Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 28 ноября 2016 г.

фарид усмон ..

Фарид Усмон: Устоз Эркин Воҳидов ёди Биринчи мақола

Адабиёт, Ўтганлар ёди | 11/27/2016 3:44 PM    239 14 марта ўқилди


ФАРИД УСМОН

 

Ҳар кимнинг   ўз хотираси бўлур

(Устоз Эркин Воҳидов ёди)

1966 йилнинг июнь ойлари эди. У вақтда мен институтнинг иккинчи босқичида ўқир эдим. Ёзги амалиётни ўтказиш учун, дўстларим Мирзо Карим (истеъдодли журналист ва катта ёзувчи эди) ва шоир Усмонжон Шукуровлар билан  (Оллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин) узун қисқа бўлиб бундай дейишимга сабаб (мен новчаман, Усмонжон ўрта бўй, Мирзо пастаккина) Наманганннинг Тошқўрғон деган, хушманзара жойида жойлашган. болалар лагерига келганмиз. Атроф дарахтзор. Ям-яшил ўтлоқлар аро гоҳ-гоҳ болаларни сайр қилдирамиз. 5-6-синф ўқувчилари гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўйнаб юришади.

Бугун менга тегишли гурух сайрда. Соат ўн бирлар чамаси. Қуёшнинг ала-чалпоқ нурлари ям-яшил барглар орасидан мўралаб ўтлоқлар бағрида ўйнайди.

Бир пайт дарахтзор ичида турган симёғочдаги радио карнайидан Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом вафот этганлиги хақидаги хабар янграб қолди. Радио эълон қилаётган хабарни эшитарканман ичимдан бир нарса-шув-этиб узилиб ўтгандек бўлди. Турган жойимда қотиб қолдим. Қулоқларимга сира-сира  ишонмайман.  “Наҳотки” дейман холос ўзимга ўзим. “Наҳотки”… мен  учун ҳеч кутилмаган ҳол эди бу. Шоир ўлмаслиги керакдай эди. Шоирлар ўлмайдигандай эди…

Ақлу ҳушим паришон лагерь марказига қараб чопдим. Чопиб борар эканман, “Мирзо! Мирзо!” дея бақираман. Уни шахмат хонасида болалар орасида кўриб Устоз “Ғафур Ғулом ўлибди, Ғафур ака ўлибди,” дейман.

Узун бўй,ориқ ингичка қад ўсмирнинг бақириб айтаётган бу гапидан ҳайрон бўлган лагер ходимлари бўйинларини чўзишиб менга қарашар, бир-бирларига “нима деяпти ўзи?” дегандай тикилиб  боқишарди.

Мирзо шаҳмат тахтасидан нигоҳини узиб, менга қаради.

“-Қачон, ким айтди”, деди.

-Ҳозир  эшитдим. Радиода айтди.

-Эй, аттанг! Худо раҳмат қилсин. Оқсоқол ҳам кетибди-да, деди. У оҳиста босиқлик билан. – Илож қанча. Ҳаёт ҳукми шу эканда… Унинг хотиржам ҳолати менга ҳам кўчди. Ўзимни қўлга оларканман – Унга эргашиб мен ҳам кафтларимни юзимга суртдим. “Худо раҳматига олган бўлсин!” дедик пичирлаб…

Шундан бери орадан йиллар ўтди. Ўшанда йигирма ёш бўсағасида бўлсам, энди етмишни қоралаб қолганман. Бугун 2016 йилнинг 31 май тонгги. Боғимдаман. Тонгги сўлим ҳавода ҳузурланиб кезаман. Дарахлар остига оқаётган сувни тўғрилаб, чорпая олдидаги курсига  келиб ўтирдим. Ҳали қуёш бош кўтарган эмас. Осмон тип-тиниқ. Борлиқ сокин. Саҳарнинг салқин ҳавоси жонга ҳузур бағишлайди. Тана ғир-ғир эсаётган тонгги сабодан ором олади. Гоҳ-гоҳ паст тарафда қўшни ҳовлида қичқираётган хўрознинг жарангдор овози жимликни бузарди. Бирдан телефон жириглаб қолди. “Ким бўлди экан” деган ўй хаёлдан ўтарди. Рақамга қараб танидим. Саиджон.

-Алло, ассалому алайкум!

– Ваалайкум  ассалом!

“Ассалому алайкум!” қайтарди у шошиб.

Ҳар гал у ёшимни катталигини хурмат қилиб мендан аввал салом беришга харакат қилади. Шунинг учун иложсиз алик олиб туриб, яна қайта салом беради. “Ваалайкум ассалом” дейман. Кейин ҳол-аҳвол сўрашамиз. Ҳозир ҳам шундай бўлди.

-Эшитдингизми,-деди у. – Эркин ака вафот этибдилар. Интернетда ёзишди.

-Йўқ – дедим. Ўтирган жойимда нес бўлиб. Ғафур Ғулом ўлгандаги ҳолат худди шу фурсат менда такрорланди. Юрагим шув этиб кетди. Турган еримда қотиб қолдим. Қулоқларим битгандек эди. Эшитмасди. Саиджон устма-уст “Алло-алло”, дер мен жавоб қилолмасдим. Кейин “ҳа-ҳа”, дея олдим, нафасим зўрға чиқиб.  Саиджон фесбукдаги саҳифам орқали номимдан устоз оиласига таъзия изхор билдириб, у кишининг  “Дебоча” ғазалига муҳаммасимни бериб қўйишини айтди. Ўзимга келолмасдим.  Ғафур Ғулом вафот этганда юрагим қандай шувиллаб кетган бўлса, ҳозир ҳам шундай шувиллаб ўтган эди. Дарахтлар тагида танхо ўтирибману оламга сиғмаётгандай ҳис қиламан ўзимни. Парвардигоро устозни ўзинг раҳматингга ол,” дея пичирлайман, кўзларимдан дувиллаб ёш оқарди, “Дод” деб фарёд қилгим келардию, уним чиқмасди. Йиғладим. Овоз чиқараолмай йиғладим. Кўз ёшларимни ҳеч ким кўрмади. Уни ўзим меҳр бериб ўстирганим дарахтлар кўрди холос. Энди чиқа бошлаган қуёш нурлари кўрди. Ҳаво кўрди. Боғимда гуркираб ўсиб турган дарахтлар, гиёҳлар, япроқлар кўрди. Сокинлик бағрида тонг отиб қуёш чиқиб туриши билан чуғирлай бошлаган қушлар кўрди гўё. Агар кўришган бўлса. Ўзим кўрдим. Чунки боғда танҳо эдим. Ўлим, қалбинг тўридан жой олган кишингни олиб кетганида дилингда зилзила содир этар экан. Бу юрагида қалқиган яна бир ҳов ўша айтганим зилзиланинг давоми эди. Отам, онам, жигарбағирлар, яқин устозларинг бу дунёдан кетишларини, менинг дилимдаги оғир зилзилалар десам тўғри бўлар.

Устозим Эркин ака вафотидаги хабарни бу гал бақириб бировга айтолмадим. Чунки айтай дўстим, ажойиб ёзувчи дўстим Мир Карим йўқ эди ёнимда. У ҳам ўтиб кетган эди. Фақат яқинларимга қўнғироқ қилишга тўғри келди холос…

***

Лагер амалиёти ҳам тугади. Институтни битирдик. Сўнг харбий хизматга кетдик. “Уч ҳаработий”лар яъни мен, Мирза Карим, Усмонжон Шукуров (Бизни домлаларимиз доимо бирга юрганимиз учун то институтни битиргунимизгача ҳазил қилиб шундай дейишарди. Мамлакатнинг уч тарафида йигитлик бурчимизни ўтадик. Харбий хизматни битириб Мирза Карим Тошкентда қолди. “Ёш Ленинчи” газетасида (Хозирли “Туркистон”) ишлай бошлади.

Бир куни ундан хат олдим. “Шеърлардан жўнатинг,” дебди. Жўнатдим. Бир вақт “Ёш ленинчи” газетасида “Оқ йўл, Фарид!” деган сарлавҳада шеърларим чиқиб турибдику! Бир ғазал ва Эркин аканинг “Дебоча” ғазалига боғланган муҳаммас.

Куйлагач булбул муҳаббатномани ошёнида,

Бор экан билдим, дилим рози ҳаёт бўстонида,

Шул сабаб фикрим бўлиб шеърнинг гулу райҳонида,

Истадим сайр айламакни мен ғазал бўстонида,

Кулмангиз не бор сенга деб Мир Алишер ёнида.

Бу менинг ҳаётимда илк содир бўлган ўзим учун ҳайратомус бир ҳодиса эди. Ўзимни бўлакча ҳис қилардим. Мен неча йилдирки шу бўлакча ҳис қилиш ўша ходисани эсларканман ҳали ҳануз мени тарк этмайди. Нимага шундай, ўзим ҳам билмайман.

Мирзога хат ёздим. У “Тезда Тошкентга келинг, Эркин Воҳидов билан таништираман”, деб яна хат йўллади.

Бунга асос бор эди. Иккинчи босқич талабаси эдик. Эркин аканинг ғазаллари 1966 йилда  “Шарқ юлдузи” журналида чиқиб қолади. Аудиториядая гурухдошларимга журналдаги ғазалларни кўз-кўз қилиб, “мана, аруз янгиланяпти, ғазал адабиётимизда яна ўз ўрнини топади” эшитинг устоз ғазалларини дея такрор-такрор ўқигувчи эдим. Домлаларимиз ҳам ғазалларни юксак баҳолашар, арузда ўзгариш бўлаётгани хақида муозарали суҳбатлар ўтказишарди. Арузга  адабий жамоатчиликнинг бу қадар қизиқиб қарашига сабаб ўша даврнинг атоқли бир адиби билибми билмайми “Аруз эскирган, уни музейга олиб бориб қўйиш керак,” деган эди.

Хуллас, Эркин ака ижодида аруз янгиланаётгани биз ёшларни қувонтирар эди. Собир Абдулла, Ҳабибий, Чустий, Чархий каби заҳматкаш шоирларимизнинг усулларидан тамоман янгича усул, янги руҳият арузнинг тамоман бошқача йўлга чиқиб бораётганидан дарак берарди. Устознинг эълон қилинган ғазалларидаги  янгича руҳ арузни “музейга олиб бориб қўйиш” ни эмас, уни яна ишлатиш, янги такомилга олиб чиқишни тақозо этмоқда эди. Тенгдошларим ва мен буни англаб турардик.

Машқларимни жамлаб қора сумкамга солдим. Тошкентга қараб йўл олдим.  Кечқурун поездга ўтириб бир уйқуни олгач, эрталаб Тошкентда бўлдим. Мирза Каримникига бордим. Хотини яхши шоира Мукаррама менга:

-Шарафиддин келганингиз яхши бўлибди, бари бир пойтахт пойтахтда. Ижодингизга унинг таъсири бўлади,-деб айтди. (Курсдошларим мени худди уйимизда айтишгандек Шарафиддин деб чақирашарди.) Чойни ичдик. Кейин Мирзонинг ишхонасига қараб жўнадик. Ундан кейин Эркин аканикига борадик бўлдик.

Катта шаҳарда илк бор бўлишим. Кўчаларда машиналар тўлиб оқади. Баланд-баланд бинолар сирли кўринишлари билан мени ҳайрон қолдиради.

·         Мана бу Навоий кўчаси,-дейди Мирзо менга тирбанд автобусда кетиб борарканмиз, баланд биноларни кўрсатиб. –Ишхонам марказда. Қорақамишдан унгача ҳали анча юрамиз.

-Кетдик,-деди. Паст бўй, серҳаракат, қувноқ шу билан бирга ҳта ишчан, талабалик йилларимдан орттирганим дўстимга оҳиста эргашаман  У шошиб юради. Доимо дадил ва тетик.

Вужудимдан шижоати тўлиб-тошиб туради. Дадил-дадил сўзлаб, масалаларни тез ҳал қилади. Кейин ёнма-ён эмас, негадир олдинда юради. Ортда қолган ҳамроҳига ”тез-тез” деб қўйиш одати бор. Эргашиб борарканман, ҳазрат Амир Темур Соҳибқироннинг “Шижоатли одамларни ўзингизга дўст тутинг” деган гаплари ёдимга тушади. Ғайратли қадрдонимга қараб туриб қувонаман. Менга кўрсатаётган ғамхўрлигидан эса бошим осмонда. Кўринишидан ҳамма нарсага қодир, ҳамма иш қўлидан келади.

Унинг бу ҳолатидан иш жойида ҳам тузуккина обрўга эгалигини сезаман.

Йўлда сўрайман:-

-Шу кетишимиз Эркин акаларникигами?

-Ҳа, тўғри Эркин акаларникига борамиз- кулумсираб жавоб қилади Мирзо.

– Қуруқдан-қуруқ биринчи қадам босаётганданми, хонадонга сўппайиб кириб борсак бўлмас… Андижонча андиша мени шундай дейишга мажбур этади.

– Ташвишланманг интервю оламиз,-деб жавоб қилган бўлади Мирзо хақиқий журналистларга хос дадиллик билан.

Тошкентнинг ВУЗ городок “Талабалар шахарчаси” деб номланадиган тарафидаги кўчалардан юриб бораяпмиз. Мана, Эркин ака хонадони. Тўрт сотихли саришта ҳовли. Янги участкалиги билиниб турибди. Ҳовлида бизни эркин аканинг ўзи кутиб олди. Унинг очиқ чехра билан бизларни кутиши биз чақирилмаган меҳмонларга илиқлик бахш этган эди. Тортинишга ўрин қолмагандек.

·         Қани юринглар,-деди устоз олдимизга тушиб. Уйга кириб бордик.

Куз эди. Ҳаво анчайин салқин. Меҳмохонада кенг катта стол атрофидамиз. Дуодан сўнг Мирзо суҳбатни дадил бошлаб юборди.


-Бу менинг курсдошим, Эркин ака,-деди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий