СОҒЛОМ БЎЛАЙ
ДЕСАНГИЗ...
Тиббий саводхонликни ошириб бориш
соғлом юришда энг биринчи омилдир.Бу борада сизу бизга табобатга оид чоп
этилаётган адабиётлар ёрдамга келади.
Кейинги йилларда халқ табобат илмининг
жонкуярларидан бири доктор,профессор
Абдуқодир Сатторов қаламига мансуб қатор китобларнинг чоп этилиши кишини
қувонтиради.Яқинда унинг ўн давоси (биринчи ва иккинчи) китоблари босмадан
чиқди. Содда,ҳаммабоп тилда равон ёзилган бу китобларда киши чалиниши мумкин
бўлган дардлар ва
уларнинг олдини олиш усуллари – тавсиялар берилган.Жумладан 1
– китобда шамоллашнинг дорисиз даволари ҳақида гап борса,2 – китобда болаларнинг
таомномасига эътибордан тортиб қўл увишининг сабаблари,оёқдаги қадоқнинг
хавотирлигигача,ҳамда учуқ тошган беморга қандай муолажаларни буюриш
мумкинлигигача баён қилинган.
Биз сизга бу икки китобга кирган
фойдали тавсиялар ҳақида тўла гапириб ўтирмайлик.Яхшиси,сиз китобни қўлингизга
олингда бир бошдан варақлаб ўқиб чиқинг ва ўзингизга керак бўлиб турган
маслаҳатларни олинг.Шунда сиз китоблар сиз учун жуда – жуда зарур китоблар
эканлигини англаб етасиз.
ФАРИД УСМОН, шоир Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Комментариев нет:
Отправить комментарий