Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 1 июня 2016 г.

мирзамахмуд ботиров - учрашув-

ҲОЗИР ЖАВОБ  ИЖОДКОРЛАР


Андижон адабий гурунггида навбатдаги анжуманни Асака туманидаги “Чўнтак” чойхонасида ўтказиш келишилган эди. Бу анжуман жойи ва вақти келишилганда бу кун Болалар кунига ва халқаро чекишга қарши курашиш кунига тўғри келиши келишилмаган эди.
Анжуманни бошлагунча ҳам анжуманни бошқариб бораётган Ғани Мажид ташкилий ишлар билан бўлиб ҳеч кимни бу саналарга тайёргарлик кўрган-кўрмаганини аниқлаш хаёлига келмаганди. Ташкилий ишлар тугаб анжуманнинг мушоира қисми бошланганда у навбат билан сўз берар экан, шоирларнинг ўзлари ушбу саналарга атаб шеър, ҳажвия ва хандалар олиб келгани маълум бўлди. Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров халқаро чекишга қарши кураш кунига атаб ўзи тайёрлаб келган мақолани ва чекишга қарши янги фикрларни хамда болаларга бағишланган “ЕТИМ”  шеърини айтган бўлса, Мирзамаҳмуд Ботиров болаларга аталган “Нола”, “Гўдак ноласи”, каби шеърларини ўқиб барчани мамнун қилди.
Бир кун аввал таниқли Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов кўз юмгани муносабати билан кекса шоир Суҳайлий “Мотам” деб номланган янги марсиясини ўқиб барчани севимли шоиримиз хотирасини ёдлашга дават қилди.
Шоирлар Одилжон Худойбердиевнинг шеърлари ва Ғани Мажиднинг хандалари ҳам болалар кунига бағишланди.
Анжуманда ўқилган Суҳайлийнинг “Мотам” марсияси, Мирзамаҳмуд Ботировнинг “Нола”,  Фарид Усмоннинг “Шаршара” шеърлари кўпчиликка маъқул бўлгани қарсак-лардан сезилиб турди.
Анжумандан кейин “Чўнтак” чойхонасининг манзарали жойларида эсдалик учун суратларга тушдилар.
Анжуман тугаб ижодкорлар уйларига қайтар эканлар, қайта-қайта анжуманни бу жойда бўлиши жуда маъқул бўлганини таъкидлашди ва раисга миннаддорлик билдиришди. Айниқса шоир Тўлқин Абанов шу кунги имтихон ва ундан кейинги ошни ҳам ташлаб келиб яхши қилганини айтиб ҳаммани кулдирди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий