Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 12 июня 2016 г.

нола

Тарқалиб Одаму Момо Хавводан,
Ер юзига тўлиб тошди одамзот.
Ёлғонлар тиланиб ёлғон дунёдан,
Неча бор хаддидан ошди одамзот!


Аввал ўз укасин қонини тўкди,
Адашди шайтоннинг қўлини ўпди.
Бирини сув босди, бирин ер ютиб,
Жазога бунчалар шошди одамзот!

Харом юкмаслигин билиб туриб хам,
Гунох оқибатин кўриб туриб хам.
Кунда бир яқини ўлиб туриб хам,
Нафсига дастурхон очди одамзот!


Хирсидан урушдек балолар келди,
Хатолар устига хатолар келди.
"Мен", деди кибридан нидолар келди,
Телбадек аклдан озди одамзот!

Яхшилар қўлини ушлаб олайлик,
Ғийбат деса тилни тишлаб олайлик.
Чап тарафдан кечиб,ўнгга борайлик,
Нур ўпсин оёғу бошни одамзот!

Асли мен хам бир гунохкор банда,
Чидолмай коламан дил дод деганда.
Дуо килинг, иймон чақнасин танда,
Бисмиллах эритгай тошни одамзот

Комментариев нет:

Отправить комментарий