Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 23 июня 2016 г.

ўйлаш

М У Л О ХА З А   У Ч У Н

Фалсафа илмининг билимдони, олий ўқув юрти профессори талабалар билан машғулот олиб бораётганда столга беш литрли шиша идиш қўйди ва ичини олдиндан тайёрлаб қўйилган тошчалар билан тўлдирди ва қопқоқни ёпди. Ҳар бир тошчанинг диаметри 3-4 сантиметр эди.Шундан сўнг талабаларга мурожаат килиб, идиш тўлган ёки тўлмаганлигини сўради. Талабалар:



- Идиш тўлди, домла, - деб жавоб бердилар.

Профессор бир пиёла нўхатни олиб, катта шиша идишга солди ва бир оз силкитди. Нўхат тошчалар орасидаги бўш жойни эгаллади. Домла яна талабалардан сўради:

- Идиш тўлдими ёки тўлмадими?

- Тўлди, тўлди, - бирданига чуғурлашди талабалар.

Шунда домла қоғоз қутичага солинган қумни олиб, беш литрли шиша идишга тўкди. Табиийки, қум бутун бўш жойни эгаллаб, ҳамма ёғни тўлдирди. Домла аудиторияга яна худди шу савол билан мурожаат қилди. Талабалардан эса аввалгидек жавоб олди. Кутилмаганда домла стол тагидан бир пиёла сув олди ва катта идишга қуйди. Талабалар кулиб юбордилар.

- Сиз муҳим ҳақиқатни тушунишингизни истайман. Катта шиша идиш - бу сизнинг ҳаётингиз.Тошчалар - ҳаётингизнинг муҳим қирралари: оила,саломатлик, дўстларингиз, фарзандлар, яъни ҳаёт тўлақонли бўлиши учун булар зарур. Нўхат - шахсан ўзингиз учун муҳим нарсалар: иш, уй, автомобиль. Қум эса - бошқа майда-чуйда нарсалар.

Агар идишни аввал қум билан тўлдирсангиз, нўхат ва тошчалар учун жой қолмайди. Ҳаётда ҳам худди шундай: агар ўз ғайрат-шижоатингиз ва вақтингизни майда-чуйда Ҳолатларга сарфласангиз, муҳим ишлар учун ҳаётингизда жой бўлмайди. Сизга хурсандчилик ва бахт бағишловчи ишлар билан шуғулланинг: фарзандларингиз билан ўйнанг, умр йўлдошингизга вақт ажратинг, дўстларингиз билан учрашинг. Давлат иши, уй ишлари, кир ювиш ва дазмол босиш, автомобилга қарашга ҳам вақт етади. Энг аввало, тошчаларга эътиборни қаратинг, яъни вақтингизни ҳаётингиздаги энг муҳим ишларга сарфланг. Ўз ҳаётингиздаги устуворликларни белгиланг, қолгани - қум, холос.

Машғулот тугай деб қолди. Шунда бир талаба қиз қўлини кўтариб, домладан сув қандай маънони билдиришини сўради. Профессор жилмайиб:

- Буни эслаб сўраганингиздан хурсандман. Мен бу билан ҳаётингиз қанчалик сермазмун, вақтингиз қанчалик тиғиз бўлишига қарамай, айрим ҳолларда бекорчиликка ҳам озгина жой қолади демоқчи эдим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий