Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 20 июня 2016 г.

ривоят...

Мулоҳаза учун
(Ривоят)

Кунларнинг бирида бир подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, идишларни турли покиза мева ва сабзавотларга тўлдириб, подшоҳга келтиришларини талаб қилибди. Шунингдек, улардан бу муҳим ишда бировдан ёрдам сўрамасдан, уни бошқага топширмасдан ўзлари бажаришларини ҳам талаб қилибди.
Вазирлар подшоҳнинг бу талабига ҳайрон бўлишибди. Ҳар бирлари биттадан идиш олиб, боққа боришибди.
Биринчи вазир подшоҳни рози қилиш мақсадида боғдаги энг афзал ва сифатли меваларни терибди. Покиза, яхши пишган мевалар билан идишини тўлдирибди. Иккинчи вазир ўзича “Подшоҳ аслида меваларни истамаяпти. Уни ўзи учун сўрамаяпти. У барибир меваларнинг яхши-ёмонини текширмайди” деб ўйлаб, шу фикрга ишонч ҳосил қилиб, меваларни дангасалик ва бепарволик билан йиғибди. Меваларнинг яхши-ёмонига эътибор бермабди. Шу тарзда идишини пишган-пишмаган мевалар билан тўлдирибди. Учинчи вазир эса, “Подшоҳ идишлардаги нарсаларга аҳамият бермайди” деб қаттиқ ишониб, идишини ўт-ўланлар ва дарахт барглари билан тўлдирибди.
Эртаси куни подшоҳ уччала вазирни ҳам идишлари билан келишларини буюрибди. Вазирлар келгач, подшоҳ аскарларга вазирларни ушлаб, ҳар бирларини алоҳида-алоҳида қилиб қамоққа ташлашга буюрибди. Ҳар бир вазир ўз идиши билан уч ойга ҳеч ким бора олмайдиган узоқдаги қамоққа ташланибди. Подшоҳ уларни шу муддат давомида ташқаридан таом ва ичимлик билан таъминлашдан ман қилибди. Биринчи вазир ўзи тўплаган покиза меваларни еб, уч ойни ўтказибди. Иккинчи вазир ўзи тўплаган айниган меваларни еб, жуда қийналиб, оч қолиб, чанқаб, уч ойни зўрға ўтказибди. Учинчи вазир эса, бир ой ўтмасданоқ очликдан вафот этибди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий