Боғ сувлари
Тонг
чоғи чаман булбули ваҳ сайради бийрон
-кулгуда гўзал
боғ,
Тонг булбули кулгусида ором олади жон-
Туйғула
гўзал боғ.
Боғ ичра баҳор сеҳри ажиб тантана қилган,
Гул
ғунчаси кулган,
Боғ ичра баҳор сувлари уйноқлади ҳар он-
Кўзгуда
гўзал боғ.
Боғ ҳуснига сув мавжида-рост авжида кўрдим
Сувлар
жуда лиммо-лим,
Сув қилди чиройини баҳор чоғи намоён
У
буда, гўзал боғ.
Боғ кўркига боғбон элининг меҳнати синган,
Ҳар
ишда билинган
Қалб қўрини боғ бағрига кўп айлади эҳсон-
Орзуда
гўзал боғ.
Баҳор сайри, баҳор сайри Фарид кўнглини очди,
Гул
атрини сочди,
Гул атри бу тонг булбулини қилди ғазалхон
Кулгуда
гўзал боғ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий