Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 15 ноября 2016 г.

қондаги кандни....

Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи табиий восита .


Бугун кўпчиликни қондаги қанд миқдори ташвишга солмоқда. Айниқса қандли диабет билан оғрийдиган беморлар бу муаммога ҳар куни дуч келадилар.

Беҳоллик, оғиз қуриши, майда яраларнинг қийин битиши, иштаҳанинг ошиши, кўз нурининг пасайиши — буларнинг бари қондаги юқори миқдордаги глюкозадан далолат беради.


Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи маҳсулотлардан бири — қовоқ данакчаларидир. Улар катта миқдорда фойдали элементлар манбаи бўлиб, қовоқ данакчалари — қон таркибини яхшиловчи темир моддасига ҳам бой.Уни истеъмол қилганда — юрак тўғри ишлаши учун барча керакли озуқаларни олади. Шу билан бирга қовоқ данакчалари ҳуснбузарларга қарши ажойиб восита бўлиб, терининг умумий ҳолатини яхшилайди.
Қовоқ данакчаларини ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтирар экан.

Маҳсулотлар:
-150 гр тозаланган қовоқ данакчалари;
-сув;
-1/2 чой қошиқ корица(ҳушбўйлик учун);
-4-5 дона хурмо.

Данакчаларни 8 соатга сувда ивитиб қўямиз. Сўнг сувни тўкиб ташлаб, блендерда майдалаймиз, 4 пиёла сув қўшиб яна блендерда аралаштирамиз. Аралашмани докадан ўтказиб, майдаланган хурмо ва корица қўшамиз. Сўнг қовоқ уруғи сутини шиша банкага солиб совутгичга қўямиз. Шифобахш ичимликни эрталаб оч қоринга 100 грдан ичиб, 30 дақиқадан сўнг нонушта қилиш мумкин. Қовоқ сутини 4 кун ичиб 4 кун дам олинади ва яна ичилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий