Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 27 июня 2016 г.

дуо

Бу дунёда бугун борман, эртам гумон..
Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон.
Тобутимни кўтарсалар барзаҳ томон.
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Йиғлаяпман! Йиғлашимга бордир сабаб
Ўлим ҳиди анқиб қолди мендан ажаб...
Ажал келса кўкрагимга ҳанжар қадаб

Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Ҳолим недур ЎЛИМ ташриф қилган сана
Омон қолди лаҳат ичра қай бир тана?
Бу дунёда мендан ёмон ким бор яна?
Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!

Назар солгин шам оловнинг ўйноғига!
Чидолмайсан бир лаҳзалик қайноғига!
Дош беролмам ЖАҲАННАМнинг қийноғига!
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Қабрим кутар! Дунё қувиб жоним ҳалак
Сафар олис! Сармоядан йўқдур дарак...
Остонамда жоним учун келган Малак
Таҳажжудда дуо қилиб қўйгин дўстим!

Бу дунёдан кетсам дўстим кўнгил тўлиб,
Ҳеч бўлмаса кетар чоғим ҲУРСАНД бўлиб..
Дўстман дединг, бирор марта дўстлик қилиб, Таҳажжудда ДУО қилиб қўйгин дўстим!


Комментариев нет:

Отправить комментарий