Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 19 июня 2016 г.

pul

 М У Л О Х А З А   У Ч У Н


Ўқувчилар дарсда ўтирган вақтида, қизлардан бири пулини йўқотиб қўйганлигини айтиб қолди. Ўқитувчи хонадан ҳеч ким чиқмаслигини ва ўқувчиларнинг сумкасини бирма-бир текшириб чиқишини айтиб қолди. Текшириш биринчи қатордан бошланди. Охирги қаторда ўтирган қизлардан бири жуда ҳам
хавотирлана бошлади. Ҳаттоки, ҳаяжон ва ҳадикдан қалтирай бошлади: «Навбат менга етганида нима қиламан? Сумкамни очиб кўришса, шарманда бўламан-ку!»
Ўқитувчи бу қизнинг олдига келганида қиз безовта бўла бошлади. Қизнинг кўзларидан дув-дув ёш тўкила бошлади. Ўқитувчи ундан сумкасини текшириб кўриш учун олишни сўраганида, қиз сумкасини беришдан бош тортди. Синфда ғала-ғовур кўтарилди. Ҳамма ўқувчиларнинг шу қиз ўғри эканлигига ишончи комил бўлди.
Қиз сумкасини бермагач, ўқитувчи уни мактаб директорининг хонасига олиб борди. Директор қиздан сумкасини унга беришини талаб қилди. Қиз қўлидаги сумкани директорга беришга мажбур бўлди. Директор сумкани очиб қараса, ….
Сумканинг ичида нон бўлаклари ва овқат қолдиқлари бор эди. Ҳамма ҳайрон бўлди. Қиз жавоб берди: «Мен сумкамни синфдошларим олдида очиб кўрсатишни хоҳламадим. Улар менга паст назар билан қарашларини истамадим. Мен доим синфдошларимдан ортиб қолган нон бўлаклари ва овқат қолдиқларини йиғиб юраман. Уйга борганимда эса онам, мен ва укаларим буларни биргаликда баҳам кўрамиз. Бизнинг бундан бошқа тирикчилигимиз йўқ».
Ҳамманинг кўзидан ёшлар тўкила бошлади. Қизнинг олдида турган бу айбдор юзлар оҳистагина ерга қараш билан яширилди..

Комментариев нет:

Отправить комментарий