Дилда армон кўзда ёшлар оқди бу кун,
Бутун миллат орқангиздан йиғлаб қолди.
Юрагимни куйдирмоқда фиғон беун,
Дийдорингиз кўрмоқ энди махшар қолди.
Бизга эркни ҳадя этган бобожоним,
Сиз мангусиз қалбимизда жонажоним.
Фарзандлариз сиздан панду ўгит олди,
Дийдорингиз кўрмоқ энди махшар қолди.
Бугун замин фарзандини кутиб олди,
Видолашмоқ оғир экан юрак толди.
Аллохим ҳам суяр сизни биздан олди,
Дийдорингиз кўрмоқ энди махшар қолди.
Ватаним деб ўз ўз
жонизни фидо қилдиз,
Ор номусни дунёлардан устун билдиз.
Етмиш саккиз ёшингизда ерга кирдиз,
Дийдорингиз кўрмоқ энди махшар қолди.
Хувиллатиб кетдингиз сиз уйингизни,
Кўрмоқ армон нур ёғилган юзингизни.
Қўллаб туринг доим ўғил қизингизни,
Дийдорингиз кўрмоқ энди махшар қолди.
Тушларимга кириб бизни йўқлаб туринг,
Жаннатларда сайр қилиб кулиб юринг.
Қалбларида яшайсиз сиз бутун юртнинг,
Дийдорингиз кўрмоқ энди махшар қолди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий