Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 22 июня 2016 г.

руслан шарипов...


Руслан Шарипов ҳақида онаси ва ҳамкасблари...

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шариповнинг интернетда тарқалган суратлари ва муҳокамалар ҳали ҳамон тингани йўқ. Ўғлининг айни кунда муҳокамалар ичида қолиб кетгани, суратларидаги кўринишини унинг онаси қандай изоҳлайди? Биз Руслан Шариповнинг онаси Лола опа билан боғланиб,  унинг бу борадаги фикрлари  билан қизиқдик.  Ўзининг айтишига қараганда Лола опанинг тоби йўқ (Эҳтимол
шу гап сўзлар қаттиқ таъсир қилган бўлса керак)... Аммо шундай бўлса-да саволларимизга жавоб бериб, айни дамда ўғлининг ҳаётида оғир синовли кунлар ўтаётгани, хотини билан ажрашгани, уйини сотиб, ижарага уй олиб тургани, ижара вақти тугагач, онасининг уйига келиб у билан яшаётанини маълум қилди.Лола опа биз билан бўлган суҳбатини узоқ давом эттира олмади. Биз ҳам унинг тоби йўқлиги боис, ортиқча саволлар беришни эп кўрмадик. Аммо хонанданинг онаси бу ҳақда куни кеча “Даракчи.уз” сайтига интервью берганини айтди. Мазкур нашрда чиққан интервьюда Лола опа ўғлининг ҳозирги ҳаёт тарзини шундай ифодалаган:— Оилавий сабаблар ҳам бўлди... Лекин барбир инсон тақдири учун ўзи масъул бўлиши керак, шу сабабдан ҳаммасига барибир ўзи айбдор деб ўйлайман. Руслан турмуш ўртоғини жуда қаттиқ севарди, ҳозир ҳам севади... Унинг яхши яшаши учун ҳамма шароитларни яратиб берди. Қўша-қўша машиналар, уй юмушларини бажарадиган хизматчилардан тортиб, болаларига қарайдиган энагагача ёллади. Ҳаётини турмуш шароитини доим яхшилашга ҳаракат қилиб юрарди. Тўқликка шўхлик бўлдими, хотини Русланга бошқасини севиб қолганини ва унга турмушга чиқишини айтди. Назаримда, Русланда ҳаётга бўлган жуда катта қизиқиш ва иштиёқ ўша онда сўнди.— Унинг атрофидаги дўстлари у билан бирга бўлишмадими, уни қайтаришга урунишмадими?— Эстрада оламида ҳеч ким бир-бирига чиндан дўст эмас назаримда, бу ерда ҳаммаси пулга боғлиқ. Бугун юлдузлик даражасига етган қанчасини ўз вақтида шу даражага етишига сабабчи бўлган, аммо уларнинг баъзилари унинг тушкунлик ҳолатидан фойдаланган вазиятлари ҳам бўлди.Суратларга назар солгач... — Ҳа, бугун у мана шундай инсонга айланган. — Ушбу суратлар бутун халқ ва санъат аҳлини ларзага солди. Отаси қандай инсон бўлган?— У ҳам ўз соҳасини жуда истеъдодли соҳиби бўлган. Бироқ у ҳам жуда кўнгли бўш одам эди. Руслан ҳам жуда кўнгли бўш инсон, бошига тушган барча нарсага ҳам унинг мана шу ҳарактери сабаб. Кучли эмас, ҳаёт синовларига таслим бўладиган, курашувчанлик қобилияти йўқ инсон.— Унинг суратларини кўриб, аксарият санъаткорлар бош кўтарди, улардан бирортаси келдими?— Ҳеч ким келмади. У ишлаган бирор ҳамкасби на Иззат Иброҳимов, на Рашид Холиков ва на Тохир Содиқов, бирортаси келмади.— Ўртангизда она ва ўғил муносабатлари қандай?— Мени яхши кўради, баъзида олдимга келиб оёқларимга бош эгиб йиғлайди. Ҳаётимдаги ҳамма нарсадан азиз инсонимсан.


“агар истасам эртагаёқ аввалгидан-да зўр бўлиб кетишим мумкин.   Ҳеч қандай даволаш керакмас. Истасам мен ўзим ҳамма нарсани уддасидан чиқа оламан” дейишини таъкидлаб,   ўғлини даволаш нияти борлигини, уни аввалги ҳолига қайтишига ишонишини таъкидлайди хонанданинг онаси.Азим Муллахонов: - Руслан Шариповнинг турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган суратларини кўриб, одамларнинг бу даражада меҳрсиз бўлиб кетганидан хафа бўлдим. Руслан Шариповни суратга олаётган одам ичида нималарни ўйлади экан-а?  Наҳотки, шундоқ улуғ кунларда бировни муҳокама қилишдан роҳатланишса? Бу соғлом фикрли одамнинг фазилатларига кирадими? Бировга зарари тегяптими шу хонандани? Бировнинг шахсий ҳаётини муҳокама қилишга вақт топишганини қаранг...  Сени оилангда, ўзингда муаммо йўқми? Биров суратга олиб тарқатиб юбормаяпти-ку? Жуда қаттиқ хафа бўлдим бу гап-сўзлардан... Руслан Шариповнинг нафақат ўзини, ижодини ҳам ҳурмат қиламан. Ўз вақтида яхши ижод қилди, устоз деганларга йўл кўрсатди. Балки ҳозир бу санъаткорнинг ҳаётида қанақадир “ўтиш  даври” бўлаётгандир. Ҳаёт бир текис эмас-ку?   Буни муҳокама қилиш сайтларга чиқариб, элга овоза қилиш шарт эмасди...Айни дамда хонанданинг тоққа кетганлигини аниқладик ва у билан боғланишга уриндик. Хонанданинг телефон рақами ўчирилган. Айни дамда у билан бирга тоғда дам олаётган яқин дсўтларидан бири Санжар Абдуюсупов билан боғланганимизда эса, у: Ҳозир Русланнинг аҳволи анча яхшилиги, кайфиятини имкон қадар кўтаришга, уни чалғитишга ҳаракат қилаётганлигини айтди. Биз бундан хурсанд бўлдик. Ҳарқалай олдида яқин дўстлари бор экан. Зеро аксар ҳолларда қувончли кунда ҳамма, синовли кунда эса саноқли инсонларгина кишининг ёнида қолади. Шундай экан, айни дамда хонанданинг ёлғиз эмаслигидан хурсанд бўлдик. Аммо хонанданинг онаси таъкидлаганидек санъаткор дўстларининг Русландан анча узоқлашгани кишини ўйлантириб қўяди. Қўшиқлари билан бутун бошлик Халққа қувонч, шодлик улашаётган, тўй ва бошқа маросимларда ҳозир-у нозир бўлган,  юқорида номлари келтириб ўтилган ва бошқа эстрада вакилари наҳотки биргина кўнгли ғам-ғуссага тўлган ҳамкасбининг кўнглига қўл сололмайди?Халқда “Одам тафтини одам олади” деган ибратли гап бор...  Бир оғиз ширин сўз, кўнгилни кўтарувчи яхши гаплар айниқса, ижодкорга руҳан мадад бўлармиди?

Комментариев нет:

Отправить комментарий