АНДИЖОН ИЖОДКОРЛАРИНИНГ
МОТАМИ
Президентимизнинг
вафоти бутун республикамизда мотам бўлди. Унинг ўлимидан таъсирланмаган, унга
ўз отасидай ачиниб йиғламаган одамни топиш қийин эди. Уч кунлик мотам пайтида
бирор жойда карнай – сурнай садоси эшитилмади.
Ҳатто оддийгина эҳсонлардаги
дуолар ҳам президент руҳига тилавот қилинмай ўтмади.
Андижон
ижодкорларининг навбатдаги анжумани манашу уч кунлик мотам кунига тўғри келди.
Анжуманда ҳам аввалги ҳазил-ҳузул, латифа-гўйлик, турли қўшиқлар ижро этиш ҳеч
кимнинг дилига сиғмади. Бу анжуманни мотам маросимига бағишлаш, анжуманга
марсиялар ёзиб келиш аввалдан келишилмаган эди. Лекин анжуманга келганлар сўз
берилиш билан аввал бу мотам ўзига жуда қаттиқ таъсир этгани ҳақида гап бошлар
ва ўзининг таъсуротини марсия ёки шу мотамга бағишланган шеъри билан бошлар
эди. Булар ичида айниқса Орифхожи Мелиевнинг “Бугун мотамдадир кўҳна
Андижон”, Одилжон Худойбердиевнинг
“Президентга марсия”, Мирзамаҳмуд Ботировнинг “Набирамга” деган шеърлари
кўпчиликни яна қайта йиғлатиб юборди. Анжуман иштирокчилари ҳар бир ижодкорнинг
чиқишидан кейин бу мотам тўғрисидаги таъсуротлар суҳбати бошланиб кетар,
анжуманни олиб борарканман камина ҳам уларни базўр тўхтаниб навбатдаги
ижодкорга сўз берардим.
Анжуман охирида
мен ҳам ўзимни тўхтата олмай қолдим ва ўзимнинг марсиямни ўқиб бердим:
МАРСИЯ
Ўзбекнинг “Отаси”
ўтди оламдан,
Кўзда ёш йиғлайди
барчаси ғамдан,
Чидолмай кекса,
ёш борар аламдан,
Чунки бугун ўтди
энг азиз инсон.
Асрлик иш қилди
чорак асрда,
Яшамай шоҳлардай
фақат қасрда,
Бугун ҳамма йиғлар
мотам таъсирда,
Чунки бугун ўтди
энг азиз инсон.
Йиғлади ҳоким
ҳам, оддий одам ҳам,
Бутун халқ
қалбида бўлди чин мотам,
Ҳаммани йиғлатди
бугун қайғу ғам,
Чунки бугун ўтди
энг азиз инсон.
У эди шоҳ эмас
халқнинг отаси,
Севарди отадай
ўзбек барчаси,
Эл кузатди бу кун
юрак парчасин,
Чунки бугун ўтди
энг азиз инсон.
Ҳамма йиғлаб
қилар эзгу дуолар,
Болалардан тортиб
кекса момолар,
Энг яқин—отадан
бўлди жудолар,
Мотамдадур бу кун
ҳур Ўзбекистон.
Анжуман якунида тадбиркор, ижодкор, хожи,
Орифжон Мелиев президент руҳига қуръон тиловат қилгач хожи шоир Комилжон
Ҳакимов шоирона дуо қилди. Анжуман қатнашчилари йиғилишдан сўнг президент
хотирасига тайёрланган рамзий мотам қабрига гуллар қўйиб, унга таъзим қилиш
учун президент сурати қўйилган майдонга йўл олдилар. У ерда яна бир бор қуръон
ўқишиб дуо қилдилар.
Ғани МАЖИД,
Андижон адабий гурунггининг раҳбари.
U kishini kim nima desa desin, lekin bilib qo'yishsin O'zbekiston degan davlatni mustaqqil qildi, Gaplari ruhantirardi....
ОтветитьУдалить