БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА уларни ҳалқ табобати усулларида даволаш.
Буйраклар организмни
тозалашда алохида роль ўйнайди.
Улар асосан организмни оқсил
қолдиқларидан, органик
бирикмалардан тозалайди.кенгрок тушунтирадиган бўлсак
Буйраклар организмда модда алмашинувидан хосил буладиган турли моддаларни, ташки мухитдан кирган ёт ва захарли моддаларни организмдан чикариб юборади, шу билан бир каторда яна бошка функцияларни утайди: организмда сув балансини, кислота-ишкор мувозатини, натрий, калий, хлор,
фосфор ва бошка минерал моддалар балансини бошкаришда катнашади, баъзи химиявий бирикмаларни синтезлайди, артериал босим микдорига таъсир этувчи физиологик модда – ренин ишлаб чикаради. Бундан ташкари гомеостазни саклаб туришда, биологик актив моддаларни ишлашда – инкретор вазифани – ферментларни синтезлайди – урокиназа, тромбопластин, тромбоксан (томирларни торайтиради, тромбоцитларни агрегациясига кумаклашади), простациклин (тромбоцитлар агрегациясини тормозлайди). Урокиназа плазминогенни активлайди бунинг натижасида фибринолиз содир булади. Буйрак хужайралари провитамин Дни актив шаклга Д3 айлантиради, бу стероид организмда калций алмашинувини бошкаради. Бундан ташкари буйракда бошка тукималар хужайраларига таъсир килиб, хар хил эффектларни чакирадиган моддалар ишланади – серотонин, брадикинин, простагландинлар, эритрогенин (кон плазмасидани α глобулини билан бирикиб актив комплекс – эритропоэтинга айланади), метаболик функцияни бажаришда иштирок этади. Буйракларнинг асосий функцияси – сийдик хосил
килишдир.
,У 3 – 6 см ловиясимон шаклда
организмни бел қисмида қорин
пардадан ташқарида жойлашган. Нефрон ва
унинг кон билан таъминланиши. Буйрак
мураккаб тузилган булиб, тахминан 1
миллион нефрондан тузилган, булар структура ва функционал
бирликлардир. Нефронлар орасида кушувчи (интерстициал) тукима бор.
Нефроннинг функционал бирлик эканига сабаб
шуки, у сийдик хосил булишида руй берадиган барча процесслар йигиндиси амалга
ошира олади.
Хар бир нефрон куш деворли товокча
шаклидаги кичик капсула (Шумлянский-Боумен
капсуласи) дан бошланади. Бу капсула ичида капиллярлар калаваси (Мальпигий коптокчаси) бор. Капсула
деворлари орасидаги бушликдан каналча бошланади. Капсуланинг ички вараги япалок
майда эпителий хужайраларидан тузилган. Электрон микроскопик тадкикотларнинг
курсатишича, ораси ёрик булган бу хужайралар уч кават молекулалардан ташкил
топган базал мембранада жойлашган.
Мальпигий коптокчаси капиллярларининг
эндотелий хужайраларида диаметри тахминан 0,1 мк келадиган тешиклар бор. Шундай килиб, коптокча капиллярларидаги
кон билан капсула бушлиги уртасидаги тусик юпка безал мембранадан иборат.
Капсула бушлигидан аввалига буралган сийдик каналчаси – биринчи тартибдаги бурама-проксимал каналча бошланади. Бу каналча пустлок ва магиз каватлари орасидаги
чегарага етгач тораяди ва тугриланади. Каналча буйракнинг магиз каватида Генле ковузлогини хосил килади ва
буйракнинг пустлок каватига кайтади. Шундай килиб Генле ковузлоги тушувчи, ёки
проксимал кисм билан кутарилувчи, ёки дистал кисмдан иборат.
Тугри каналча буйракнинг пустлок каватида ёки
пустлок кавати билан магиз кавати чегарасида яна бурама шаклга кириб, иккинчи тартибдаги бурама-дистал каналчани
хосил килади. Бу каналча чикарувчи йул –
йигувчи найчага куйилади. Бундан йигувчи найчаларнинг бир канчаси кушилиб
умумий чикарув йулларни хосил килади, бу йуллар буйракнинг магиз каватидан
утиб, буйрак жоми бушлигига туртиб чикиб турувчи сургичларнинг учига очилади.
Хар бир Шумлянский-Боумен капсуласининг
диаметри карийб 0,2 мм, бир нефрон
каналчаларининг умумий узунлиги эса 35-50 мм
га етади.
Буйракларнинг кон билан таъминланиши. Буйрак артериялари тобора майда томирларга
тармокланиб, артериолаларни хосил килади, хар бир артериола Шумлянский-Боумен
капсуласига киргач яна тахминан 50 та капилляр ковузлокка булинади, булар эса
Мальпигий коптокчасини хосил килади.
Капиллярлар бирга кушилиб, коптокчадан
чикувчи артериолани хосил килади. Коптокчага кон етказиб берувчи артериола олиб
келувчи томир (vasafferens) деб аталади.
Коптокчадан кон олиб кетадиган артериола эса олиб кетувчи томир (vasefferens) дейилади. Капсуладан чикаётган артериола унга
келаётган артериоладан торрок. Коптокчадан чиккан артериола ундан сал нарирокда
яна капиллярларга тармокланиб, калин тур хосил килади, бу капиллярлар тури эса
биринчи ва иккинчи тартибдаги бурама каналчаларни ураб олади. Шундай килиб,
коптокча капиллярларидан утган кон кейинчалик каналчаларнинг капиллярларидан
хам утади. Бундан ташкари, мальпигий коптокчасининг хосил булишида
катнашмайдиган, озгина артериолалардан бошланувчи капиллярлар каналчаларни кон
билан таъминлайди.
Кон каналчаларнинг капиллярлар туридан
утгач майда веналарга киради, бу веналар бир-бирига кушилиб, равок веналари (venaearcuatae) ни хосил килади. Равок веналарининг бир-бирига кушилишидан
эса буйрак венаси вужудга келади. Буйрак венаси пастки кавак венага куйилади.
Юкстамедулляр нефронлар. Юкорида
тасвир этилган нефронлардан ташкари, буйракда олган урни ва кон билан
таъминланиши жихатдан фарк килувчи бошка – юкстамедулляр нефронлар мавжудлиги
якинда курсатиб берилди.
Юкстамедулляр нефронлар буйракнинг деярли
бутунлай магиз каватида жойлашган. Уларнинг коптокчалари пустлок кавати билан
магиз кавати орасида булади. Генле ковузлоги эса буйрак жоми чегарасида
жойлашган.
Юкстамедулляр нефроннинг кон таъминоти
пустлокдаги нефронинг кон таъминотидан шу билан фарк киладики, кон олиб келувчи
томир диаметри канча булса, кон олиб кетувчи томир диаметри хам ушанча.
Коптокчадан чикаётган артериола каналчалар атрофида капилляр тур ташкил
килмайди, балки бироз йул босиб, бевосита веноз системага куйилади.
Юкстагломеруляр комплекс. Кон олиб келувчи артериоланинг коптокчага кирадиган
жойидаги девори калин тортган, бу жой миоэпителий хужайраларидан тузилган
булиб, юкстагломеруляр (копточка олди)
комплекси деб аталади. Бу комплекс хужайралари ички секреция функциясини
утайди: буйракдан кон утиши камайганда ренин ишлаб чикаради, бу модда артериал
босим микдорини бошкаришда катнашади, электролитларнинг нормал балансини саклаб
туришда хам рениннинг ахамияти булса керак.
Хар
суткада 150 л
қонни ўзидан ўтказади, қонни филтирлаш ва қайта суриши асосан буйрак
эпитилиялари функциясига боғлиқ. Буйрак эпитилиялари витамин А га боғлиқ. Витамин
А ни эса организм учун энг маъқул
варианти қизил
сабзида. Сабзини қайнатиб
ёки қовуриб пиширилганда Витамин А миқдори озайиб кетади. Витамин А
янги кавланган сабзининг янги сиқиб олинган ширасида кўп бўлади.
Яъни янги тайёрланган ширада электронлар иони фазовий жихатидан меъёрида . Узоқ сақланган ёки пиширилган сабзида ионларни
фазовий структураси бузила бошлаган
бўлади. Инсон
организми учун хусусан буйраклар эпитилияси функциялари учун, шунингдек,
ичаклар эпидемияси учун Витамин А нинг ахамияти нихоятда беқиёсдир. Буйраклар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
1. Организмда
азотли бирикмаларнинг маромини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
2. Организмда натрий моддасини барқарорлигини таъминлаш, ошиқчасини чиқариш.
3. Организмдаги
хужайралардан ташқаридаги
сув миқдорини
меъёрлаш, ошиқчасини чиқариш.
4. Қонда ионлар миқдорини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
5. Организмдаги,
шу жумладан, қондаги
ишқорий кислота
мухитининг мувозанатини таъминлаш.
Сийдикдаги баъзи моддалар
синтезланишида буйракларнинг иштироки. Кон билан келадиган модда алмашинув махсулотлари (мочевина, сийдик
кислотаси, индикан, уробилин ва б.) ни чикариб юборишдан ташкари, буйракларнинг
узи хам сийдикка утувчи баъзи моддаларни хосил килади. Бу моддаларга гиппур
кислота ва б. киради.
Буйракларнинг каналчалар эпителийсида
аммиак хосил булади, аминокислоталар дезаминланганда ажралиб чикадиган
аминогруппалар, асосан глютаминдан ажралиб кетадиган NH2-группаси
аммиак хосил килади.
Буйрак венасидаги конда аммиак буйрак
артериясидаги конга ва бошка тукималардан кетаётган конга караганда 2-3 баравар
купрок эканлиги аммиакнинг буйракда хосил булишини исбот этади.
Буйрак тукимаси ферментларга бой булиб,
унда бир канча химиявий процесслар руй беради, булар орасида олтингугуртли ва
фосфорли баъзи органик бирикмаларда сульфат ва фосфатлар ажралиб чикишини
курсатиш мумкин.
Буйракнинг яллиғланишидан келиб чиқадиган нефрит (ёки гломерулонефрит) да асосан буйрак коптокчаларининг томирлари ҳам зарарланади. Касаллик кўпинча ангина ёки стрептококклар қўзғатувчи юқори нафас йўллари хасталигидан кейин юзага келади. Баъзида ўпка яллиғланиши, дифтерия, тошмали терлама ёки ич терлама, қаттиқ совқотиш ҳам нефритга сабаб бўлиши мумкин.
Буйрак тушиши
Нефроптоз – буйракнинг тушиши (яъни, ўз ўрнидан пастга силжиши) демакдир. Туғма нефроптоз буйракни ушлаб турувчи бойламларнинг нимжонлиги оқибатида келиб чиқса, орттирилган нефроптоз эса шикастланиш, баъзан қисқа фурсатда жуда ориқлаб кетиш натижасида ёки ҳомиладорликдан сўнг қорин девори мушакларининг кучсизланиши оқибатида келиб чиқади. Дастлабки босқичда буйракнинг пастки қисми қўлга илинса (соғ одамда буйрак қўлга уннамайди), иккинчи босқичда буйрак тўлиқ сурилади, учинчи босқичда ҳар томонга суриладиган бўлиб қолади. Нефроптознинг бошланғич даврида бемор деярли ҳеч нарса сезмаслиги мумкин. Фақат вақти-вақти билан (айниқса кўп юриб ёки чопиб келгандан сўнг) буйрак, қорин, киндик соҳасида белга ё қовуққа бериладиган оғриқ пайдо бўлади.
Кейинчалик буйрак томирлари кўпроқ чўзилиб, торайиб боради. Оқибатда буйракнинг қон билан таъминланиши ёмонлашади. Энди бемор нафақат оғриқнинг зўрайганидан, балки унинг қайта-қайта (ҳатто буйрак санчиғи даражасида) безовта қилишидан ва пешоб рангининг ўзгарганидан шикоят қила бошлайди. Пешоб таҳлил қилинганда эса оқсил ва эритроцитларнинг кўпайгани аниқланади. Хасталикнинг учинчи босқичи нефроген гипертония (буйрак хасталиги оқибатида қон босимининг кўтарилиши) ва қонли пешоб каби асоратлар билан кечади.
Нефроптозни даволаш консерватив (операциясиз) ва оператив усулда олиб борилади. Консерватив усул деганда асосан бандаж тақиш, қорин деворини мустаҳкамлаш ва қорин бўшлиғи босимини ошириш йўли буйракни ўз ҳолига келтириш кўзда тутилади. Бандаж қорин пастидан тепага қараб ўралиши, қорин деворини бир текис сиқиб туриши, уни эрталаб ётган ҳолда қўйилиши, кечқурун уйқудан олдин ечилиши керак. Бандаждан узоқ муддат фойдаланиш қорин девори мушакларининг кучсизланишига олиб келади. Даволаш мақсадидаги жисмоний машқлар, эрталабки бадантарбия, сузиш жуда фойдали.
Операция усули (нефропексия)да эса тушган буйрак ўз ўрнига қўйилади ва яна тушмайдиган қилиб мустаҳкамланади. Бу усул нефроптознинг асоратлари юзага келмасдан илгари амалга оширилса, кўпроқ самара беради.
Яллиғланиш
Расмда 1-пўстлоқ моддаси,9-буйрак прамидалари,3-буйрак томирлари, 4-5 буйрак томирлари артерия ва вена,8-сийдик йўллари
Пелонефрит (буйрак жомининг яллиғланиши) касаллигидир. Эт увишиши, тираб-қақшаш, тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, қаттиқ терлаш, белнинг бир томонида ёки умуртқа поғонасининг икки ёнида оғриқ туриши, кўнгил айнаши, қайт қилиш, оғиз қуриши, мушакларнинг безиллаб оғриши сингари ноҳуш ҳолатлар пиелонефритга хос белгилар саналади. Бунда беморнинг буйрагидан сийдик ажралиши қийинлашади. Пешоб текширилганда унда лейкоцитлар ва микроблар кўплиги аниқланади.
Шуни айтиш керакки, сурункали пиелонефрит йиллар давомида ҳеч қандай белгисиз кечиши ҳам мумкин, у фақат сийдикни текшириш йўли билангина аниқланади. Белнинг бир оз оғриб туриши, сал иситма чиқиши ва бош оғриғи унчалик кучли бўлмагани учун бемор дўхтирга кўринмасдан юраверади. Лекин сурункали пиелонефрит вақти-вақти билан кучайиб боради, бунда албатта тегишли муолажа олиш зарур. Акс ҳолда буйракнинг сийдик ажратиш фуекцияси ўзгаради, буйрак тўқимаси иши ҳам аста-секин издан чиқади. Натижада тана азотли чиқиндилар билан заҳарланади.
Буйракларда хаётий жараёнларни ўз вақтида ва маромида кечиши учун иқлимий шароитлар (яшаш жойи
иқлими), йил
фасллари, овқатланиш
мухим аҳамиятга эга.
Айниқса болаликнинг дастлабки вақтлариданоқ тўғри овқатланиш мухим аҳамиятга эга. Болаларни хар хил бўтқалар ва ун махсулотлари билан овқатлантиришлик охир – оқибатда буйрак фаолиятини бузилишига олиб келади. Хар хил бўтқа ва ун махсулотларида калций элементи
нисбатан кўп. Лекин
бу бўтқа ва ун махсулотлари
оловда пиширилиб истеъмол қилиниши
сабабли овқат
таркибидаги бошқа элементлар
каби кальций ҳам ўз фазовий структураси йўқотади. Бундай
кальцийларни бола организми ўзлаштира олмайди. Натижада
унинг буйракларида тузлар ёки тошлар хосил бўлади. Шунингдек, хазм органларида буйракка келиб қолган хар хил микроблар
хам бу ерда ўрнашиб қолиб , тошлар хосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Жигар функциясининг бузилиши хам буйракларда тошлар, тузлар тўпланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Буйракларда тош ёки
тузларнинг пайдо бўлиб
қолишида асаб
тизимини алохида таъкидлаш керак. Масалан, узоқ вақт
қўрқўв , бесарамжонлик , рухий тушкунлик
ва х.к.лар буйракларда тош ва тузлар тўпланиб қолишига
олиб келиши мумкин. Тошлар ва тузлар ўнг буйракда кўпроқ учрайди. Сабаби , йўғон ичакнинг ушбу қисмида унинг девори
нисбатан юпқарок. У
ерда ўнг буйракка ўтиб қолиши осон .
Уч хил тош, учта дард...Буйрак тошлари жойлашишига ва ҳажмига қараб турлича бўлади. Масалан, урат, оксалат, фосфат тошлари сийдикда шовул кислотанинг кўпайиб кетиши натижасида чўкмалар пайдо бўлишиданк сўнг келиб чиқади. Кальций тузининг сийдикдан кўп ажралиб чиқиши оқибатида ҳам тош ҳосил бўлади. Хасталикнинг бу турини даволаш учун парҳезга қатъий риоя қилиш керак. Таркибида шовул кислота ҳамда таркибида тузлар мавжуд бўлган маҳсулотлар (масалан, шовул, исмалоқ, лавлаги, картошка, анжтр, олхўри, қулупнай, какао, шоколад, қора чой)ни истеъмол қилмаган маъқул. Аксинча, магнийга бой маҳсулотлар(масалан, наъматак, ёнғоқ, сабзи, ўрик, гречиха, арпа, кашнич)ни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Булар организмда оксалат тошлари ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
Буйрак тоши касаллиги бор бемор семириб кетишдан сақланиши, жисмоний ҳаракатда бўлиши, ҳамир овқатлар, нон, шакарни иложи борича кам ейиши керак. Қон-томир, юрак ҳасталиги бўлмаса, бир кунда икки литргача суюқлик ичиши мумкин. Чунки суюқлик тошларни ювади. Спиртли ичимликлар ичиш асло мумкин эмас. Ичкилик организмдаги тузларнинг эришига тўсқинлик қилади. Бемор шифокор белгилаб берган парҳезга қаттиқ риоя қилиши зарур.
Даволаш халқ табобати усуллари
Буйраклардан
тошлар ва тузларни чиқариб юборишнинг усуллари кўп. Калий тузлари буйракларда
сийлик ажралишини кўпайтиради.
Калий эса полиз махсулотларида ва
меваларда кўп.
Масалан, яхши тайёрланган сабзи
ширасидан 200 гр, сельдерей 400 гр, петрушка 20 гр, лимон 30 гр, аралаштириб
бир кунда 1 марта 50 гр дан овқатдан 1 соат олдин ичилса,
буйракдаги тошни эритиб тушириб юборишга ёрдам беради.
Ушбу муолажалар бажариладиган пайтда хар
куни иссиқ ванна қабул қилиш керак. Ваннадан сўнг хар доим бел сохасини
иссиқ сақлаш керак. Лимонли чой, узум барги қайнатмаси, ялпиз дамламаси хам буйракда томчиларни қисқартиришни яхшилайди, тош ёки
тузларни силжишига ёрдам қилади, марваридгул гуллари, қайин барглари, арча мевалари, укроп меваси, петрушка меваси, қора маржон гуллари , қора зира мевалари, гул
япроқ ўти, қирқ бўғин ўти, ер тути барглари хам
буйрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
Тарвуз сийдик йўллари ва буйраклардаги туз ёки тошларни эритади. Хар куни (3 кг дан 1 кунда 3 марта 1 кг дан) тарвуз истеъмол қилинади. Пўчоғи қайнатилиб, сузиб ичилади ва хар куни 3 – 4 марта ванна қилиш ва енгил жисмоний мехнат қилинади. Буйрак ва сийдик
йўлларини тозалашни
куз фаслида қилган
маъқул. Лекин буйрак
ва сийдик йулларини тозалаш зарурати туғилса уларни хар доим хам
тозалаш мумкин.
Буйракларни
наъматак томири қайнатмаси билан ювиш муолажаси учун 2 ош қошиқ майдаланган наъматак томирлари 200гр сувда 15 дақиқа қайнатилади,
совутиб, докада сузилади. 1 кунда 3 махал 1 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади. Наъматак мевасини хам шунда
ишлатиш мумкин.
Буйракларни тозалашни доктор Уокер усулида
100 гр қизил сабзи шираси, 30 гр қизил лавлаги шираси, 30 гр бодринг шираси аралаштирилиб,
бирданига ичилади.
Буйракларни пахта ёғи билан тозалаш учун 1 хафта хар куни Уокер
усули билан ёки
наъматак қайнатмаси билан ёки юқорида ёзилган сийдик хайдовчиларни бирортаси қайнатмаларини ичиш билан бошланади. Яъни бир хафта юқоридагиларни ичгандан сўнг ичилаётган дирага 5
томчи пахта ёғи қўшилади ва овқатдан ярим соат олдин
ичилади. Иложи бўлса
найча орқали ичиш
керак. Тишларга тегмагани яхши. Бунда муолажа хар куни 3 мартадан 5 кун давомида
ўтказилади. 2 хафта
танаффусдан сўнг муолажа яна қайтарилади.
Шундай қилиб керакли
натижа ҳосил бўлгунча танаффуслар билан давом эттирилади.
ёки Ибн Сино малҳамлариСемизўт ўсимлиги таркибида кўп миқдорда витамин C, қанд, алкалоид, гликозид, фосфор, кальций унсурлари бор, Ибн Сино унинг дамламасини буйрак хасталикларини даволашда қўллаган ва ўта шифобахш эканлигини алоҳида таъкидлаган.
Бўйимодарон ўсимлигидан Ибн Сино буйрак тошини майдалашда ва туширишда фойдаланган. Бунинг учун бўйимодаронни гуллаган пайтида гули билан узиб олиб, сояда қуритилади. Дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйилади ва ўсимликнинг ер устки қисмидан бир ош қошиқ солиб, 1 соат дамланади. Сўнгра докадан сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади. Бемор 10 кундан сўнг 3-4 кун дам олиб муолажани яна такрорлайди.
Саримсоқ ва турп кони фойда
Маккажўхори ҳам буйрак безларининг фаолиятини яхшилайди. Қадимий Шарқ табобатига оид қўлёзмаларда қуйидаги шифолар хусусида айтиб ўтилган: нўхатни эзиб, бир чойнакка аччиқ қилиб дамлаб, мунтазам ичиб юрилса, буйрак ва қовуқда пайдо бўлган тош тушиб кетади, саримсоқни пишириб, турп уруғи билан бирга истеъмол қилинса, буйрак тошининг тушишига ёрдам беради.
Қумга қарши
100 грамм томирли барра петрушка ва бир дона каттароқ сельдерей томирини майдалаб тўғраб, унга 100 грамм тоза асал ва бир литр сув қўшилади, сўнгра паст оловда қайнагунча аралаштирилади ва сўнг уч кун тиндириб қўйилади. Кейин яна бир литр сув қўшиб қайнатилади ва совутмасдан туриб докадан сузилади. Тайёр бўлган ичимлик уч ош қошиқдан овқатдан олдин ичиб турилса, буйракдаги қумни туширади.
Буйрак оғриғига қарши
Буйракда пайдо бўлган тош кишига азоб берса, безовта қилса, темиртиканак ўсимлигидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўсимликнинг юқори қисмидан дамлама тайёрланади. Шу дамламага ток зангининг кулини аралаштириб ичиб туриш тавсия этилади.
Дориланмаган қовун эти ҳам бу касалга даводир. Узум шарбатини истеъмол қилиб туриш янада фойдали. Бундан ташқари, Ибн Сино беҳининг сиқиб олинган шарбатига асал ва сирка қўшиб шифобахш дори тайёрлаган.
Тўғри овқатланиш ва
харакат буйракни тоза юришига шароит яратади. « Соғлом юрак,
буйраклари бор киши 100 йил яшайди. Агар юраги касал бўлса ҳам» деган қадимги ҳакимларнинг ҳикматлприни доимо ёдимизда
тутишимиз керак.
Мурожат учун телефон
+998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
Абдуқодир
Сатторов
“Малҳам” табобати
маркази раҳбари, профессор.
Юлдузхон
Пармонқулова, марказ аъзоси, Олий
тоифали шифокор
.
Комментариев нет:
Отправить комментарий