Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 23 июня 2016 г.

кулгу


Хотиним диета қилишни бошлади. Ман ҳам қорин қўйворганим учун унга шерик бўлдим. Кам овқат еяпмиз. 18:00дан кейин эса умуман овқатланиш йўқ.
Кеча тунда чидолмадим. Очиб кетди қорин жонивор. Секин оёқ учида юриб ошхонага чиқдим. Чироқни ёқмай музлатгичдан колбаса олиб бутерброд қилдим ва мазза қилиб ейишни бошладим.

Бир пайт кичкина ўғлим уйқусираб чиқди. Чанқаган шекил. Жим ўтирибман. Амаллаб чўзилиб чироқни ёқди ва... анқайиб қолдим. Қаршимда столни у тарафида хотиним қўлида тишланган бутерброд билан кўзларини мўлтиратиб ўтирган эди...

Комментариев нет:

Отправить комментарий