам интизор,
Ёмон сўзлар айта
кўрманг ҳаттоки бир бор,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Умрингиздан қанча
қолди биладир Аллоҳ,
Кимларгадир озор
бериб орттирманг гуноҳ,
Айтманг асло
бир-бировга ҳаттоки гоҳ-гоҳ,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Яхши сўзлар
айтгувчининг ўз дили ҳам шод,
Ўз дилини
қайғулардан айлайди озод,
Яхши одам бўлган
уйдан чиқмайди фарёд,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Яхши сўзлар
айтгувчини эл қилар ҳурмат,
Пайдо бўлар
инсонларда унга муҳаббат,
Эл ичида қадр
топар у инсон албат,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Бир оғиздан чиқар
албат, яхши, ёмон сўз,
Яхши сўзлар
айтгувчида бўлар иссиқ юз,
Ёмон сўздан қолиб
кетар юракларда муз,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Яхши сўзлар
айтмоқ учун дилни айланг пок,
Ҳар бир яхши сўз
юракка ёқадир чироқ,
Яхши сўзлар
айтгувчининг юраги порлоқ,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Яхши сўзда маъно
бордир, бордир бир ҳикмат,
Доим яхши сўз
айтмоқ ҳам катта фазилат,
Яхши сўзни айтган
одам кам бўлмас албат,
Яхши сўзлар айтиб
қолинг азиз одамлар!
Комментариев нет:
Отправить комментарий