Зайтун
мойидан фойдаланишнинг 7 усули!
Зайтун мойи ёғлар орасида энг фойдалиси ҳисобланади. Унинг
ёрдамида киши ошқозон ва ичак касалликларини даволаш мумкин. Лекин бугун биз
зайтун мойининг бошқа фойдали хусусиятлари ҳақида ҳикоя қиламиз. Зайтун мойи
гўзаллик эликсири ҳисобланади. У терини намлантириб,
рангини яхшилайди ва ажинларни
йўқотади.
🔹Намлантириш.
Зайтун мойи нафақат терини намлантиради, балки қайта тиклантириб, яллиғланган
жойларни самарали даволайди. Шу сабабли мутахассислар ўта қуруқ тери
соҳибаларига ва териси қуёш нуридан куйганларга зайтун мойи суртишни тавсия этишади.
🔹Пардозни
тозалаш. Агар сизнинг косметика воситаларига аллергиянгиз бўлса, унда зайтун
мойидан пардозни тозаловчи восита сифатида фойдаланинг. Шунчаки пахтали
тампонни мойга ботириб олиб, кўзлар устига бир неча дақиқага қўйинг. Кейин эса уқаловчи ҳаракатлар
ёрдамида кўздаги бўёқларни артиб ташланг.
🔹Сочларни
мустаҳкамлаш. Зайтун мойи заифлашган сочларни мустахкамловчи энг яхши
воситалардан биридир. Мойни бироз илитиб, соч илдизи ва узунлигига қараб
суртинг. Сўнгра бошни плёнка ва сочиқ билан бир соатга ўранг. Белгиланган вақт
ниҳоясига етганидан кейин сочни шампун ёрдамида ювинг.
🔹Терини
ҳимоялаш. Изланишлар натижасида маълум бўлишича, зайтун мойи таркибидаги
полифенол моддаси терини ультрабинафша нурлар ва эрта ажин тушишидан ҳимоя
қилади. У шунингдек, сизнинг терингизни бошқа зарарли таъсирлардан асраши
мумкин. Ҳар сафар идиш товоқ ювиш ёки уйнинг бошқа жойларини суюқ воситалар
билан тозалашдан олдин қўлингизга зайтун мойи суртсангиз, қўл қуруқшаши,
ачишиши ва қичишиши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олган бўласиз.
🔹Лаблар
учун малҳам. Куз ва қиш мавсумларида лаблар тез қуриб қолиб, натижада ёрилади.
Лабларингизни яна аввалги ҳолатига келтириш ва лаб терисини тикланиши учун бир
хил миқдордаги зайтун мойи ва асалари мумини аралаштиринг. Сўнгра ана шу
аралашмани кун давомида бир неча маротаба лабларингизга суртинг.
🔹Целлюлит
билан кураш. Бир хил миқдордаги зайтун мойи ва қаҳва қуйқумини яхшилаб
аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани муаммоли жойларга уқаловчи ҳаракатлар
ёрдамида 5 дақиқа давомида уқалаб суртинг. Бунда уқалаш оғриқсиз бўлишига
алоҳида эътибор беринг. Муолажадан сўнг душ қабул қилинг.
🔹Қўл
ва тирноқлар парвариши. Қўл териси доим озиқлантирувчи кремга муҳтож бўлади.
Бундай кремлар эса арзон нархда сотилмайди. Зайтун мойи эса ана шундай кремлар
ўрнини босиши мумкин. Фақат ундан ухлашдан олдин фойдаланиш тавсия этилади.
Уйқуга кетишдан олдин қўлингизга шунчаки зайтун мойи суртинг. Агар
тирноқларингизни мустахламламоқчи бўлсангиз пахтали тампонни зайтун мойига
ботириб олиб, кейин шу пахта билан тирноқ четини яхшилаб артиб чиқинг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий