Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 10 июня 2016 г.

Ассаламу алайкум!

📢Қизиқарли Диний саволларни бошладик📢

﷽ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! ﷽

1-савол: Миллати Араб бўлган Пайғамбарлар 4та Улар .......

2-савол: Каъба ичида нозил бўлган ягона оят........

3-савол: Исломдаги биринчи ва охирги Ғазотлар.......

4-савол: Бадрда қанча Фаришталар тушган?далил.....

5-савол: Жаннатга эмаклаб кирадиган Саҳоба ....... сабаб?

6-савол: Мадинада биринчи туғилган Мусулмон фарзанди.....

7-савол: Ҳар бир оятида Аллоҳ лафзи бор сура.....

8-савол: Аллоҳ таъоло Қуръонда Бадр жангини нима деб номлаган?

9-савол: Биринчи Рамазон ҳайити қачон нишонланган?

10-савол: Росулуллоҳ ﷺ айтганлар: ...................ни Аллоҳ раҳмат қилсин,ёлғиз юради,ёлғиз вафот этади,ёлғиз тирилади.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! ﷽

1-жавоб: Миллати Араб бўлган Пайғамбарлар 4та Улар Муҳаммад ﷺ,Ҳуд ,Шуъайб,Солиҳ алайҳимуссаломлар.

2-жавоб: Каъба ичида нозил бўлган ягона оят Нисо -58

3-жавоб: Исломдаги биринчи ғазот Абво,охиргиси Табук.

4-жавоб: Бадрда 3000-5000 Фаришталар тушган ,далил: Оли имрон 124-125 оят.

5-жавоб: Жаннатга эмаклаб кирадиган Саҳоба Абдураҳмон ибн Авф ,Бой киши бўлганлиги сабаб.

6-жавоб:Мадинада биринчи туғилган Мусулмон фарзанди Абдуллоҳ ибн Зубайр

7-жавоб: Ҳар бир оятида Аллоҳ лафзи бор сура Мужодала

8-жавоб: Аллоҳ таъоло Қуръонда Анфол 41-оятда Бадр жангини
( Икки жамоа тўқнашган кун Фурқон куни ) деб номлаган.

9-жавоб: Биринчи Рамазон ҳайити ҳижратнинг иккинчи йили нишонланган.


10-жавоб: Росулуллоҳ ﷺ айтганлар: Абу Заррни Аллоҳ раҳмат қилсин,ёлғиз юради,ёлғиз вафот этади,ёлғиз тирилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий