ЮБИЛЕЙГА АЙЛАНГАН
ТЎЙ
Яқинда андижонлик таниқли шоир ва носир Фарид Усмон
набирасига тўй қилди. Тўйга андижонлик шоирлардан ташқари водийнинг Наманган,
Фарғона вилоятларидан ҳам таниқли шоир, носир ва адабиётшунос олимлар ташриф
буюришган эди. Тўй Фарид Усмоннинг 70
йиллик ёшга тўлган пайтига тўғри келгани учун сўзга чиққанлар ҳеч бири
шоиримизнинг 70 ёшини табрикламай ўтмасди. Айниқса фарғоналик адабиётшунос олим
Н.Солижоновнинг Фарид Усмонга табриги катта
қизиқиш билан қарши олинди.
Наманган вилоятидан ташриф буюрган шоир Зиёвиддин
Мансур бошчилигидаги ижодкорларнинг чиқиши ҳам қарсаклар билан, рақслар билан
кутиб олинди.
Тўйнинг асосий ташкилотчилари Андижон адабий гурунгги
аъзолари эди. Ўртани ажойиб сўз устаси андижон адабий гурунгги аъзоси Орифхожи
Мелиев олиб борди. У ҳар бир сўздан кейин битта қўшиққа навбат бериб тургани
кечанинг файзли ва қизиқарли бўлишига сабаб бўлди. Андижон адабий гурунггининг
“Эъзоз” дастаси аъзолари Иброҳимжон Ғофуров, Маҳаммаджон Юсупов, Бобиржон
Қўлдашевларнинг Фарид Усмон қаламига мансуб қўшиқлари меҳмонларни жуда хушнуд
этди. Шунингдек, табриклар ўртасида айтилган Абдураҳимжоннинг, А.Ҳайдаровнинг ижро этган Фарид Усмон
ғазилига басталанган қўшиқлари ҳам кўпчиликка манзур бўлгани қарсаклардан
сезилиб турди.
Тантанада шунингдек Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом
бир гуруҳ шогирдлари билан, Нусрат Абдусалом ўз тўгараги аъзолари билан,
Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиевлар келишиб юбилярни
қутлашди.
Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг
“Нафосат” клуби номидан эсдалик адрес, табрикнома ва қимматбаҳо совғалар
топширганимизда шоиримизнинг қувончини кўриб биз ҳам мамнун бўлдик.
Юбилейга камина ҳам табрик шеър ва Фарид Усмон
ғазалига муҳаммас билан келгандим. Уларни тадбирда ўқиш имкони бўлмади шунинг
учун матбуот орқали етказишга қарор қилдим.
ФАРИД УСМОН
ҒАЗАЛИГА МУҲАММАС
Дўстларимла мен бу кун
қўйдим қадам
бўстона ман,
Кимки дўстсиз бўлса десин:
“менки
шўр пешонаман”.
Эрди кулбам бир ғариб,
кирдим
бу кун кошона ман,
Қўлларимда май тўла
гулгун
қадаҳ мастона ман,
Май қадаҳ ичра ёнар
мен
майни ичмай ёнаман.
Ғам букун дилдан кетиб
дўстлар сўзи ақлим олур,
Дўстларим ҳар сўзидан
ғам тўла қалбим қонадур,
Чайқалур гулгун қадаҳ
гўёки кўнглим
чайқалур,
Дер қадаҳ: “ичгил майим,
бори дард шунда
қолур”,
Май қадаҳ ичра ҳали
тебранмайин
тебронаман.
“Бор жаҳоннинг шодлигин”
дўстлар билан кўрдик баҳам,
Майли фурсат бўлсин оз,
бу бошгинамдан
кетди ғам,
Май ичиш чун келмадик,
биз дардлашурмиз ушбу дам,
Ташналик кўксимни хўб
оташ бўлиб куйдирса
ҳам,
Майни ичмай бир ҳарорат
лек
манбаига қонаман.
Шодлигимдан қаҳ-қаҳ айлаб
бу дил кулар кулмай
десам,
Дўстларим олижанобдир
мен назар қилмай
десам,
Барча дўстлар чайқалур
сархушлигин билмай десам,
Дўстларим, сархушлигим
мен
ошикор қилмай десам,
Айланар бошим нетай,
тебраниб ҳар ёна
ман.
Хонамиз хуш, ҳам муаттар,
тўлдириб дўстлар иси,
Дилда борки ғамни қувмоқ
билсангизлар дўстлик
иши,
Эй Ғани, бир марта келгай
дуняга ҳар бир
киши,
Май Фарид ичмай туриб
маст бўлмоғимнинг
боиси,
Сиздайин дўстлар билан
қалбдан бу кун ҳамхонаман.
Қуйида тадбир давридаги чиқишлар, табриклар ва зиёфат
кўринишлари эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Суратларни тажрибали фотографлар
эмас камина ўз телефонимдан олганим учун камчиликларини тўғри тушунарсиз деб
ўйлайман.
Ғани МАЖИД,
“Нафосат” клуби бадиий раҳбари, шоир ва носир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий