АНЪАНАГА СОДИҚ
ҚОЛИБ
Андижон адабий гурунггида
бетоб гурунгдошларни йўқлаш, келолмай қолган гурунгдошлардан хабар олиб туриш
яхши анъанага айланган. Яқинда кекса шоир Ҳабибулло Исомиддиновнинг уйларига
ташриф буюришган бўлса бу сафар анчадан бери гурунгга келолмай юрган деҳқон
шоир Ҳошимжон Завроқийни йўқлаш ташкил этилди. Бу анъана келишувга кўра
ҳолидан
хабар олинадиган, бемор бўлса йўқланадиган киши билан боғланилиб кейин гурунг
раҳбари гурунг охирида келгуси оқибатли тадбир фалон ижодкорни йўқлаш, бунинг
учун фалон куни, фалон соатда, фалон жойда йиғиламиз деб эълон қилади. Ким уни
яхши таниса, уни йўқлаш нияти бўлса ўша эълон қилинган жойга эълон қилинган кун
келади. Бу тадбир ва эълон муҳокама қилинмайди. Чунки қаршилар ва бетарафлар
ўша жойга келмай қўяверади. Хоҳловчилар учун йўл беркилмайди.
Ҳошимжон Завроқий
гурунгдошларни кўриб шундай қувониб кетдики, уларга айтадиган гапларини тугата
олмас эди. Унинг ўғиллари ҳам кириб бу ташрифдан жуда хурсанд эканини бир неча
марта такрорладилар.
Ҳошимжон Завроқий кўзи яхши
кўролмай қолгани учун ўзи биров бошлаб бормаси кўчага чиқолмаётганини, гурунгга
боришни жуда исташини айтиб бу учрашувдан боши осмонга етганини баён қилди.
Ижодкорларнинг учрашуви
мушоирасиз бўлмайди. Учрашувда Иброҳимжон Аҳмедов ўзининг янги тўртликларидан
ва шеърларидан ўқиган бўлса, шоир ва ҳофиз Абдунаби Абдураҳмонов
мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган шеърларидан ўқиб ўзига мустақиллик
кунига берилган кўкрак нишонининг берилишини айтиб берди. Камина эса оқибатли
учрашувларнинг бундан кейин мунтазам давом эттириш ва бунинг аҳамияти ҳақида
қатнашчиларга гапириб уларни янада оқибатли, хайрли бўлишга чақирдим.
Қатнашчиларга яна бир “Ширин калом” номли китобимни якунлаганим ва “Назм ва
ҳикмат” номли янги китоб бошлаганимни эълон қилдим. Иштирокчиларга янги ёзган
“Қандай дунёсан?” номили шеъримни ўқиб бердим:
ҚАНДАЙ ДУНЁСАН?
Яхшилик-ла ёмон ёнма-ён,
Ҳар донога ён қўшни нодон,
Ҳақу ноҳақ яшар ҳар қачон,
Билолмадим қандай дунёсан?
Буюклар ҳам яшолмас узоқ,
Қазо куни маълуммас мутлоқ,
Сенга тўймай ўтарлар кўпроқ,
Билолмадим қандай дунёсан?
Кимларгадир бағринг кенг
дарё,
Кимларгадир зиндондай гўё,
Ким ожиздир, кимга илм, зиё,
Билолмадим қандай дунёсан?
Кимларгадир бўлдинг онадай,
Паноҳ бердинг кимга отадай,
Кимлар яшар етим боладай,
Билолмадим қандай дунёсан?
Наҳот, инсон беш кунлик
меҳмон,
Кузатасан бериб ошу нон,
Тўймай ўтар сенга ҳеч қачон,
Билолмадим қандай дунёсан?
Кимлар яшар доим бахтиёр,
Кимлар ўтар битта бахтга зор,
Ким бошига соласан озор,
Билолмадим қандай дунёсан?
Ким бошига солдинг фалокат,
Кимга бўлди армон муҳаббат,
Кимлар яшар бахтиёр фақат,
Билолмадим қандай дунёсан?
Кимлар ўтар яшаб хору зор,
Бермагайсан кимларга озор,
Сен қандайин эрурсан бозор,
Билолмадим қандай дунёсан?
Кимга бердинг бақувват билак,
Кимга эса беғубор юрак,
Ушалмайди бор орзу тилак,
Билолмадим қандай дунёсан?
Не бўларди фақат бахт
берсанг,
Ҳар инсонга тожу тахт
берсанг,
Чин инсонлар қадрини билсанг,
Билолмадим қандай дунёсан?
Ҳар инсонга бергин соф
виждон,
Ўтмасинда инсон бағри қон,
Бахтли яшаб ўтсин ҳар инсон,
Шунда деймиз гўзал дунёсан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий