Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 25 июня 2016 г.

рамазоннинг 20 - куни

Рамазоннинг 20-кунида:

- Милодий 630 йил 10 январда (ҳижрий 8 йил) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилигидаги 10 000 кишилик саҳобалар қўшини Маккани фатҳ қилди. Макка фатҳига сабаб Қурайшнинг ҳижрий 6 йилда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тузган, ўн йилга мўлжалланган Ҳудайбия тинчлик сулҳини бузиши эди. Сулҳга кўра Бани Диъл ибн Бакр қабиласи Қурайшнинг, Хузоъа қабиласи эса мусулмонларнинг ҳимоясига ўтганди. Бани Диъл қабиласи Хузoъага қарши босқин
уюштирганида Қурайш қурол-яроқ билан ёрдам берди. Бу эса ўртадаги сулҳга зид эди. Шу билан Ҳудайбия сулҳи бузилди. Қурайшнинг раисларидан Абу Суфён ибн Ҳарб сулҳни қайта тиклашга ҳаракат қилиб, атайин Мадинага борди, лекин бундан натижа чиқмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий 8 йил Рамазон ойининг 10-кунида (милодий 629 йил 31 декабрда) ҳарбий сафарбарлик эълон қилиб, йўлга чиқдилар. Йўл давомида атрофдаги мусулмон қабилалардан келиб қўшилган саҳобалар билан мусулмонлар қўшини сони 10 000 кишига етди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг 18-кунида Макка яқинидаги Марруз-Заҳрон водийсида тўхтаб, ҳарбий лагер қурдилар. Рамазоннинг 20-кунида эса Маккага тўрт томондан кириб, жуда қисқа давом этган заиф қаршиликдан сўнг Маккани тўлиқ эгалладилар. Бу Ислом тарихидаги буюк фатҳ эди. Росулуллоҳ 8 йил олдин ўзлари ҳайдаб чиқарилган шаҳарга ғолиб бўлиб қайтдилар. Каъба атрофидаги 360 та бут синдирилди, Маккадаги ширк аломатлари ва одатлари йўқ қилинди. Айни пайтда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун Макка аҳлини афв қилдилар. Фақат Исломга қарши ашаддий душманлиги билан танилган бир неча кишигина қатл қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий