Қон томиридаги тиқинларни «ювиб ташловчи»
табиатнинг 10 неъмати
Тромбоз – бу томир
ичида қон таркибий элементларидан ташкил топган қон лахтаси ҳосил бўлишидир.
Қон лахтаси томир ички деворига ва томир кавагига ўрнашиб қолади.
Қон оқимининг
секинлашиши ва қон ивиш хусусиятининг ошиб кетиши ҳам тромб ҳосил бўлишига олиб
келувчи омил ҳисобланади. Буни ўз
вақтида олдини олмаслик қатор касалликлар,
хусусан юрак хасталигини келтириб чиқариши мумкин.
Қуйидаги маҳсулотлар
артерияларни бу каби тиқинлардан тозалаб, қонни фойдали витаминлар билан
тўйинтиради.
Анор
Бу гўзал, ёқут мисол
мева ўз таркибида қондаги заҳарли моддаларга қарши курашувчи антиоксидантларни
жамлаган бўлиб, булар артерия шиллиқ пардасини яллиғланишдан ҳимоя қилади. Анор
шарбати танада қон суюқлигини таъминловчи, артерияларни тозаловчи азот оксидининг
ишлаб чиқарилишини яхшилайди.
Брокколи
Брокколи К витаминига
бой. Бу дармондори артерия учун муҳим бўлган кальций моддасини етказиб беради.
С витамини томирларни токсинлардан тозалайди. Ундаги бириктирувчи
целлюлоза тўқимаси қон босими ва холестерин миқдорини назорат қилади.
Хурмо
Хурмонинг таркибидаги
антиоксидант ва полифенолам моддалари қондаги қанд миқдорини меъёрида бўлишини
таъминлайди, фруктоза оддий шакар ва глюкозадан фарқли ўлароқ, қондаги шакар
миқдорини кескин кўтариб юбормайди. Хурмодаги фолий кислотаси организмда янги
қон ҳужайраларини пайдо бўлиш жараёнида иштирок этувчи муҳим витамин. Хурмодаги
темир моддаси қизил қон ҳужайраларини эритроцитлар билан таъминлайди.
Долчин
Бу хушбўй зиравор
қондаги холестерин миқдорини камайтиради, қондаги тиқинларни ювиб, артерияни
тозалайди. Долчин тўла антиоксидант бўлиб, юрак-қон томири тизими фаолиятини
яхшилайди, қонни ивишдан ҳимоя қилади. Қаҳвага, бошқа маҳсулотларга ҳам
оз-оздан долчин қўшиб истеъмол қилинса, саломатлик учун айни муддао.
Кўк чой
Кўк чой таркибида
юқори миқдорда катехин моддаси бўлиб, ҳазм жараёнида холестеринни танага
сўрилишини назорат қилади. Ҳар куни 3-4 пиёла кўк чой ичиш фойдали. Бу қондаги
липид миқдорини ошириб, артерияларда тиқин ҳосил бўлишининг олдини
олади. Шунингдек, танада модда алмашинувини яхшилаб, вазн йўқотишга ҳам
ёрдам беради.
Саримсоқпиёз
Уни тананинг
«антивируси» дейиш мумкин. Саримсоқпиёз вирус ва инфекциялар, юқумли касаллик
ва саратонга олиб келувчи зарарли моддаларга қарши курашади. У артерияни ҳам
тозалайди. Ҳар куни 4 дона саримсоқпиёз бўлакчасини истеъмол қилиш қондаги
холестерин миқдорини камайтиради, қон босимини меъёрига келтиради ва қонда
тромб ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
Исмалоқ
Бу ўсимлик таркибида
катта миқдорда лютеин каротиноид витамини бўлиб, бу дармондори юрак
қон-томирларини қаришдан ҳимоя қилади. Бу дармондори артерия деворларини ҳам
тиқинлардан тозалаб, инфарктнинг олдини олади.
Помидор
Помидорда ликопин –
юрак-қон томири склерози хавфини 50 %га камайтирадиган кучли антиоксидантга
бой. Шу боисдан помидор мавсумида ундан етарли миқдорда истеъмол қилиш керак.
Олма
Олма ҳам қон таркибида
холестериннинг ошиб кетишига йўл қўймайди. Унинг таркибидаги пектин моддаси
ичаклардаги витаминлар сингиш жараёнида фаол иштирок этади. Олмадаги магний,
калий ва кверцетин дармондорилари артериал қон айланишини яхшилайди.
Апельсин шарбати
Бу мева таркибидаги С витамини заҳарли
оксидларга қарши курашувчи кучли модда бўлиб, қон-томирларининг яллиғланишига
йўл қўймайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий