Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 8 июня 2016 г.

бола кулса олам жилмаяр

  Бола кулса олам жилмаяр

Ҳали сен боласан гўёки ғунча,
Ширинсан, асалсан, ширмойи кулча,
Сенга умид кўзин тиккандир барча,
Соғлам ўсиб улғай ширин болажон



Андижан вилояти ахборат ресус маркази рахбири Авазбек Қўлдашев ташабуси билан марказда мактабгача тарбия ва кичик мактаб ёшидаги болаларга хизмат кўрсатиш бўлими мудираси Нажимова Мухаббатхон тамонидан.”БОЛАЛАРНИ ХИМОЯ ҚИЛИШ”кунига бағишланган мусиқий адабий кеча бўлиб ўтди.

Андижон адабий гурунгги ижодкорларидан ва  вилоят ахборот маркази ходимлари билан биргаликда навбатдаги анжуманини халқаро болалар кунига бағишладилар.  Анжуманга шу кун қаҳрамонлари шаҳардаги 19-боғча болалари тарбиячилари ҳамда 37-мактаб  ва 2 сон мкактаб  ўқувчилари ўқитувчилари билан бирга таклиф этилди. Боғча тарбияланувчилари ҳам, мактаб ўқувчилари ҳам бу кунга ўзларининг дастури билан келганлиги кечани жуда қизиқарли ўтишига сабаб бўлди. Кечани очиб берган “Нафосат” клубининг бадиий раҳбари Ғани Мажид болаларга аталган “Бола--келажак” шеърини ўқиб берганда болалар маъқул бўлганидан барчаси тарбиячилар айтмай туриб қарсак чалиб юборишди. Чунки бу шеър вилоят телевидениеси орқали ҳам болаларга аллақачон таниш эди.
БОЛА—КЕЛАЖАК
      
Бола ухлар ширин, осуда, беғам,
Меҳрибони ёнида доимо ҳамдам,
Шундай бўлса қани, болага ҳар дам,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

У билмас ҳаттоки, онаси кимдир,
Отаси қандай зот, балки етимдир,
Қай юртда туғилди, қандай иқлимдир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Ўғилми, қизми у фарқи ҳам йўқдир,
Она сути билан доимо тўқдир,
Бола бахтли—элнинг бахти тўлиқдир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Шундайин беғубор, нозик, омонат,
Кичик бепарволик йўқ қилар, албат,
Уни одам қилмоқ чун керак тоқат,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Унга маълум эмас қандай миллати,
Бахтиёр яшарми унинг элати,
Яхшими, ёмонми она одати,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Унга насиб этар қандайин тақдир,
Кўрарми бахтиёр узоқроқ умр,
Яхши ном қолдириб ўтарми охир,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Оиласида бор қанча муаммо,
Бўлса қани эди бобою момо,
Турли хил дардлар юқмаса асло,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Оилада бўлсин севимли, азиз,
Бўлиб қолмасин ҳеч элда ҳурматсиз,
Бунга эришолсин ҳар бир ўғил, қиз,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Мактабда кутмоқда уни устозлар,
Қанийди қилса у юксак парвозлар,
Унга насиб этсин ҳурмат, эъзозлар,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.

Унга боқайлик пок дил кўз билан,
Уни ўстирайлик ширин сўз билан,
Чин инсон бўлса гар бахтлидир Ватан,
Бола бахтли ўсса ёрқин келажак.
Шундан кейин боғча тарбияланувчиларнинг шеър қўшиқ ва рақслари бошланиб кетди. Уларнинг чиқишларида болаларча қувонч ва беғубор кайфият катта ёшларни ҳам қувонтириб юзларига табассум улашди.
Айниқса 2 сон мактаб ўқувчиси Н.Диорахоннинг арабча ракси,37 мактабнинг ўқувчиси Х.Шухратбек ва 2 мактаб ўқувчиси Қ.Саидаброрларнинг чикишлари айниқса 19 сонли мактабгача тарбия муассасининг жажжи қизларининг чикиб амеркача ва французча рақслари карсакалр билан олқишланиб турилди

Ундан кейин навбат олган кўп йиллар вилоят “Лола “ қўғирчоқ театрида режиссёр бўлиб ишлаган Одилжон Худой бердиев болаларга атаб шеърлар ўқигач улар  боп ҳажвий шеър ўқиб барчанинг ичагини узди.
Мактаб ўқувчилари ҳам тадбирга ўзига хос тайёргарлик билан келгани уларнинг чиқишларидан сезилиб турди. Тадбирга таклиф этилган самарқандлик санъатсевар, шоир Элмуҳаммад Қувватов ва вилоят малака ошириш институти доценти, драматург, шоир Қобилжон Юнусовларнинг чиқишлари ҳам катталарга ҳам, болаларга ҳам байрамона кўтаринки кайфият улашди.
Кечани сухондонлар “Нафосат” ижодкорлар  клуби тамондан шоира  Турғунова Хамидахон ва вилоят ресус маркази тамонидан кутубхоначи Исмоилова Зулхуморхонлар олиб бордилар

Кеча якунида вилоят ахборот ресурс маркази ходимаси Нажимова Мухаббатхон кичкинтойларга  совға улашди  ва  шоир Ғани Мажиднинг “болажон” номли шеърини ўқиб кечани якунлади.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли-рухшунос олим ,профессор

Суратлардан лавхалар

Комментариев нет:

Отправить комментарий