Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 17 июня 2016 г.

cухайлий - рўзадор--

РЎЗАДОР
Ажаб тақво эгаси бўлурлар кўп рўзадор,
Рўзадорлар аслида энг покиза, тақводор!
Тақводорлик ҳам ўзи балки осон иш эмас!
Нафсу хирсни жиловлаб, юрурларким бемадор!
Ҳалолу пок юрмоқлик..ғоят олий фазилат,
Улар ўзгалар учун эрур ибрат ва бардор!
Ибрат кўрсатган ҳар бир тақо соҳиби эса,
Барча нодон, фосиққа бўлурларким зарбадор!
Рўзадорнинг қалбида сабр, қаноат бисёр,
Сабр..қаноат билан ўтказур тунни бедор!
Унга Оллоҳнинг ўзи бергуси лутфу карам,
Шу лутфу карам бирла бергай албат, куч..мадор!
Суҳайлий ҳам чин дилда ихлос ва ғайратдадир!

У ҳам Оллоҳ йўлида  эрурким чин рўзадор!

Комментариев нет:

Отправить комментарий