Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 10 июня 2016 г.

куёшдан

Қуёшда куйишнининг олдини олиш


Қуёшда терининг куйиши организмга жиддий салбий оқибатлар келтиради. Терининг куйишидан катталар ҳам, болалар ҳам сақланиши зарур.

1. Иссиқ мамлакатларда SPF 15 кўрсаткичли крем етарли бўлмайди. Ҳимоя кўрсаткичи юқорироқ кремдан фойдаланиш керак;

2. Муддати ўтган қуёшдан ҳимояловчи кремларни ҳимоя ҳусусияти йўқолганлиги туфайли улардан фойдаланмаслик лозим;


3. Қуёшдан ҳимоя воситалари соя ва салқин жойда сақланиши керак;

4. Ҳимоя креми терини қуёш нурларидан 100%га ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун крем сурилган ҳолда ҳам узоқ вақт қуёш нурлари остида қолиш куйишга олиб келади;

5. Акс этган қуёш нурлари ҳам зарарлидир. Яъни, агар сиз сояда, сувда бўлсангиз ҳам қуёш нурлари терингизни куйдира олади;

6. Булут қуёш нурларидан ҳимоя қила олмайди. Булут бор кунда ҳам ҳимоя воситаларидан фойдаланиш муҳим;

Қуёшдан ҳимоя қилувчи воситаларга соябон, SPF15 ва ундан юқори кўрсаткичли косметик воситалар, қуёш нурларидан ҳимояловчи кўзойнак, енги узун кийим-кечак, кенг шляпа ва шу кабиларни киритиш мумкин.

7. Очиқ хавзаларда чўмилаётганда кийимда чўмилиш қуёш нурларидан сақламайди. Сувда куйиш қуруқликдан кўра осонроқ. Узоқ вақт сувда қуёш нурлари остида қолмаслик керак;

8. Баландликларда қуёш нурларининг таъсири янада кучлироқ бўлади. Тоғларда ҳимоя воситаларидан янада кўпроқ фойдаланинг;

9. Тери нозик одамларда терининг куйиши осонроқ кечади. Кўпинча тери нозик одамларда тери саратони ривожланади. Агар терингиз нозик бўлса, қуёш нурларидан кескин сақланинг;

10. Терини иссиқлик эмас, қуёшнинг UV нурлари куйдиради ва зарарлайди. Куннинг иссиқ, совуқлигидан қатъий назар қуёшнинг ўткир нурлари остида узоқ вақт бўлмаслик лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий