Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 июня 2016 г.

комил хожи ҳакимов

Комилжон хожи Ҳакимов, шоир,
“Нафосат” клуби аъзоси


Қишлоқдаман, қайноқ юмуш кўп,
Лек талпингум бағрингга ҳар он.
Қучоғингга бормасам бўлмас,
Онамсанку ахир Андижон.


Мустақиллик бўлди бизга ёр,
Давраларда яйрайди кўнгил.
Ғани Мажид, Қиличбек шоир,
Суҳбатлари яйратади дил.

Бунда қизғин “Адабий гурунг”,
Ўқилади шеъру ғазаллар.
Бундай жўшқин мушоирага
Талпинади қалби гўзаллар.

“Боғи Бобур” боғида кеча
Гурунгдошлар бўлишдилар жам.
Ўтганларни ёдга олишдик,
Қолмадилар бирортаси ҳам.

Гурунгдошлар бугун оз эмас
Қамчибегу ҳам Фарид Усмон.
Турғун тўра ҳам Эркин Охунд,
Сухайли-ю ҳамда Одилжон.

Ҳар гал жўшиб, қувнаб бораман,
Ижодга кон жон Андижоним.
Яшасамда қишлоқда бироқ
Талпинаман бўлса имконим.






Комментариев нет:

Отправить комментарий