Гул экмасанг, тош ҳам экма биродарим,
Бу дунёда ҳамма меҳмон, кўнгли ярим
Бор ҳақиқат, ёлғони йўқ айтганларим
Пешонангда неки бўлса кўрмогинг бор
Туғилдингми, демак бир кун ўлмоғинг бор.
.
Кимдур келиб қозонига гўшт тушмаган
Ризқи бутун саҳрода ҳам оч қолмаган
Фақат Аллоҳ, ўзга ҳеч ким жон олмаган
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор
Гулладингми, бир кун хазон бўлмоғинг бор.
.
Бу дуёнинг бойлигига сароб бўлсанг
Жаннат сенга эшик очгай савоб қилсанг
Бир нодонсан, чин дунёни хароб қилсанг
Пешонангда неки бўлса кўрмогинг бор
Оловмисан, қанча ёнма, сўнмоғинг бор.
.
Отанг кетди, онанг кетди, қолиб бўлмас
Ҳар кишини кўнглин бирдек олиб бўлмас
Бу дунёга келган мағлуб, ғолиб бўлмас
Пешонангда неки бўлса, кўрмогинг бор.
Бешик миндинг, демак тобут минмоғинг бор.
..
Икки эшик ораси бу юриб ўтдинг
Кимдур қаср, кимдур кулба кўриб ўтдинг
Биринг йиғлаб, биринг даврон суриб ўтдинг
Пешонангда неки бўлса кўрмогинг бор
Тупроқ эдинг, яна тупроқ бўлмоғинг бор
.
Шоир шеърин битди тўкиб кўзда ёши
Тақдир деган бир хоқонга эгик боши
Бир кун бошин эзиб ётар қабр тоши
Пешонангда неки бўлса, кўрмогинг бор
Туғилдингми, демак бир кун ўлмоғинг бор!
Комментариев нет:
Отправить комментарий