Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 16 июня 2016 г.

asal

                                         АСАЛНИНГ ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ.

Роббинг
асаларига:
«Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.
Сўнгра ҳамма мевалардан егин.
Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди.
Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар.
Унда одамлар учун шифо бордир.
Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир.
Нахл сураси, 68-69 оятлар.

Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм.
Оллоҳ таоло «Унда, асалда одамлар дардига даво мавжуддир», - деган.
                                                                                                                Ҳадисдан. 
     Асал – арабча бол бўлиб у ўсимликлар гулидаги шира (нектар)нинг асалари организмида қайта ишланишидан ҳосил бўладиган махсулотдир. Асал, ранги, ҳиди ва мазаси жиҳатидан турлича бўлади, масалан: тиниқ  рангли, новвот рангли, қўнғир рангли ва бошқалар.    
                              Пайғамбаримиз......
Роббинг асаларига “Тоғлардан, баландлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин сўнгра хамма мевалардан егин бас, роббинг осон қилиб, қўйган йўллардан юргин”, деб вахий қилади. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордур. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят белги бордур. Маҳил сураси 68-69 оятлар. Пайғамбаримиз (С.А.В) “асал истеъмол қилинглар, у кўп касалликларга шифодур”, деганлар. Асал яратганнинг чинакам мўжизавий неъмати, бандалар саломатлигини асраш ва яхшилашдаги улуғ меҳрибонлиги белгисидир. Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз 1 хашоратга тинимсиз учуб ишлаб, асал йиғишни амир қилиб, қўйган зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари 1 кг асал тўплаш учун уясидан 120-150 минг маротаба учиб чиқиши, 400 минг чақирим масофани учуб ўтиши керак. Бу, ер курсини белидан 10 марта айланиб ўтишга тенг келади.  Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг 100/1 қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга тухфа этади.       

Турлари:
     Энг яхши асал тоғ асалидир, чунки у турли ўсимлик гулларидан йиғилади. Оқ  акация, жўка (липа) дарахти, беда, янтоқ гулидан йиғилган тиниқ рангли асал соз асал ҳисобланади. Каноп  ўсимлигидан  йиғилган асал новвот рангли, гречиха ўсимлигиники қўнғир рангли бўлади.
Тарихи:

     Асаларилар қадимда ўрмон дарахтлари қовақларида ва тоғларда яшаб келган. Коваклар уларни чанг – тўзон, жазирама иссиқ, қор – ёмғир ва сув тошқинларидан ҳимоя қилган. Ёшини яшаб кексайган дарахт баъзида асалари уяси билан бирга ерга қулаган, синиб тушган мумкатакчаларидан асал оқиб чиққан. Ёввойи инсонлар тасодифан йиқилган дарахтга рўпара келишади. Ундан оқиб чиққан олтинранг ёпишқоқ суюқликнинг мазасини тотиб кўриб, балки улар жуда қувонгандирлар. Бехад ширин, ёқимли ва мазали экан деб хайқирган бўлсалар хам ажабмас! Улар албатта мазкур неъматдан ўз ғорларига олиб кетган бўлсалар керак. Чунки ғорда уларнинг оиласи хам бўлган!
     Асалари дарахт ковакларидан ташқари, тоғ қияликларига, унинг ўйдум – чуқур жойларига ҳам ин қуришади. 1919 йилда бир гуруҳ немис олимлари Испаниянинг аленсия тоғидаги ғаройиб ғорга дуч келишган. Улар ғорнинг тош деворларига бундан 15 – 20 минг йиллар аввал қандайдир рассом ҳайвонлар, парандалар ва  одамлар суратини маҳорат билан чизганини кўришади. Шу билан бирга рассом асалариларни овлаш жараёнини хам тасвирлаган эди. Суратларда тоғ бошида осилиб турган қоядан арқон туширилган манзара бўлган, бу арқон, балки лиана–чирмовикдир. Ундан асалга ишқибоз асалари овчилари қўлида сават тутганча тушиб бораётган экан.
      Шунингдек, расмларда бошқа бир асал ишқибози қоч ёриғидан асал мумкатакларини саватчасига жойлаш билан машғул бўлиб турган холат тасвирлангани айтилади.
      Ғордан топилган ушбу тасвирлар–бебахо тарихий хужжатдир. Расмлар бундан икки юз асар муқаддам инсонларнинг асаларилар билан яхши таниш бўлганини кўрсатиб турибди.
    Булардан ташқари  ТУТАНХАМОН қабрида ичида аллақандай модда бўлган идиш топилган. Энг қизиқарлиси шундаки, 3000 йил ўтса-да ўз хусусиятини йўқотмаган бу моддани асал эканлигин олимлар аниқлашган.
   Қадимги эронликлар ва скифлар вафот этган давлат арбобларини  мўмиёлаштириш  учун фойдаланилган. Яна бир бошқа бир мода бор, бу асаларининг мумидир дейишган.
     Ўтмишнинг машҳур юнон файласуфи Пифагорнинг айтишича, унинг узоқ умр кўришига муттасил асал истеъмол қилиши асосий сабаблардан бўлган экан. Яна бир донишманд Демокрит эса бир асрдан ортиқ яшаган бўлиб, у умрбоқийлик сирини мунтазам асал ейиш ва баданини мой билан муолажа қилишда, деб билган. Қадимий Миср, Юнонистон, Бобил, Ҳиндистон ва Хитойда беморларни асал ёрдамида даволаш урф бўлган.
   Тарихдан яна бир маълумот сақланган-ки, АЛЕКСАНДР МАКИДОНСКИЙ нинг вафотидан сўнг унинг жасади асалга ботирилиб олинган ва кўмиш учун Макидониянинг марказий қисмига олиб келинган.
     Асал биологик, шифобахш хусусияти юқори бўлган озиқ–овқат махсулоти қаторига киради.
                                                             Кимёвий таркиби:

     Асалнинг кимёвий таркиби нихоятда мураккаб. Унда инсон ҳаёти учун зарур  70 дан ортиқ моддалар мавжуддир. Асалнинг асосий қисмини углевод: глюкоза, фруктозадан иборатдир. Шунинг учун организмда жуда тез хазм бўлади. Асал таркибида ферментлар борлиги сабабли у шифобахш хисобланади. Чунончи, крахмал ва декстринни қандга айлантиради ва диастаза, қандни глюкоза ва фруктозага  ўтказувчи  инвертаза, пероксид ориқмаларини парчаловчи каталаза каби бир қанча ферментлар мавжуд. Булардан ташқари асал таркибида кальций, фосфор, олтингугурт, йод бирикмалари, мисс, хром, никел, қўрғошин, титан, калий, Рух каби микроэлементлар бор. Органик кислаталардан олма, сут, лимон кислоталари  В1, В6, В2, В3, В5, Е, К, С витаминлари ва биостимуляторлар борлиги аниқланган.
Энергияси:
    Асалнинг 1 кг да 3150 калория бор. Асал яна турли фармакалогик таъсирга эга. У микробларни ўлдиради. 10 % асал эритмаси билан ингаляция қилинса нафас йўлларидаги касалликларни тузатади.

                              Бобомиз ибн Сино фикри

      Тиббиёт фанининг отаси, улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино асалнинг кўплаб хосиятларни келтириб ўтади: «Асал мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилиш ва сасишдан сақлайди. Йирингли, чуқур яраларни тозалаб қотиради. Кўз хиралигидан халос этади. Бўғмадан қутилишга ёрдам беради. Бодомча безлари оғришининг олдини олади. Асал суви меъдани кучли қилади. Иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилайди. Темираткини асал ва аччиқтош аралашмаси йўқ қилади».
    Ибн Сино таъбирича, навқиронликни сақлаб қолиш учун асал истеъмол қилиб туриш керак. Айниқса ёши улғайиб қолганларга у бебаҳо шифо ва қувват манбаидир. У шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларида яхши даво бўлади. Асал болалар ва қарияларга, танадаги модда алмашинуви бузилган кишиларга бирдай фойдалидир. Айниқса у озиб кетиш, ич қотиши, ошқозон-ичак яралари касалликларини даволашда, мияни озуқалантиришда асқотади
Асалари умри

       Она асалари болари ромидаги катакларга тухум қўйганидан сўнг орадан 21 кун ўтиб ишчи асалари дунёга келади. Унинг қанча яшаши ғумбаклик давридан кейинги мехнат фаолияти ўз оиласи кучига боғлиқ. Она асалари 15–16 кунда етилиб чиққач, 4-5 йил умр кўради. Унинг серпуштлик даври дастлабки 2 йил хисобланади. Эркак асалари эса 24 кундан сўнг дунёга келиб борйўғи 6-7 ой яшайди, ишчи асаларилар февраль-мартда яралган бўлса, тахминан 35, июнь ойидагилар 30, асосий асал йиғиш мавсумида пайдо бўлганлари 28-30 кун ва октябрь-ноябрь ойларида дунёга келганлари эса 80-100 кунгача яшайди.
Табиий  хусусиятлари:

Асал беқиёс антисептик хусусиятларга эга: у узоқ йиллар давомида ўз табиий сифатини тўлиқ сақлаб қолади. У айнимайди, пупанак боғламайди. Бу ўз вақтида қадимги римликлар томонидан аниқланган. Улар асал ёрдамида узоқ мамлакатлардан келтирилган камёб ов гўштларини  консервалашган  асал ичига солинган гўшт бир неча йиллар мобайнида ўз сифатини йўқотмаган.
Асал йиғиш:

Асалари ўз ҳаёти мобайнида гулшира тўплаш учун 80-130 маротаба парвоз қилади. Асал яхши бўлган бир ёз кунида асаларининг 10-12 марта парвозга чиқишига тўғри келади. Асалари оиласининг  60%  учадиган дала асалариларидан, қолгани эса уя ичидаги юмушларни бажарувчиларидан иборатдир. Мавсум айни қизғин  паллада асалари бир учишда 55-70 мг гулшира келтиради. Ундан пастроқ  шароитда 40-50 мг ўртача шароитда 30-35 мг гулшира йиғиб уясига қайтади. 1 кг асал хосил бўлиши учун 1,2 кг атрофида асал ва таркиби оқсил миқдорига  эга бўлган 1-1,5 кг  гача гулчанг сарфланади. Қишдан чиққан асалари атига бита болачасини, бахорда туғилганлари эса ўчтагача болани парвариш қила олади. 100 гр асалда ишчи асаларилар 46 минг км йўл босади. Бу 46 минг км масофа ер шарини бутун экватор бўйлаб айланиб чиқиш билан баробардир. Асалари бир кунда 7.000 га яқин ўсимлик гулларини чанглата олади.
Асалари «башоратчи» ми?

     Асалари хаётини узоқ кузатиш болари билан ишлаётган асалчилар учун об-ҳаво маълумотларини олдиндан билиш имконини беради. Асаларилар иқлим шароитига нисбатан жуда таъсирчан бўладилар. Улар куннинг яхши ёки ёмон бўлишини олдиндан «башорат» қила олади !
     Асаларилар уяларини жуда эрта тарк этиши хаво очиқ бўлишидан далолатдир. Тонгда асаларилар уясидан учиб чиқмай, визиллаяпти, демак, тушда ёмғир кутаверинг. Ёмғир ёғишидан олдин асалариларини атрофида парвоз қилади. Хаво яхши бўлса,  узоқ далаларга учиб чиқади. Тонгда ёки кундузи асаларилар  уяларига шошиб қайтишса, улар уядан учиб чиқишга шошилмаса, шамол бўлади. Сўнг ёмғир ёғади. Булутли тонгда асаларилар жиддий асал йиғиш билан шуғилланишса, ҳаво тезда очилиб кетади. Осмонни қора булут қоплаб олганида, асаларилар уяларига кириб кетмаса, ёмғир ёғмайди. Асалариларнинг парвози эрта тугаши, оби-хаво эртага яхши бўлишини, асаларининг парвози кеч тугаши,  хаво узоқ муддат бузилишини билдиради. Асалариларнинг уя ёриқларини  буткул беркитишга киришса, хаво совуқ, қахратон қиш қаттиқ келишидан дарак беради. Агар улар ишга қизғин киришмаса, суст олиб борса, кишилик келади. Кузда асаларилар ўз қути туйнукларини мум ва прополис билан мустахкамлаб беркитишга киришиб озгина тешикча қолдирса бу кишга яқин қолганлигини билдиради.

          Асал табиий-ми?

Баъзан бозордан сотиб олаётган асалимизга шубха билан қараймиз. Сабаб кўпчилик асалфурушлар сифатсиз асал сотиб, ундан мўмай даромад олиш мақсадида  унга турли хил аралашмалар  қўшишади. Бу шудрингли асал, сув, мевали шарбатлар, крахмалли, лавлагилик  ёки маккажўхорилик шиннилар, қандлик шарбатлар  бўлиши мумкин. Айрим холларда шундай холат бўладики  асалга бўр ёки қум хам қўшишади.
  Қалбаки асал сифатини пастлигини айтмаса хам бўлади. Баъзан ундан овқатланиш махсулоти сифатида ва айниқса дори сифатида  фойдаланиш қаътиян ман этилади.
     Асал сотиб олиш учун бир белги ва холатларни билиш зарурдир:
  1-табий асалнинг мазаси ширин, бироз тахир, лекин ёкимли, оғиз бўшлиғининг  шилимшиқ  пардасининг енгил безовта қилиши мумкин,
  2-юқори сифатли асал ёқимли, ўзига хос хидли бўлиб сув буғининг устида қизариб, бу хидни кучайтириши мумкин,
  3-агарда сақлаш натижасида асал турли хил консистенцияга эга 2 қаватли (пастида шакарли қисми ва керагидан ортиқ миқдорда намликка эга эканлигини билдиради. Бундай асални  узоқ муддат сақлаб бўлмайди, чунки у ачиб қолиши мумкин,
  4-асал тиниқ  ва  рангсиз, оч қахрабо рангида тўқ  қахрабо рангида, тўқ  рангда бўлиши мумкин,
  5-асалнинг қалбакилигини асалнинг 30 фоизли эритмасига бир неча йод томчиси(ёки лягол эритмаси) қўшилганда унинг ранги тўқ  кўк ранга (тусга) кирганидан хам билса бўлади. Бу холат асалга крахмал ёки ун қўшилганидан далолат беради.
  6-«пиёниста асал» (бу КАВКАЗ ўлкаси худудларида учрайди) сотиб олмаслик учун уни хам бошқалардан ажрата билиш керак: кўринишидан  юқори  сифатли асалда фарқи йўқ, аммо хиди унчалик сезилмайди, бироз куйган шакар хиди  ўриб туради (бу асални барча водий ва вахоларда сотиб юрган асалфурушларда хам учратиш мумкин).
   7-бур қўшилган асалнинг озгина қисмига  сирка ёки кислата қуйиш   билан аниқласа бўлади, сабаб бунда асал кўпирилиши мумкин.

                          Асални  қачон истеъмол  қилиш  мумкин?

   Катта ёшдаги соғлом одамлар кунига 100-140 г дан асал истемол қилишлари мумкин. Дармондори ва даволавчи пархез озиқ-овқат махсулоти сифатида асални 50-60 г дан истеъмол қилиш. Асални суюлтирилган холатда бир неча соатга бўлиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Даволаш муддатини икки ярим ой қилиб белгилаш даркордир.
     Ёш болаларга асални 1 чой қошиқдан бериш мумкин. Яни 35-50 г дан 3 махал бериш мумкин.
   Ёз кунларида асални истеъмол қилишни 2  баробар камайтириш зарур, чунки бу вақтда мева ва резавор мевалар  истеъмол қилинади. Уларда эса кўплаб қанд моддаси  ва фуруктоза бўлиши мумкин.
   Асални овқатланишдан бир ярим  2  соат олдин  ёки овқатланишдан сўнг 3 соат ўтиб истеъмол қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Ухлашдан аввал хам озроқ микдорда асал истеъмол қилиш  хам организм учун фойдалидир.
   Ёши ката бўлган ва жисмоний иш  билан деярли банд бўлмайдиган одамларга  кунига 1-2 чой қошиқ  асал истемол қилиш кифоядир.
Асал билан биргалиикда турли ширинликлар жумладан пишириклар, канфетлар, музкаймок, муроббо, кабилар билан истеъмол қилиш мақсадга муфофиқ келмайди. Гап шундаки кам харакат инсонларни  бу холатлар семиришига олиб келади ва организмдаги углеводларни бузилишига сабаб бўлади.
   Ширинликларни керагидан ортиқ истеъмол қилиш эса  турли хил касалликлар, жумладан қон босими касаллиги, атерасклероз, юрак мушакларини сиқилиши, шунингдек қандли диабетни келиб чиқишига сабаб бўлади. Шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш қонда қанд миқдорининг ошишига олиб келади, бунда углеводларнинг хазм қилдириш учун нут пуфаги ўзидан инсулин гармонини ишлаб чиқаришга мажбур бўлади. Бундай мажбурят ўт пуфаги катакчаларини чарчатади. Натижада қандли диабет ривожланишини келтириб чиқаради.
                 Камқонлик касалида:    

   Камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади. Асал дармонсизлик ва сил касалли туфайли пайдо бўлувчи кам қувватликда ҳам яхшигина фойда беради. Бунинг учун асални сархил сабзи шарбатига қўшиб, кунига 80-100 г дан ичиб туриш тавсия этилади. Асални пиёзни қирғишдан ўтказилган тўпига қўшиб истеъмол қилиш тананнинг умумий тонусини кўтаришга ёрдам бериши хам табиблар тажрибасида синовдан ўтган.
                Грипп касаллигида:   

  Грипп касаллининг олдини олиш ва уни даволашда ҳам асал беминнат доривордур. Бунинг учун асални пўстлоғидан ажратиб қирғишда майдаланган саримсоқпиёз билан баравар миқдорда яхшилаб аралаштирилади ва уйқу олдидан бу аралашма 1 чой қошиқ миқдода қайнатилган сув билан 3-5 кун давомида ичилса, касаллик чекинади.
             Сил  касалига:

    Сил касалига йўлиққан бемор кунига 100-150 гр асал истеъмол қилса бақувватлашади. Иммунитетини ошириб сил таёқчаларини нобуд бўлишига олиб келади. Бизнинг марказ аъзолари ўзлари ва олимлар хамкорлигида ишлаб чиқишган “қувват дори” бир неча беморлар дардига малҳам бўлди. Бу доримиз таъсирида беморларимиз касалликдан аста-секин фориғ бўлишди. (Муражат учун манзилимиз +998-91-611-0-611 ёки malham53@gmail.com)

       Ички секретеция тизими касалликлари.

Қандли диабетда шакарнит асал билан алмаштириш мақсадга муфофиқдир. Бунда суткасига 50-100 г дан истъмол  қилиш  лозим. Кечқуринлари эса 1 ош қошиқ асални 1 стакан сувда эритиб ичиш тавсия этилади.
     Биринчи ва иккинчи даражали ички секреция бези (бўқоқ) хасталигида хафтада 1 мартоба фақат тенг микдордаги гречиха асали, майдаланган ёнғоқ, хамда гречиха кукуни  аралашмасидан ситъмол қилиб туришлари мумкин. Даво муддати 6 хафта.
   Ортиқча  вазинда  эрталаб нахорга 100 мл қайнатилган сувга 1 ош қошиқ асал  солиб ичиш керак. Шундан сўнг 2 соат давомида хеч нарса истеъмол қилинмайди. Кечқурун уйқудан олдин 2 соат аввал шу муолажа такрорланади. Даволаш муддати 1 ой.
     Гипертериоз (қалқонсимон без фаолиятини кучайиши) хасталигида 300 г майдаланган ёнғоқ бўлаклари, 100 г буғда пиширилган ва бўтқа холатига  келтирилган саримсоқ, 50 г кукун холатига келтирилган арпабадиён мевалари, 1 кг асал яхшилаб аралаштирилади. 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади тугагунча.

Нерв (асаб) касалликлари:

    Ётишдан олдин асал эритилган 1 стакан сув ичилса, нерв касалликларига яхши наф беради. Беморда бош оғриши, тез чарчаш, жахлдорлик касалликлари йўқолади.
     Невроз касаллигида  алоэ шарбати, қизил вино, асал 1:2:2 нисбатда олиниб аралаштирилади ва қоронғу жойда 1 хафта олиб қўйилади. (вақти-вақти  билан аралаштириб турилади) Махсулотни 1 ош қошиқдан  овқатланишдан ярим соат олдин 2-3 ой мабойнида 3 махал истеъмол қилинади.
    Ёки 100 г асални 4 стакан қайнаб хона хароратига совитилган  сувда эритиб, 2 ош қошиқдан  овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин истеъмол қилинади. Даволаш муддати 2 хафта.
    Тутқаноқ касаллигида эса 10 ош қошиқ  мойчечак гулларига 500 мл олма сиркаси, 5 ош қошиқ асал қўшилади ва ёпиқ идишда  буғ устига 1 дақиқа  қўйилади. Тайёр махсулотни чорак стакандан 3 махал истеъмол қилинади.

Асал эрур баданларнинг қуввати,
Ундан кетар балғам иллати.
Асалари  ишга солиб хар тумин,
Асал йиғар,  ундан  қилар  хам  мумни.
Мижозда у қуруқ-иссиқ бўлади,
Ундан яраларнинг ранги сўлади.
Кўзнинг нури ошар яна асалдан,
Қорин оғриқ кетар  яна асалдан.
      Абу  Али ибн Сино айтадиларки, кўпиги олинган асал ел пайдо қилмайди, кўпиги олинмагани эса ел пайдо қилиб ични сўради.  Гар кўпиги олиниб,  илитиб ичилса, томоқ хилтларини юмшатади. Қайнатилгани ични юргизмайди. Сув билан қайнатилгани сийдикни кўпроқ хайдайди.

               Анемания (қон камайиши) хасталикларида.

 30 кун давомида хар куни эрталаб кундузи ва кечкурун гречихадан олинган асал қўшилган сут ичиш керак (1 стакан сутга 1 ош қошиқ асал солинади). Бу қон қуйулиш жараёнига кўмак беради. Ўз вақтида эса бу холат анемияни олдини олади.
  Қуйида даволавчи ичимлик камқонликда нафи каттадир:
      800мл қайнаган сувга 180 г асал эритлади. Аралаштириш давомида унга асалари овқати(перга) қўшилади. Бир неча кун мабойнида бу эритма ферментациядан ўтказилади. Тайёр бўлган ичимлик 150 г дан овқатланишдан 30 дақиқа олдин ичилади. Ушбу восита ёшариш хусусиятига хам эгадир.
    Бундан ташқари анемияни даволашда асал ва ёнғоқ аралашмасидан хам фойдаланилади. Майдаланган ёнғоққа гули, яхшиси эса гречихадан олинган асал қўшиб, қўйулгунча аралаштирилади. Даволаниш  40-45 кун давом этади.

        Аёллар  касалликларида:

Климаксда 150 г алоэ шарбати 300 г қайнатилмаган, бироқ иссиқ  асал билан аралаштириб, 1 суткага сақлаб қўйилади. Вақти-вақти билан чайқатилиб турилади. Сўнг иситиб, докадан сузиб олинади. Нонуштадан 1 соат олдин 5-10 г дан истеъмол қилинади
 Хайз циклини тартибга келтириш учун тенг микдорда аччиқ шувоқ ва асал аралашмасидан 1 чой қошиқдан кунига 3 махал овқатланишдан олдин сув билан бирга ичилади.
    Хомиладор ва эмизикли аёлларда қон босмининг ошишида тенг микдорда  асал, ерқалампир, сабзи ва лимон шарбатларини аралаштириб, қоронғу, салқин жойга сақлаш учун олиб қўйилади. Кунига 2 махал овқатланишдан 1 соат  олдин 2 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
Захарлар:

    Асални қизил гул ёғи билан қўшиб қиздириб ичилса, газандаларни чақишида ва афюн ичганига даводир. Қайнатилган асал захарларга (қарши) фойдали нарса, уни еб кўрган киши харбакнинг зараридан қутилади: хидлаганда ва уни еб акса урган ва урдирадиган ўткир асал бирданига хушдан кетказади ва ундан совуқ тер чиқади. Бунинг давоси: тузланган балиқ ейиш ва асал суви ичиб қайт қилишдир.

Асаларини чақтириш ёки унинг тиббиёт йўли билан олинган заҳарини қўллаш орқали ҳам қадим-қадимдан турли касалликлар муолажа қилиб келинган. Масалан, заҳарига асал қўшиб, каллик даволанган, соч ўстиришда ишлатилган. Русия подшоҳи Иван Грозний ва Шветсия қироли Карл Ўниккинчи бу хушбўй суюқликдан
подагра (бўғин ва тўқималар касаллиги)ни даволашда фойдаланишган
  Ҳозирги замон тиббиётида ҳам асалари заҳари кенг миқёсда қўлланилмоқда. Чунки подагра (бўғин ва тўқималар касаллиги)ни даволашда фойдаланишган.     асалари заҳари жуда кучли антибиотик модда саналади, унинг таркибидаги виропин, аписартрон ва бошқа шифобахш моддалар жуда кўп касалликларни даволаш ва олдини олишда тенги йўқ самарали воситадир.
   Асалари заҳари бод (ревматизм), неврит ва невралгия каби асаб тизими хасталиклари, кўзнинг баъзи касалликларини даволаш, қон босимини мўътадиллаштиришда самарали ишлатилмоқда. Аммо уни ўзбошимчалик билан ҳар ким ўзича қўллаши, болаларни даволашда ишлатиши хатарли оқибатларга олиб бориши мумкин.
Асал  сувининг  хосияти.
Тибда уни «моликаротун» дерлар,
«Қаротун» - сув, «моли» асалким ерлар.
Моъ ул-асал дейди араблар уни.
Даво топар ундан хотину эрлар.
Тайёрлаш усулу:
Бир хисса мусаффо асалдан олгин,
Икки хисса унга тоза сув солгин.
Кучсиз оловга қўй, кўпигини ол,
Учдан икки қолгач, оловдан олгин.
Мижози  ва   таъсири:
Асалнинг сувида хўл-иссиқ мижоз,
Ичингни юмшатар мулойим қилар соз.
Ёпишқоқ хилтдларни кесиб майдалар,
Тиқилма очишда сен учун дамсоз.
Пай  ва  миядаги совуқ:
Пайларга ўрнаса совуқ ногахон,
Ёки мияда хам бўлса бу нуқсон.
Ёхуд бўйин оғриқ қийнаса ногох,
Ёки кузку келса,  фойдаси  тайн.
Зарари   ва  ислохи:
Иссиқ мижозларга зарари бордир,
Сафровий мижозга бехудлик ёрдир.
Нордон шарбатлардан ичилса бироқ,
Зарарига қарши ажиб бакордир.

БИЛАСИЗМИ ?
·         1 дона ишчи асаларининг ўртача оғирлиги 100 мг, уруғланган она асалари эса 220-230 мг, эркак болари эса 200 мг вазнда бўлади.
·        Ишчи асалари қанотининг кенглиги 23 мм дир.
·        Ишчи асалари бир дақиқада 190, қовоқари 240, паша 330, ниначи 28 маротаба қанот қоқади.
·        1 кг асал олиш учун асаларилар 180000 дона ўсимлик гулшираси келтириши мумкин. 1  дона асалари ромидаги катакчаларни асал билан тўлдириш учун 10-12 асалари гулшира келтириши мумкин.
·        Ишчи асалари бир кунда 2000  тагача гулга қўниши мумкин.

Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611.Электрон почтамиз : malham53@gmail.com
Фойдаланилган адабиётлар
А.Н.Саттаров.Т.Р.Абдурахманов –дардинга шифоман-
Махмуд Хасаний –даволардан чиққан садолар-
Интрнет сайти –муслимат ўз-
А.Н.Саттаров-дард кўп давоси ундан кўп
Абдуқодир  Нурмаххаммад ўғли Сатторов
                                               “Малхам”   табобати маркази рахбари, профессор.









Комментариев нет:

Отправить комментарий