Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда дом остидаги пайнетга пул тўлашга тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди.
- Нима бўлди, нима гап? - десам,
- Дада анавини қаранг, - деди.
Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир, тахта устига нарсалар қўйиб сотиб ўтирибди.
Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа хеч нарса йўқ.
- Хўш нима қилибди? - десам
- Дада унинг ўғли йўқми? Нега бу ахволда? Қорни очдир, илтимос мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик - деб машинам ручнойини олдидаги бир сиқим пулимни
кўрсатди.
Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб колди...
- Нима учун? - деган саволига, мен кулиб:
- Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя - дедим.
Аёл йиғлаб юборди...
- Илохо ўша одамнинг умрига, ризқига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди...
Машинага қайтиб, йўлга тушдик.
Ўғлим:
- Дада зўр иш қилдик-а? - деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим...
Чунки кўзларимда ёш, ичимда:
"Шундай фарзанд берган Аллох таолога беадад шукр" деб айтаётган эдим...

Комментариев нет:
Отправить комментарий