Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 28 июня 2016 г.

р ў з а

Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди.
Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесар эди-да, халтасидан айронинини чиқариб, енгилгина
тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб юрди.
Қарияниг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насийбамни хам тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмая бошлади. Шубхасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлай бошлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!

Комментариев нет:

Отправить комментарий