Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 7 октября 2016 г.

ғанимат


Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат
Ҳар битта босилган қадам ғанимат
Қадрлаб яшайлик гўзал ҳаётни
Дўстларим, одамга одам ғанимат... 

Бошга бало бўлар тилнинг офати
Унутманг, битмайди дил жароҳати
Тиригида бўлсин ҳар кимнинг қадри
Дўстларим, одамга одам ғанимат... 


Бахт бойликда эмас, инсонийликда
Иймондан қимматрок ҳеч нарса йўқда
Шошма, тирикчилик демагин тўхта
Дўстларим одамга одам ғанимат... 

Меҳрибон, яқиним соғиндим сизни
Оқибат риштаси боғласин бизни
Меҳр-муҳаббатга бурайлик юзни
Дўстларим, одамга одам ғанимат... 
Яхшиликдан бўлсин ҳар қандай суҳбат
Бошингга балодир, иғвою тухмат
Дийдорга тўйяйлик, не берар ғийбат
Дўстларим, одамга одам ғанимат... 

Кимга омад чопиб керилиб кетса
Бойликка мансабга берилиб кетса
Ортидан не қолар дунёдан ўтса
Дўстларим, одамга одам ғанимат... 

Бугун бизга насиб этибди дийдор
Эртага кимдир йўқ, кимдир эса бор
Ота-Онангизни этманг интизор
Дўстларим, одамга одам ғанимат

Бу Ҳаёт ўткинчи, нолам ғанимат

Отам ғаниматдир, Онам ғанимат.

Комментариев нет:

Отправить комментарий