Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 24 октября 2016 г.

тиш касалликлари

ТИШ ОЛДИРИШ.

Тиш шифокорлари олдида турган энг асосий вазифалардан бири даволаш жараёнида беморнинг хар бир тишини сақлаб қолишдир. Аммо баъзи холатларда бунинг аксини қилишга тўғри келади. Масалан огриётган тиш инфексия магнбаи хисобланиб тишда сурункали гранулематоз периодонтит бошланса тишда ўткир, йирингли жараёнлар
юзага келиб, тиш илдизидаги каналдан йирингни чиқаришнинг иложи бўлмаса жағдаги ўткир йирингли остеомилетит нотўғри ўсган ақл тишнинг йиринглашида тиш илдизлари ташқарига чиқиб турган чайнашга протезлашга тўсқинлик қиладиган тишлар нотўғри ва меёридан ортиқ жойлашган, бемор юз тузилишини бузадиган оғиз бўшлиги шиллиқ қаватини зарарлайдиган тишлар жағни синган қисмида жойлашган тишлар, кўп илдизли йиринглаган тишнинг самарасиз даволашдан кейин олдинги қават тишларнинг ўсишига тўсқинлик қилувчи баъзи тишларни олдиришга  тўғри келади.
Қуйдаги холатларда тишларни олдириш тавсия этилмайди.
  • юрак қон томир касалликлари юқори қон босими стенокардия, ревматизм септик эндокардит каби касалликларни зўрайиш даврида юрак етишмовчилиги.
  • Буйрак касалликлари ўткир нефроз буйрак етишмовчилиги.
  • Сариқ касаллигини ўткир даврида.
  • Ўткир лейкоз геморагик диатез, рухий касалликлар.
  • Мияда қон айланишини ўткир бузилиши, ўткир шамоллаш (грипп, тумов, ангина, стоматит, юқори нафас йўлларининг ўткир катари.
  • Йирингли яллигланиш жараёнлари абцесс, ўткир нурланиш.
  • Тиш олдиришни аёлларда хайз давридан олдин хамда хайзнинг 2-3кунидан кейинги хомиладорликнинг 1-2, 8-9 ойларида тавсия қилинмайди.
Тиш олдиргандан кейин овқатни 2 соат мобайнида қабул қилмаслик зарур. Оғиз бўшлиғи нимпушти рангли маргансофка фуратцилин ёки истемол содаси бир чой қошиқ сода ярим литр қайнаган сувга солинади, эритмасида чайилади.меъёрдан ортиқ чайиш мумкин эмас. Турли ножўя холатлар юзага келганда стомотолог хузурига бориш зарур. Тиш олдиргандан 2 хафта ўтгач олдирилган жой эпителий билан қопланиб 12-14 хафтасида махсус суякли тўқима билан тўлади.
ТИШ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.
Инсоният техник тараққиётига эришгани билан турли касалликлардан қутилгани йўқ. Биз бир қатор касалликларни даволашни ўрганиб, бошқа касалликларни даволашни ўрганиб, бошқа касалликларни  касалликларни даволашни ўрганиб, бошқа касалликларни даволашни ўрганиб, бошқа касалликларни  касалликларни даволашни ўрганиб, бошқа касалликларни даволашни ўрганиб, бошқа касалликларни тўсқинлик қилаолганимиз йўқ. Кундалик таомномада қанд моддаси юқори бўлган озиқ овқат махсулотлари ва ичимликларни истеъмол қилиш тиш касалликларининг  кескин кўпайишига олиб келади. Инсон тишларни қанчалик кўп даволамасин уларни тўгри парваришлашни ўрганмагунча масала хал бўлмайди. Дунё бўйича ўтказиб борилаётган илмий анжуманларда тиш касалликларининг қарийб 60 фоизини олдини олиш айнан тиш гигенасига тўғри риоя қилишга боғлиқлиги тиш касалликларини даволашга қараганда 15 20 марта арзонга тушиши аниқланган. Даволаниш пайтида юзага келадиган оғриқ хақидаку гапирмаса хам бўлади.
Гигена сузи юнонларнинг саломатлик маъбудаси гигия номидан келиб чиққан. Оғиз бўшлиғи гигенасига тўла риоя этмаслик натижасида оғиздан нохуш хид таралади. Бунга тшлар орасидаги қолиб кетган овқат қолдиқларини чириши оғиз бўшлигидаги микроблар сабабчи бўлади. Бундан ташқари инсоннинг бошқалар билан мулоқоти, аксириши, йўталиши пайитида микроблар осонлик билан бошқаларга ўтиши мумкин. Тиш касалликлари ва микробларнинг манбаи-касал емирилган тишлар хам бўлади. Кимёвий ишлов берилган, таркибида табий витаминлари деярли қолмаган озиқ-овқат махсулотлари хам тиш касалликларини келтириб чиқаради. Бундай таомлар яхшилаб чайнаши талаб этмагани холда тиш ва тишлар орасидаги тўқималарни аста-секин бўшаштиради. Натижада овқат қолдиқлари, бактерия ва микробларнинг йиғиндиси тишларда ғубор ва тошнинг вужудга келтиради. Тишлардаги бундай қатлам ғубор тиш ораларида, тиш бўйинчасида, милкларда, кичик ва катта илдизли тишлар кесувчи ва қозиқ тишларда юқоридаги6-7 тишлар хамда пастки кесувчи тишларнинг тил тегадиган уст қисмида кўпроқ хосил бўлади. Агар тишлардаги ғубор вақтида тозаланмаса у йигилиб милк ва тиш эмалини аста секин емиради натижада инсоният энг кўп қийнайдиган касаллик карейс тиш чириши юзага келади. Бу холатнинг олдини олиш учун хар бир инсон тишларни тўгри тозалашни ўрганиш зарур.
ТИШЛАРНИ ТЎҒРИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ.
Тишлар кунига 2 махал эрталаб ва ётишдан олдин тозаланади. Тишларни тозалашда маълум қоидаларга риоя этилади. Уйқудан тургандан кейин тозза тиш чоткасига0,5 см атрофида тиш пастаси сиқилади ва аввал юқори жаг тишларнинг ички тараяини тиш чуткасини горизонтал ётқизиб қисқа қисқа тозаланади. Бунинг оқибатида тишдаги ғубор ва овқа қолдиқлари милкдан тиш бўйни лунж хамда тил тарафга ўтади. Кейин чўткани узунроқ харакатлантириб тишларни кесувчи ва жпслашадиган тарафлар юзаси тозаланади. Худди шу алфозда пастки жаг тишларини хам тозалаб чиқилади. Энди тиш чўткасини ювиб олиб яна паста сиқилади. Тишларни жпислаштириб уларнинг усти шошилмасдан тозаланади. Тишларни тозалаётганда диққатни 1 ёки 2 та тишга қаратиб уларни яхшилаб олди ёни тозаланади. Олдиндан бир пиёла қайнатилган илиқ сувда оғиз бўшлиги чайилади. Тишларни янада самарали тозалаш мақсадида тиш чўткасини чайиб олиб муолажани яна бир марта қайтариш мумкин. Хўп тишларни тозалаб олдик. Аммо оғиз бўшлиғида яна бир аъзо борки, унга этибор бермасак нохуш хидни келтириб чиқарувчи микроб бактерияларни манбаига айланади. Бу аъзо тил бўлиб уни хам тозза илиқ сувда намланган тиш чўткасида тепадан пастга қараб зарарли оқ қатламдан аста секин тозаланади. Авваллари бу муолажа сизга бироз ноқулайлик тугдириши мумкин. Аммо кейинчалик бу хам тиш парваришлаш муолажангизнинг зарурий якунловчи қисмига айланади. Тилни 2,3 марта яхшилаб тозалагандан кейин чўткани намлаб оғиз бўшлигининг танглай лунжларининг ички қисимлари хам тозалб чиқилади. Ана энди огизни тоза сувда 2,3 марта чайиб муолажани якунласахам бўлади. Умуман тиш шифокорларининг фикрича хар бир инсон тиш тозалаш гигенасига камида 3,5 дақиқа вақтини ажиратиш керак. Тиш тозалашда тиш чўткаси ва пастани туғри танлаш катта ахамиятга эга. Тиш чўткаси ўртача қаттиқ тозалайдиган тарафи унчалик кенг бўлмаслиги акс холда ақл тишларини тозалаш қийин болалар учун 18-25 мм, катталар учун30-35 мм гача кенгликдаги тиш чўткалар тавсия этилади. Тиш чўткаси ўзига чангни тез олади. Шунинг учун уни тозаликда сақлаш тишларни тозалагандан кейин илиқ сувда ювиб қўйилади. Кейинги тиш тозалашдан олдин совун ювиб ташланиб ишлатилади. Тиш чўткасини хар 2,5 3 ойда алмаштириб туриш лозим. Чунки эски тиш чуткасини  самарали тозалаш имконияти пасайиши аниқланган.
Хозирги кунга келиб савдо расталарида турли туман тиш пасталари мавжуд.уларнинг орасидан нафақат самарали тозаловчи балки яллигланишни олдини олувчи тиш пасталари бор. Тиш пасталарининг таркибида табий фаол моддалар хлорофил брикмалари, доривор гиёхли аралашмалар, менерал тузлар антисептиклар, В,РР,С,К гурух витаминлари бўлади. Тиш пасталари ва чўткасини танлашда стомотологни маслахатига таяниш  арзон нархларда ўчмаслик зарур чунки тишларни парваришлаш ва касалликнинг олдини олиш уларни даволашда анча осон ва арзон кечади.
ТиШЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШДА ХАЛҚОНА УСУЛЛАР.
Тишларни парваришлашда халқона усуллар
Қордек оппоқ тишлар барча халқлар орасида инсоннинг зийнати хисобланган. Унга эришиш учун эса қадимги инсонлар дарахтлар танасида йигиладиган табий сақич турли ўсимликларнинг барги ва илдизининг чайнаганлар. Шарқда оғиз бўшлиғи ва тишларнинг тозалигига алохида этибор берилган. Хусусан овқатлангандан кейин оғизни илиқ сувда чайиш оғиздаги нохуш хидни йўқотиш учун сув бўйларида ўсадиган ялпиз ховлилардаги райхон баргидан 2-3 бўлагини чайнаш одат тусига кирган.
ОҒИЗДАН КЕЛУВЧИ ҚЎЛАНСА ХИДНИ ЙЎҚОТИШ
  • 20 дона мойчечак гулига 2 пиёла қайноқ сув қуйиб 5 дақиқа тиндирилади. Тайёр чойни овқатланишдан олдин ва кейин бир пиёладан ичилади.
  • Бир пиёла қайноқ сувга 3 сонияга 1 чой қошиқ қуритилган шувоқ ўти ботириб олинади. Ҳосил бўлган сувдан кунига 1 махал 1 пиёладан ичилади.
  • Бир ош қошиқ сачратқи ўтига ярим литр сув қуйиб яхшилаб қайнатилади.10 дақиқа тиндириб докадан ўтказилади. Бир пиёладан овқатланишдан олдин ичилади.
  • Оғизни чайиш учун бир ош қошиқ дала чой қирқбўгимга 1,5 литр сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Докадан ўтказиб илиқ холда кунига 2 махал огиз чайилади.
  • Мойчечак ялпиз ва маврак ўтлари тенг аралаштириб, 2 ош қошиғига ярим литр қайноқ сув қуйиб 5 дақиқа тиндириб докадан ўтказилади. Оғизни дамламада кунига 2 махал овқатлангандан кейин чайилади.
  • Буюк бобокалонларимиз ибн синонинг такидлашича шотут баргининг суви билан огиз чайилса, тиш оғриги қолади. Бундан ташқари, сирка ва асал аралашмасига саримсоқ бўлакчаси бир кеча бўктириб қўйилади. Оғриётган тишга саримсоқ камида 1 соат қўйилса, оғриқ қолади.
  • Тиш оғриғида 1 чой қошиқ эман пўстига бир пиёла тиббий спирт қуйиб тиндирма тайёрланади. Хосил бўлган тиндирмага тозза пахтани ботириб оғриётган тиш артилади.тиш оғриётган томондаги қулоққа ховлиларда ўсадиган баргизуб (подорожник ) илдизини бинтга ўраб қуйилади.
  • Тиш оғригида бир бўлак саримсоқ пиёзни кўндаланг кесиб ёки майдалаб бинтга ўралади. Агар тиш ўнг тарафда оғриса, чап қўлининг томир урадиган пулс қисмига боғланади. Оғриқ 5 дақиқадан сунг ўтиб кетади. Агар хурмо ғураси билан оғиз чайқалса тиш илдизидан қон келишини тўхтатади. Анор пўстлогидан тайёрланган дамламада огиз чайилса милк қонашини тўхтатади.
  • Тез-тез тиш қамашса оғизни ховли четлари, томорқаларда ўсадиган семизўт дамламасида кунига 2-3 марта чайиш лозим.
  • Тузни илиқ қайнатилган сувда намакоб қилиб, оғиз бўшлиғининг тиш оғриган томонидан 5-6 дақиқа ушлаб турилса тез тиш оғриги қолади ва милклар мустахкам бўлади. Намакобга хар 2 ойда хафтасига 2-3 марта оғизни чайиб туриш тавсия этилади.
  • Нохуш хидни йўқотиш учун петрушка, шивит, тог жамбил барглари ёки бир чимдим қуруқ кўк чойни 5-10 дақиқа чайналади. Орқасидан бир дона олма ейиш мумкин.
  • Аждодларимиз тахорат олишда мисвокдан фойдааниш. Мисвоқни фойдали тарафлари нихоятда кўп у тишларни яхши тозалайди, оғиз бўшлиғини турли яллигланишдан сақлайди.
  • Ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши оқибатида юзага келадиган ноуш хидда ир дона ом картошкани ўтказиб сувини нахорда ичилади.
Оғиздан келаётган нохуш хид инсон органихзимида содир бўлаётган турли ўзгаришлар тишни яллигланиш касалликлари ошқозон, жигар ва буйракларда кечадиган касалликлардан хабар беради. Бу касалликларнинг олдини олиш учун эса албатта аввал тиш шифокори, сўнгра ички касалликлар бўйича шифокорга учраш зарур.

Cаттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли

1 комментарий: