Сафарда рўза тутишнинг ҳукми
Махсус ҳолатларда рўза тутишга оид ҳукмлар Биринчидан: сафарда рўза тутиш Биринчи масала: сафарда рўза тутишнинг ҳукми: Мусофир гарчи рўза тутишга қодир бўлса ҳам сафарда рўза тутмаслиги жоиз. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Кимда ким касал ёки сафарда бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади” [Бақара: 184]. Бироқ рўза тутмаслик рухсати бўлишига қарамай сафарда рўза тутса бўладими ва тутган рўзаси дурустми? Жумҳур уламоларнинг фикрича, сафарда рўза тутиш жоиз ва бу ундан фарз рўзани соқит қилади. Улар бунга жумладан қуйидаги далилларни далил қилишган:
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, “Ҳамза ибн Амр Ал-Асламий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Сафарда рўза тутаманми?” – деб сўрайди. Шунда у зот:
“Истасанг рўза тут, истасанг тутма” – деб жавоб берадилар”[1].
Абу Саид Худрий ва Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарга чиқдик. Рўзадор рўзасини тутар, тутмаган тутмас, ҳеч ким бир-бирини маломат қилмас эди”[2].
Шунингдек, ушбу маънода бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Зоҳирийларнинг фикрича, мусофир рўза тутмаслиги вожиб, рўза тутсада рамазон рўзасининг ўрнини босмайди, фарз ундан соқит бўлмайди. Улар ўз фикрларини исботлаш учун қуйидаги далилларни келтиришган:
“Кимда ким касал ёки сафарда бўлса, у ҳолда саноғини бошқа кунларда тутади” [Бақара: 184]. Ушбу оятга кўра, мусофир рўзасини рамазонда эмас, балки ундан бошқа кунларда тутади, дейиляпти. Шунга биноан сафарда рамазон рўзасини тутиш дуруст эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”[3], деганлар.
Маълумки, яхшиликнинг тескариси гуноҳ ва ёмонликдир. Сафарда тутилган рўза гуноҳ бўлар экан, тутилган рўза ҳам дуруст бўлмайди.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдик. Ичимизда энг кўп сояланган одам игнидаги либоси билан сояланарди. Айримларимизнинг қўлидан бошқа офтобдан сақланадиган соябони йўқ эди. Рўзадорларнинг тилка-мадори қуриди. Рўза тутмаганлар эса туриб чодирларни қурдилар, туяларни суғордилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бугун савобни рўзасизлар олди”, дедилар”[4].
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ қилинган йили Маккага рамазонда йўлга чиқдилар. У зот то (Усфонга қарашли) Куроул-ғамим водийсига етгунга қадар рўзадор бўлдилар. У кишига қўшилиб одамлар ҳам рўза тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қадаҳ сув олиб келишга буюрдилар ва сувни одамлар кўришлари учун баланд кўтариб, сўнг ичдилар. Кейинчалик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Баъзи одамлар оғиз очмасдан рўза тутишда давом этавердилар”, дейилганда, у зот: “Улар осийлардир, улар осийлардир” – дедилар”[5].
Фикрлар ўртасини солиштириш: Рожиҳ фикр жумҳур уламолар билдирган фикрдир. Мусофир сафарда рўза тутиши жоиз ва бу ундан фарз рўзани соқит қилади. Жумҳур уламоларга қарши фикр билдирган зоҳирийлар келтирган оят ва ҳадисларда уларнинг фойдасига бирон ҳужжат йўқ. Негаки, “Кимда ким касал ёки сафарда бўлса, у ҳолда саноғини бошқа кунларда тутади”, деган оятдан сафарда рўза тутиб бўлмайди, деган ҳукм чиқмайди. Балки ушбу оятдан сафар рухсатидан фойдаланган киши рамазондан бошқа кунларда рўза тутолмаган кунларининг қазосини тутиши вожиблиги тушунилади. “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас”[6], деган ҳадисга келсак, бу сўзнинг айтилишига ўзига хос сабаб бор. Бир киши жазирама иссиқда рўза тутади ва сувсизликдан мадори қуриб, ҳушидан кетади. Шунда унинг бу ҳолатини ва уни елпиб турган одамларни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзларини айтадилар. Шу боис Имом Бухорий “Саҳиҳ” китобида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жазирама иссиқ таъсир қилган ва соя қилинган киши тўғрисида “Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас” деганлари ҳақидаги боб”, дея сарлавҳа ажратган. Демак, бу сўз сафарда рўза тутиш машаққатли бўлган кишиларга қарата айтилгани маълум бўлади. “Бугун савобни рўзасизлар олди” ҳадисидан сафарда рўза тутиш жоиз эмаслиги келиб чиқмайди. Рўза тутмаган кишилар кўп ажр-савоб олганига сабаб, уларнинг чодир қуриш ва туяларни суғоришда фаол иштирок этишларидир. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жазирама иссиқда асҳоблари билан савфарга чиққанлари ва сафарда рўза тутганлари собит бўлган. Абуд Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан рамазон ойида жазира иссиқда сафарга чиқдик. Иссиқ кучлилигидан қўлларимизни бошларимизга қўйиб олар эдик. Ичимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абдуллоҳ ибн Равоҳадан ўзга рўзадор йўқ эди”[7]. “Улар осийлардир” ҳадисига келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг рўзани очишларига азму қарор қилган эдилар, улар бўлсалар рўза тутишда давом этдилар. Қолаверса, шуни билиш лозимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинчалик сафарда рўза тутганлари аниқ собит бўлган. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз рўзадор бўлган ҳолимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Маккага сафар қилдик. Йўлда бир манзилда тўхтадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизлар душманга яқинлашиб қолдингиз. Рўзасиз бўлсангиз қувватлироқ бўласиз”. Бу у зот тарафидан рўза тутмаслик учун рухсат эди. Шунда баъзиларимиз рўза тутиб, баъзиларимиз рўзамизни очдик. Сўнг йўлда яна бир манзилда тўхтадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тонгда душман ичига бостириб кирасизлар. Рўзасиз бўлсангиз қувватлироқ бўласизлар, рўзани очинглар”. Буниси азму қарор эди. Шу сабаб, барчамиз рўзамизни очдик”. Сўнг Абу Саид розияллоҳу анҳу деди: “Мен кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда рўза тутганимизга гувоҳ бўлганман”[8]. Ҳадисдан тушуниладики, душманга йўлиққан пайтда рўзани очиш вожибдир. Сабаби, шундай қилинса жангчи кучлироқ бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўнгги буйруқлари қатъий буйруқ бўлган эди. Аммо оддий сафарлар рўза тутишга тўсқинлик қилмайди, валлоҳу аълам. [1] Бухорий (1943), Муслим (1121), Абу Довуд (2402), Термизий (711), Насоий (4/187) ва Ибн Можа (1662) ривоят қилишган. [2] Муслим (1116), Термизий (712) ва Насоий (4/188) ривоят қилишган. [3] Бухорий (1946), Муслим (1115), Абу Довуд (2407) ва Насоий (4/177) ривоят қилишган. [4] Бухорий (2890), Муслим (1119) ва Насоий (4/182) ривоят қилишган. [5] Муслим (1114), Термизий (710) ва Насоий (4/177) ривоят қилишган. [6] Бухорий (1946), Муслим (1115), Абу Довуд (2407) ва Насоий (4/177) ривоят қилишган. [7] Бухорий (1945), Муслим (1122), Абу Довуд (2409) ва Ибн Можа (1663) ривоят қилишган. [8] Муслим (1120), Абу Довуд (2406) ва Аҳмад (3/35) ривоят қилишган.

Комментариев нет:
Отправить комментарий