Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

советы лекаря




                                                  ПОЛИНЕВРИТ
                                   (нервларнинг бир вақтда касалланиши)
        Полиневрит ( юнон Poly- кўп ва  neuron нерв) қўл оёқ нервларининг бир вақтда касалланиши. Полиневрит мустақил касаллик, шунингдек баъзи юқумли касалликлар (дифтерия, дизентерия) асорати сифатида номоён бўлиши мумкин. Спиртли ичимликлар, маргимуш, симоб, қўрғошиндан сурункасига заҳарланиш ва рўзғорда ишлатиладиган кимиёвий порпшокларни нотўғри ишлатиш (токсик полиневрит)моддалар  алмашинувининг бузилиши (қандли диобет)организмда витаминлар етишмаслиги хам полиневритга сабаб бўлади.
 Полиневрит меъда –ичак касалликлари билан оғриган кишиларда нерв тўқималарининг озиқланиши ва витаминлар сингиши учун зарур  бўлган моддалар сўрилишини бузилиши натижасида бошланиб кетиши мумкин.Касаллик беморнинг қўл ва аёқ панжаларида  чумоли юрган каби жиирлаш сезишидан бошланади.Кегинчалик иссиқда хам қўл – оёқ музлаб оғрийди.Ундан тарқари  тана уюшади.Касаллик зўрайиб бориши билан беморнинг оёғи дармонсизланиб юриши қийинлашади.Натижада қўлида хеч нарса тута олмай қолади.Оёқ- қўл мускуллари нимжонланиб оза бошлайди.Тананинг сезиш холати пасайди яни бузилади.Беморни факат мутахасис шифакор даволайди.
Даво асосан касаллик сабабига қарши қаратилади.
Полиневритнинг ўткир даврида ўринда ётиб даволаниш керак. Дори дармонлардан ташқари физиотерпевтик муолажалар даво фискултураси буюрилади, хроник хилда эса курортларда даволаниш тавсия этилади. Юқумли касалликларни ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган касалликлари ўз вақтида даволаб         Полиневритнинг олдини олиш мумкин. Токсик Полиневритнинг олдини олишда эса муайян корхоналарда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилиш захарли кимёвий моддалар ва дефолиантлар билан ишловчилар инструкцияда кўрсатилган қоидаларга риоя қилишлари керак.

                       Неврит
Нерв яллиғланиши: (Неврит) нерв тугуни илдизи ва ундан тарқалган нерв толасининг ўткир яллиғланиши ёки бошқа сабабларга (захарланиш, жароғат) кўра яллиғсимон ўзгаришлар нерв яллиғланиши дейилади. Жарохат, юқумли касалликлар, моддалар алмашинувининг бузилиши, нервнинг қон билин таъминланишидаги етишмовчиликлар ва бошқа холатлар касалликка сабаб бўлиши мумкин. Бундай холатда касалликка учраган нервдан тармоқларга келадиган мушаклар атрофияси, оғриқ дармонсизлик ва сезувчанлик, хамда харакатнинг бузилиши кузатилади. Невритга  юз, билак, тирсак оралиқ нервлари кўп учрайди кўз нерви неврити одатда совқатиш ўрта қулоқнинг яллиғланиши билан боғлиқ бўлиб, мушакларнинг фалажланиши натижасида касалланган томонда  пешонани тириштириш, қошни чимириш хусусиятлари йўқолади. Кўз юмилмайди, оғиз бурчаги пастроққа қийшайган бўлиб, тишни тирчайтирган вақти фалаж  бўлган томонда лаб бурун бурмаси силллиқлашади. Суюқ овқат оғиз бурчагидан тўкилиб кетади. Кўпинча қуло ости безида оғриқ пайдо бўлади. Эшитиш нерви неврити моддалар алмашинувининг бузилиши, нервнинг қон билан етарли таъминланмаслиги (масалан:атеросклероз)да ва бошқа касалликларда кузатилади. Невритнинг бу   хилида ўрта қулоқда аста секин шовқин пайдо бўлиши билан бирга кундан-кунга қулоқ оғирлашиб бораверади билак, тирсак, оралиқ нервлар неврити тирсак бўғини яллиғланиши ва жарохатида, умумий (ичкилик оқибатида) интоксикацияда, билак суяги синганда, жарохатланганда ва бошқалар оқибатида келиб чиқади. Бундай холларда қўл панжаси ёки бармоқларини яхши қимирлата олмаслик, сезувчанликнинг ўзгариши, қўлдаги касалликка учраган мушаклар атрофияси кузатилади. Неврит ва невралгия касали иссиқлик билан даволанади. Иситиш турлича бўлиши мумкин. Бунда УВЧ, соллюкс, туз ва сиркага ботирилган темир заррачалари солинган халтачалар ёрдам беради. Хамма шифобахш ўсимликлар, йиғмаларни неврит ва невралгияни даволашда асосан 2 га бўлиш мумкин:
1 чиси оғриқ қолдирса,  2 чиси шамоллашга қарши.

Даволаш усуллари:
·         Ерқалампир баргини оғриган жойга қўйиб иссиқ рўмол билан ўралади.
·         Ерқалампирни гўшт қиймалагичдан ўтказиб шарбати оғриган жойларга суртилса оғриқни камайтириш ва қолдиришга ёрдам беради.
·         Доривор розмариндан 50 гр олиб, устига ярим литр ароқ  қуйилади,10 кун қоронғу ва иссиқ жойга қўйилади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади, сузиб олгач оғриган жойларга ишқалаб суртиб боғлаб қўйилади устидан иссиқ рўмол ўралади.
·         Сигир қуйруқ ўти гулидан 100 гр устига 1 литр ароқ қуйилади, 10 кун қоронғу ва иссиқ жойга қўйилади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади, сузиб олгач уйқу олдидан оғриган жойларга суртилади, ва иссиқ мато билан ўраб қўйилади.
·         Эрмон ((аччиқ шувоқ)нинг қуруқ ўтидан 2,5 гр олиб, устига 1стакан ароқ қуйилади, 7 кун қоронғу ва иссиқ жойга қўйилади. Сузиб олгач  оғриган жойга суртилади ва бозиллама қилишга ишлатилади.
·         Томир дорининг  майдаланган янги илдизидан 1 ош қошиғи устига 2 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади, сузиб олгач кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади оғриқни ва шамоллашни олади.
·         Нуфар гулидан бир неча қошиғини дока халтачага солиб, қайнаб турган сувга ботирилади, кейин оғриган жойларга қўйилади.
·         Мойчечакдан шамоллашга қарши ва тинчлантирувчи восита сифатида  фойдаланилади. Дамлама, қайнатма ва малҳам тарзида ишлатилади. Қуруқ гулидан 1 қисм, саримсоқдан  4 қисм олиб, малҳам тайёрланади  ва оғриган жойга суртилади.
·         Қора теракнинг қуритилган куртагидан 1 қисм олиб, толқон қилинади унга 4 қисм тузланмаган сариғ қўшиб, оғриган жойларга суртилади.
·         Қора терак куртакларидан 3 ош қошиғи устига 1 литр сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатилади 4 соат дамлаб қўйгач оғриган жойларга суртилади.  Асаб касаллиги падагра, рематизмда ванна, бозиллама, боғламлар учун фойдаланилади.
·         Кийикўтдан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 гр дан ичилади.
·         Қашқарбеда ўтидан 2 чой қошиғи устига 1 стакан 70 % ли спирт қуйиб 15 кун сақланади, кунига 2 маҳал 5-10 томчидан истеъмол қилинади.
·         Қашқарбеда ва мойчечакдан тенг миқдорда олиб, дока халтачага солинади қайнаб турган сувга ботириб, кейин совугунча оғриган жойларга қўйилади. Муолажа кунига  4-5 марта такрорланади.
·         Қашқарбеда, мойчечак, гулхайрининг майдаланган  илдизи ва тугмачагул ўтидан 1 қисмдан, зиғир уруғидан 3 қисм олиб, ралаштирилади. Шу йиғмани дока халтачага  солиб, қайноқ сувга  битирилади ва оғриган жойларга қўйилади.
·         Ялпизнинг қуруқ ўтидан 1 чой қошиғи устига 1 стакан  қайноқ  сув қуйиб, оғзи ёпиқ идишда ярим соат дамлаб  қўйилади. Сузиб олгач, кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади.
·         Кулол қизил лойидан олиб, озроқ   сирка  қўшилади. Ундан кулча ясаб, кечқурун  оғриган жойга 3 кун қўйилади.
·         Малинанинг эзилган новдалари ва баргидан 1 ош қошиқ олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Паст оловда 5 дақиқа қайнатиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 3 ош қошиқдан ичилади.
·         Малина  новдалари ва барги шиша идишга солинади. Устига 1:3 нисбатда ароқ қуйиб, 9 кун сақланади. Сузи олгач, биринчи 10 кунликда кунига  3 маҳал овқатдан  ярим соат олдин 20 томчидан, иккинчи 10 кунликда 30 томчидан, учинчи 10 кунликда 50 томчидан, кейин даволашнинг охиргача 30 томчидан ичилади.  Даволаш муддати 3 ой.
·         Қизилқончўп ўтидан 1 ош  қошиғи устига 1 стакан  қайноқ сув қуйиб, 8  соат термосда дамлаб қўйилади. 1 кунда ярим литр дамлама ичилади.
·         Маржон  дарахти ва мойчечак гулидан тайёрланган “ёстиқчалар” неврит, ишиасда  оғриган жойларга қўйилади.
·         Брусника  новдасидан биттасининг устига  1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 ярим соат сув ҳаммомида буғланади.  Кунига 3-4 маҳал неврит, ишиас, радикулитда 1 ош  қошиқдан ичилади.
·         Ширинмия илдизининг  пўстини шилиб ташлаб, 1 кеча-кундуз сувда ивитиб ичилса, асаб касалликларига даво бўлади.
·         Чувалчангни янчиб, узилган нервларга боғланса,  уларни “пайвандлайди” (3 кун  боғлиқ ҳолда туриши шарт).                                                     



            1.Н.Ўлжабоева “ Ҳалқ табобати хазинасидан жавохирлар.”
            2.А.Н.Саттаров “Полиневрит”
            3.“Саломатлик Энциклапедияси”
            4 А.Н..Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
                                                                         Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари   профессор                              
                                                                        Абдуқодир Нурмухаммад ўғли              Саттаров

Телфон +998-90-987-9-987








     САБЗИ ёки ЕР ТАГИДА ОЛТИН ҚОЗИҚ ни
                 фойда   ва   зиёнлари


         

        
САБЗИ – соябонгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Сабзи ёввойи ҳолда Европа,Осиё,Шимолий Африкада,шунингдек Америкада ҳамда Австралия қитъаларида учрайди.Сабзининг сариқ ва оқ навларининг ватани Афғонистон,зарғалдоқ ранглиларининнг ватани эса Ўрта Ер денгизи атрофидаги мамлакатлар ҳисобланади.
 САБЗИ жуда қадим замонлардан бери маъданий ҳолда етиштириб келинади. Бундан 4 минг йиллар бурун у доривор ўсимлик сифатида экилган бўлса,кейинчалик озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг кўламда етиштирила бошланган.Ҳозирги кунда сабзи жахоннинг қарийб барча мамлакатларида етиштирилади.СНГ да сабзи экиладиган майдонлар 100 минг гектар атрофида бўлиб,гектаридан 300-500 центнердан хосил олинади.
                                тузилиши
   САБЗИ асосан икки йиллик ўсимлик бўлиб,биринчи йили тўпбарг чиқариб илдизмева беради,иккинчи йили эса гулпоя чиқариб уруғ ҳосил қилади.Ўсимликнинг барг банди узун,2-3 патсимон қирқилган,гули икки жинсли,тўпгули мураккаб соябон,ҳашаротлар воситасида чангланади.Уруғи майда,овалсимон,қиррали,1000 донасининг вазни 1г атрофида.
  Маданий сабзи навининг илдизмевалари серсув,навига қараб йўғон-қисқа,чўзиқ- ингичка бўлиши мумкин.Туси қизғиш-сариқ,оқ-сариқ,бинафшаранг,тўқ қизил бўлиши мумкин.
   САБЗИНИНГ илдизмева,барглари ҳамда уруғлари ҳар хил мақсадлар учун ишлатилади.
                                         таркиби
    САБЗИНИНГ илдизмевасида 15% гача қанд,крахмал,пектин моддалари,фосфатитлар, ферментлар,минерал тузлар,0,7% гача ёғ,эфир мойлари,умбеллиферон ва яна бошқа моддалар бор.Сабзи илдизмеваси сервитаминлиги билан ажралиб туради,унинг таркибида С,В1,В2,РР витамини,каротин,шунингдек,фитоен,фитофлуен ва ликопинлар мавжуд.Унда минерал тузлардан калий,натрий,кальций,магний,темир,фосфор,йод кабиларни учратиш мумкин.
   САБЗИ уруғлари таркибида 1,5 % эфир мойлари бор,уларнинг таркибига пинен,1-лимонен,цинеол,геранилацетат,каротол,лаукол,азорон,флавон бирикмалари,ёғ (13%гача), даукостерин каби моддалар бор.
   САБЗИ гулларида флавоноидлар – кверцетин ва кемферол,антоциан асослари мавжуд. Ўсимлик ўтида дауцин ва пирролидин асослари топилган.
    
                          бобомиз
  Бобомиз Абу али Ибн Сино сабзи уруғи ва баргларини яраларни тезроқ битирадиган ва сийдик ҳайдайдиган дори сифатида ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит, сурункали йўтал, ичак оғриқлари ва баданга шиш келганда буюрган. Сабзи шилимшиқ, сафроларни суюлтириб, ички органларнинг битиб қолган жойларини очади ва меъдани бақувват қилади..
Жигар, буйрак касалликлари, бавосирда қирилган сабзи буюрилади,

Абу Али ибн Синонинг ёзишича, сабзи ичаклардаги санчиқларни қолдиради, оғриқларни босади, пешоб ва ҳайз келишини равонлаштиради. Сабзи халқ табобатида камқонликни даволашда, витамин етишмовчилигида зарур дармондори сифатида буюрилади.


                             Ишлатилиши
Халқ табобатида , сабзи тери куйганда ва совуқ урганда даво бўлади. Бунинг учун сабзи бўтқасини куйган ва совуқ урган жойларга суртиб, боғлаш керак. Бундай бўтқа (ёки қирғичдан ўтказилган сабзи ва унинг шарбати)ни йирингли яра ва жароҳатларга суркалса, тез тузалишига ёрдам беради
   Халқ табобати  амалиётида сабзининг илдизмевалари бир қатор хасталикларни даволашда ишлатилади.Жумладан,сабзи сийдик ҳайдовчи,қовуқдаги тош ҳамда қумларни нуратувчи,сурункали йўтал ҳамда зотилжамда нафли омил ҳисобланади,кўкрак ҳамда жигар хасталигида фойда беради.  Бунда жайдари сабзининг уруғлари асосида тайёрланадиган дамлама овқат ҳазм қилиш органларининг фаолиятини яхшилайди,ел ҳайдаш хусусиятига эга, айниқса буйракдаги тош бўлганда ижобий натижа кўрсатади (А.П. Папов, 1968).Сабзи турупи тери куйганда фойда беради,хавфли ўсма касалигида ҳам сабзи шарбати ичиш тавсия қилинади,шунингдек уни ташқи муолажа учун ҳам қўлланилади.
сабзи сувидан эса яра, жароҳатлар, совуқ олган жойлар, ангина ва стоматитларга даво сифатида фойдаланилади
сабзи шарбати гўдаклар ороганизми ривожланишида ёрдам беради у овқат хазм бўлишини осонлаштиради.Эмизикли аёлларни сутини кўпайтиради.Сабзи камқонликда,дармонсизликда юрак-қон томири системаси жигар ва буйрак касалликларида ижобий тарафларини намаён қилади.Бироқ меъда-ичак жарохати ва энтерит касаликларининг қўзғалаши даврида истемол қилиши тавсия этилмайди
Буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни чиқариб ташлаш учун эрталаб 100-150 гр қирилган сабзи истемол қилинса айни муоддо бўлади.
                              уруғидан
    Сабзи уруғлари кукун ҳолида ёки дамлама сифатида гижжа хайдовчи восита ҳамда қорин дам бўлаб,ич кетишида (диспепсия) фойдаланилади.
    Сабзидан тери куйганда,совуқ урганида,шунингдек битиши қийин бўлган йирингли яра ва жароҳатлардан ҳам фойдаланиш мумкин.Бунинг учун озор топган жойларга сарҳил сабзи илдизмеваси қирғичдан ўтказилган ҳолда қўйилади,ёки сабзи шарбати билан ювилади.Ялиғланган оғиз сабзи шарбати билан чайқалиши мумкин.
Сабзи олиб, сувга  солиб, қайнатиб сўнгра уни
Ким асал бирла еса бўлғай уни тоза қони.

   Сабзи камқонликда,дармонсизликда,юрак,жигар,буйрак касалликларида фойда беради.    Юз терисини тиниқлаштиришда сабзили ниқоблардан фойдаланиш ижобий натижа беради.
   Юқори нафас йўларининг шамоллаши билан боғлиқ бўлган бронхит йўталида сабзи шарбати билан асал омихтасини истеъмол қилиш ҳам фойдадан ҳоли эмас.

                             тиббиётда
   Ҳозирги замон медицинасида сабзи бир қатор хасталикларни даволашда беозор доривор-омил сифатида тавсия этилади.Чунончи,у хужайраларда мавжуд бўлган оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини уйғунлаштиради,терининг эт олишига ёрдам беради (эпителизацияни жадаллаштиради),углевод алмашинувини яхшилайди,енгил сурги вазифасини ўтайди,овқатни ҳазмланишини осонлаштиради,эмизикли аёлар сутини кўпайтиради.(П.П. Голишенков 1971).
    Сервитаминли неъмат сифатида сабзи гиповитаминоз ҳамда авитаминозда,дармонсизликда,камқонликда кенг қўламда фойдаланилади.Одам сабзини сарҳил ҳолда ёки қанд билан бирга истеъмол қилиб турадиган бўлса,бу кишининг организми тери касалликларга нисбатан бардошли бўлади, иштаҳаси яхши бўлиб,вазни ортади.Сабзи шарбати гастрит,энтерит хасталикларида нафли.Бунинг учун бемор сабзи шарбатидан эрталаб,наҳорга ҳамда кечқурун истеъмол қилиб туриши керак.
   Сабзи уруғларидан саноат асосида даукарин номли препарат олинган бўлиб,у спазмо- литик хусусиятига эга.У юрак тож томирларининг фаолиятида нуқсонлар бўлганида, томир деворларини кенгайтирувчи,маълум даражада тинчлантирувчи омил сифатида таъсир кўрсатади.Шу билан бирга юрак атрофи,тўш орқасида ҳосил бўладиган оғриқ хуружларидан халос қилади. Сабзи тиббиёт амалиётида бир қанча хасталикларни даволашда ишлатилади. У танада углевод алмашинувини яхшилайди, енгил сурги вазифасини бажаради, овқатнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради.
                                        шарбати
Шарбати гастрит, энтерит сингари ошқозон-ичак касалликларини даволашда наф беради. Бунинг учун бемор бир ош қошиқ сабзи шарбатини наҳорда ва кечқурунлари бир ҳафта давомида ичиб туриши керак. Юқори нафас йўллари шамоллаши билан боғлиқ бўлган йўтални тузатишда ҳам сабзи шарбати ажойиб самара беради.

                                       навлари
   Сабзи навлари жуда кўп бўлиб,унинг кенг тарқалган Нантская 4,Шантене 2461,Геранда,  Валерия навлари мавжуд.Республикамизда эса мушак,сариқ мирзойи,қизил мирзойи, мирзойи мушак навлари етиштирилади.
    Ўсимлик уруғи +4 +5 градусда униб чиқади,18+20 градусда яхши ривожланади.Май-  саси  - 4 градус совуққа чидаши мумкин.Сабзи бошқа илдизмева ўсимликларга нисбатан камроқ сув талаб қилади.Бироқ меъёрида намланиб турганида юқори ҳосил беради.
                   Сабзи шарбати

Сабзи шарбати нафақат тери, соч ва кўз нурини равшанлаштиришга фойда, балки буйрак, овқат хазм қилишни осонлаштиради ва иммунитетни кучайтиради.
 Бу шарбатни тайёрлаш учун ортиқча куч ва меҳнат талаб қилинмайди, керак бўлган нарса бу сабзи, блендер ёки шарбат сиқиб чиқарувчи.

Тайёрлаш усули:
Сабзининг заха бўлмаган ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, блендер ёки шарбат сиқиб чиқарувчидан ўтқазасиз.
Айниқса бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошик лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз фойдали хусусияти янада ошади.

Иммунитетни оширувчи сабзи шарбати

Сабзи шарбати ўзининг ширин таъми билан бошқа сабзавотли шарбатлардан ажралиб туради. У витаминларга бой бўлиб, инсон организмини А дармондориси билан етарли миқдорда таъминлайди. Сабзи шарбатининг бир қанча касалликларни даволашда аҳамияти катта. Булардан бири атеросклероз, бўқоқ, миокард инфаркти, буйракда туз йиғилиши ва дерматит, экзема (темиратки) каби тери касалликлари ва бошқа хасталикларни даволашда кони фойда.

Шунингдек, бу шарбат иштаҳани очиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Кўриш қобилиятини оширади, жигар, буйрак, бўқоқ ва бошқа ички касалликларда сабзи шарбати фойдалидир. Сабзи шарбати «ёшлик эликсири» деб ҳам номланади. Ҳафтада икки маротаба сабзи шарбати истеъмол қилиш, организмни инфекцияларга қарши ҳимоя кучини оширади. Иштаҳани яхшилаб, кўриш қобилиятини маромига келтиради. Терини таранглаштириб, рангни тиниқлаштиради.

Таркибида бир қанча микроэлементлар, бета-каротин, В гуруҳга мансуб витаминлар, флавоноид, ферментлар, минерал туз, калий, магний, рух, йод, барий мавжуд. Шу билан бирга, сабзи таркибидаги А дармондориси организмни касалликларга қарши ҳимоя кучини оширади.

Сабзи шарбатини ёш болаларга бериш мумкинми? Шу каби саволлар ёш оналарни қизиқтириши табиий. Шифокорларнинг таъкидлашича, гўдак учун сабзи шарбати ниҳоятда фойдали бўлиб, боланинг суяк тизими ривожланишига ижобий таъсир қилар экан. Сабзи таркибидаги Д витамини бола суякларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.

Агар фарзандингизга сабзи шарбатининг таъми ёқмаса, ундай ҳолда сабзи билан олма шарбатини аралаштириб беринг. Шунда бундай шарбат фарзандингизга ёқиши шубҳасиз.

Халқ табобатида пешоб сийдик ҳайдовчи, қовуқдаги тош ҳамда қумларни нуратувчи восита сифатида тавсия қилинади. Шунингдек, сабзи тери куйганда ва совуқ урганда даво бўлади. Бунинг учун сабзи бўтқасини куйган ва совуқ урган жойларга суртиб, боғлаш керак. Бундай бўтқа (ёки қирғичдан ўтказилган сабзи ва унинг шарбати)ни йирингли яра ва жароҳатларга суркалса, тез тузалишига ёрдам беради.

Ички касалликларда қўллаш учун сабзи қуйидаги усулларда ишлатилади.

– Бир нечта ўртача катталикдаги қизил сабзи қирғичдан ўтказилади. Суви (шарбати) сиқиб олинади ва тенг миқдорда асал билан аралаштирилади. Кунига бир ош қошиқдан тўрт-беш маҳал ичилади.

– Қирғичдан чиқарилган сабзидан уч ош қошиқ олиб, бир стакан сутда қайнатилади. Ҳосил бўлган бўтқани бир ош қошиқдан кунига тўрт маҳал истеъмол қилинади.

– Қирғичдан чиқарилган сабзидан бир ош қошиқ ва майда қирқилган петрушкадан бир ошқошиқ олиб, ёпиқ идишда икки соатча сақланади, сўнг бир ош қошиқдан уч-тўрт маҳал истеъмол қилинади. Бу дори ҳар куни янги тайёрланиши керак.

– Бир ош қошиқ сабзи уруғини бир стакан қайноқ сувга солинади, икки соат тиндирилади. Бир ош қошиқдан кунига уч-тўрт маҳал ичилади. Бу дамлама жигар ҳамда сийдик йўлида тош пайдо бўлганда ичиб турилса, яхши натижа беради.

Шунингдек, сабзи шарбати қўшилган қаймоқ юзга ниқоб сифатида суртилса, терининг майин ва чиройли бўлишини таъминлайди.

Майда кўзли қирғичдан чиқарилган сабзини теридаги яллиғланган жойларга суртишда ишлатилади.

Миокард инфарктини бошдан ўтказган беморлар ҳар куни бир чой қошиқ кунгабоқар мойи қўшилган ярим стакан сабзи шарбатини ичиб туришлари зарур.

Атеросклероз ва юрак тож томирларида камчиликлар аниқланганда, сабзи ва унинг уруғи томирларни кенгайтирувчи восита сифатида қўлланилади.

Сабзи сувини бир кунда бир стакандан ортиқ ичмаган маъқул, стаканни бирданига бўшатманг, бўлиб-бўлиб ичинг. Шунингдек, гастрит, ошқозон яраси, кислоталилиги ошганда камроқ сабзи енг, қандли диабетда эса эҳтиёт бўлинг.

Томат соусли тефтеллар

Зарур масаллиқлар: 300 гр. мол гўшти, 3 дона пиёз, 2-3 стакан сув, 2-3 ош қошиқ томат пастаси, 2 дона сабзи, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 стакан чала пиширилган гуруч, 1 дона тухум, туз, мурч, қуритилган райҳон, қовуриш учун ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: 1. Гўшт, пиёз, саримсоқ пиёз ва сабзини қиймалагичдан чиқаринг. Соус учун яримта пиёз ва сабзини олиб қўйинг.

2. Чала пиширилган гуручни қўшиб, устидан 1 дона тухумни чақиб, зираворларни ҳам солиб, қориштиринг.

3. Қўлингизни намлаб, тефтелларни думалоқланг ва чуқурроқ товага ёнма‑ён қилиб териб чиқинг.

4. 180-200 даражада қиздирилган газ печига қўйиб, 35 дақиқа мобайнида пиширишга қўйинг.

5. Энди таомнинг соусини тайёрланг. Олиб қўйган пиёзни майдалаб тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг, сўнгра қовуринг.

6. 2 ош қошиқ томат пастасини ярим стакан сувда суюлтиринг ва қовурилаётган пиёз-сабзи устига солинг. Истакка кўра, 1 чой қошиқ шакар ҳам қўшишингиз мумкин. Сувни ҳам солиб, соус қайнаб чиққач, 5 дақиқа димлаб қўйинг.

7. Тефтелларни газ печидан олиб, устидан соусни қуйинг. Кейин яна 15 дақиқага газ печига солинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

* * *

Сабзили кекс

Зарур масаллиқлар: 3 дона тухум, 2 та қизил сабзи, 1,5 стакан ун, 1 стакан шакар, 0,5 стакан ўсимлик ёғи, ярим чой қошиқ ичимлик содаси.

Тайёрланиши: 1. 2 дона қизил сабзини пўстлоғидан тозалаб, майда қирғичдан чиқаринг.

2. Сабзи билан тухумни аралаштиринг. Сўнг ўсимлик ёғи ва шакарни солиб, яхшилаб қориштиринг.

3. Ун солишдан аввал ярим чой қошиқ ичимлик содасини ҳам қўшинг. Кейин унни солиб, барчасини яхшилаб аралаштиргач, 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг.

4. Кекс 25-30 дақиқада пишади. Тайёр бўлгач, устидан шакар упаси сепишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.


Сабзили котлетлар

Зарур масаллиқлар: 300 гр. қийма, 100-150 гр. нон, 2 бош пиёз, 1 та сабзи, 1 дона тухум, 1 сиқим ун, 1 ош қошиқ хантал (горчица), 0,5 стакан сут, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни майдалаб тўғранг. Сабзини йирик тишли қирғичдан чиқаринг. Иккисини ёғда тилла рангга киргунча қовуринг.

2. Нонни сутга ивитиб қўйинг. Нон сутни тўла шимиб олгач, уни қиймалагичда майдаланг. Устидан қовурилган пиёз ва сабзини солинг. Яхшилаб аралаштириб, қиймани қўшинг.

3. Хантал, зираворлар ва унни қўшиб, қориштиринг.

4. Сўнг котлетлар ясаб, икки томонини унга белаб, қизиб турган ёғда икки тарафи қизаргунча қовуриб олинг.

5. Дастурхонга саримсоқли картошка билан тортишингиз мумкин.

Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.

эслатма
Сабзи тўқ сариқ рангли ушбу сабзавот жуда кучли махсулот хисобланади
Ундаги бетакаратин кўз учун жуда фойдали.Шунингдек у умумий заифлик анемияда фойдали бўлиб организга вирусларга қарши курашишда ёрдам беради.
Болаларга қирғичдан чикарилган ёки янги сиқилган шарбатини селдерей ва бироз ўсимлик ёғидан қўшинг
Қайнатиб пиширилган сабзи ич кетишига ёрдам беради етти ойликдан бошлаб
Фойдаланилган адабиётлар
1.А.Н.Саттаров “дард кўп-давоси ундан кўп”
2.М.Набиев,А.Иброгимов,В.Шальнев “шифобахш нематлар”
3.Интернет матбуот матераллари

Таёрловчи рухшунос олим ,халқ табиби Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров










Академик Амосовдан олтита «олтин» маслаҳат



Инсон учун энг катта неъматлардан бири – саломатлик. Соғлигимизнинг қадрига етиб, унга доимо эътиборда бўлишимиз шу неъматга бўлган шукронамиз ифодаси эканлигини яхши биламиз. Ўз даврининг буюк жарроҳларидан бири, академик Николай Амосовнинг узоқ яшаш, касаллик оқибатида келиб чиқадиган мусибат, асоратлардан сақланиш ҳақида олтинга менгзалган маслаҳатларини эса кўпчилик билмаса керак. Сизларни унинг олтита «олтин» маслаҳатлари билан таништирамиз.



1. Шифокор сизни соғлом қилиши мумкин, деган фикрга умид қилманг.

У сизнинг ҳаётингизни сақлаб қолишга ёрдам бериши, касаллигингизни тузатиши мумкин, лекин қолган умрингизнинг қандай кечиши фақат ўзингизгагина боғлиқ. Мен тиббиётнинг буюк кучига шубҳа қилишингизни хоҳламайман, бир умр унга хизмат қилиб яшадим. Шунинг учун соғликнинг қадр - қимматини ҳам ўз ҳаётим тажрибаси, ҳам илмий тажрибамдан яхши биламан. Бу борада озгина мақтанишни ўзимга эп кўрдим: бир ярим йилдан бери ўзимда тажриба ўтказаяпман: кунда уч соат югуриш ва гантеллар билан шуғулланаяпман (изоҳ: бу пайтда академик Амосов 70 ёшдан ошган эди).

2. Шифокор сизнинг касаллигингизни даволайди, соғликни эса ўзингиз доимий равишда жисмоний ҳаракат ва машқлар қилиб тиклашингиз мумкин. Соғлик – бу вужудимиздаги мавжуд орган - аъзоларимизнинг захира имкониятидир. Жисмоний машғулотлар тана аъзоларнинг мавжуд руҳий ва жисмоний функционал кўрсаткичларини қўллаб-қувватлаш ва уларни доимий равишда бир хил даражада ушлаб туриш учун керак.

Мисол учун: югуриш, жисмоний машқ ва ҳаракат натижасида пульс ва қон босими бир ярим баравар кўтарилмаслиги, ҳансираш эса тез ўрнига келиши учун, арзимаган елвизакка шамолламаслик, умуман олганда, шамоллашлар дори-дармонсиз тезгина ўтиб кетиши, яхши ишлаб, яхши ухлаб ва яхши ҳаёт кечириш учун жуда муҳимдир. Хулосамиз шуки, бу кўрсаткичларни дори-дармон ёки ҳозирда кенг урф бўлган БИО-ҚЎШИМЧАЛАР билан эмас, фақат мунтазам равишда жисмоний машқлар, жисмоний меҳнат ва очликка, иссиққа, совуққа чидаш йўли билан, тўғри овқатланиш билан ушлаб туриш ва юзага чиқариш мумкин.

3. Касаллик нима эканлигини ҳар биримиз яхши биламиз. Бу бизнинг бахтли, тинч яшашимизга ҳалақит берувчи ҳолатдир. Касаллик сабаблари ҳам аниқ: инфекция, экология, стресс (руҳий ҳаяжон, руҳий зарбалар) ҳолатлари, носоғлом турмуш тарзи, баъзида туғма нуқсонлар. Мен сизга қатъий айтаманки, инсон табиати ва организми мустаҳкам, пишиқ қилиб яратилган. Тўғри, майда- чуйда касалликлардан қочиб қутулолмайсиз, лекин барча жиддий касалликлар инсоннинг нотўғри яшашидан: камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш ва нотўғри ҳаёт кечириш тарзидан келиб чиқади.Ташқи таъсирлар: камбағаллик, стресслар иккинчи даражали сабаблардандир.

4. Жисмоний машқ ва ҳаракатлар ҳар бир инсон учун ўзига муносиб равишда мўътадил бўлиши керак, лекин асосий шарт – бу мунтазамлик, аста-секинлик. Масалан, пиёда юриш ёки югуриш: ҳар куни аввалги кунги югуриш ёки юриш даражасига 3-5 фоиз қўшиб борсангиз етади, ва албатта, ёшингиз ва соғлигингиз имкониятидан келиб чиққан ҳолатда бўлиши лозим. Ўзини чиниқтириш ва меҳнат билан шуғулланиш ҳам худди шу тартибда амалга оширилади.

Мен ҳеч қандай янгилик киритмадим, лекин соғликни бир хилда ушлаб, асрашнинг уч асосий шарти бор:
a) Овқатингиздаги ёғ миқдорини максимал равишда камайтиринг, ҳар куни 300 грамм мева ва сабзавотлар ейиш керак.

b) Энди, жисмоний машғулот масаласига тўхталсак. Бу ўринда маслаҳатимга амал қилишингиз қийинроқ, яхши соғликка эга бўлиш учун инсон кунига камида 1 соат шуғулланиши керак. Лекин замонавий эркак ва аёлларда бунга вақт йўқ ёки, албатта, дангансалик бор. Шунинг учун кунига атиги 20-30 дақиқа бадантарбия, (бу эса камида 1000 та ҳаракат), яхшиси икки килограммлик гантеллар билан шуғулланиш керак. Бунга ишга бориш ва келишда пиёда юришни қўшсангиз (ҳеч бўлмаса кунига 1-3 км), асабларингизга ҳам яхши дам бўлади. Югуриш ҳақида гарчи жуда фойдали бўлса-да, айтмай қўяқолай.

c) Энг қийин шарт: ўзингизнинг руҳий ҳолатингизни бошқариш. Ўзингизнинг руҳиятингизни бошқаришга ўрганинг. Ҳайвонлар бундай ҳолатда югуриш ва бир - бири билан уришиш натижасида стрессдан чиқади. Инсон-чи? Рецептлар, қўлланмалар жуда кўп, уларни ёзмай қўяқолай. Ўзимнинг энг содда усулимни айтай: жаҳлим чиққан ва стресс ҳолатларда катта миқдорда адреналин ажралганида: фикримни аста-секин, ритмик нафас олишга жамлайман ва мускулларимни бўшаштираман. Бундай ҳолатда энг яхши усул – серғайрат, фаол ҳаракатлар қилиш, лекин ҳамиша ҳам бунинг иложи йўқ. Жисмоний меҳнат ва ҳаракат адреналинни парчалайди ҳамда шу йўл билан томирлар ва тана аъзоларини спазмдан сақлаб қолинади.

4. Агар ёшингиз олтмишга етмаган бўлса ва сизда касаллик белгилари бўлмаса, арзимаган хасталик учун поликлиникага югурманг. Чунки бизнинг шифокорлар табиатга унчалик ишонмайди. Улар тинчлик ва дам олишни буюришга мойил бўладилар. Касалликни аниқлашса, маслаҳатлари шундай бўлади: дам олинг ва даволанинг! Уларга асир бўлишдан сақланинг!

5. Организмда қудратли иммунтизим ва касалликка қарши компенсатор механизмлар бўлади. Улар ишлаб кетиши учун маълум муддат берилиши керак. Тажрибали, ҳақиқий шифокорнинг муолажалари ва дори-дармонлар табиий тузалишни тезлаштиради. Агар сизга яхши шифокорга учраш насиб қилган бўлса, унинг қадрига етинг ва арзимаган нарсалар учун ортиқча безовта қилманг. Шуни билингки, яхши шифокор - бу фақатгина яхши мутахасссис эмас!

Шифокорингизнинг тавсияларини аниқ бажаринг, ундан қўни-қўшнилардан эшитган дориларингизни қўллашини талаб қилманг. Яна такрор айтаман, камроқ дори ичинг. Айни пайтда «капельницалар» урф бўлди. Нафақат касалхонада, балки уйда ҳам қуйилаяпти. Жонлантириш бўлимида керак бўладиган «оғир артеллерия» уй шароитида керакми? Буни ўйлаб кўриш керак.

Хулоса қилиб айтаман, соғлом бўлиш учун инсонда ирода бўлиши керак. Гар иродасиз бўлсангиз - шифокор, касаллик ва жисмоний машқлар каби учбурчакдан қай бирини танлашингиз мумкин? Менинг маслаҳатим: жисмоний машқлар ва меҳнатни танланг. Ишонинг, бу ўзини - ўзи оқлайди! Хуллас, ҳар бир инсон ўз тақдирининг хўжайини. Ва соғлигининг ҳам масъули! Қизиқ савол: нега одамлар кўп касалланади? Менинг фикримча, инсонларнинг тўқсон фоизи тўғри яшаш тарзини билганида, соғлом бўлган бўлар эди. Афсуски… Мунтазам равишда жисмоний меҳнат ва машқлар билан шуғулланиш инсон иродасининг кучли бўлишини талаб қилади. Аксарият одамлар эса иродасиз ва дангаса.

6. Яна бир гап - дунёда илмсиз, тажрибасиз шифокорлар жуда кўп. Исботи дейсизми? Уларнинг ўзидан сўранг, нималарни ўқийди ва нима қила олади? Камдан-кам шифокор ўз устида ишлайди ва ўқийди. Амалий фаолиятдаги шифокорлардан баъзиларигина ўз устида ишлайди, холос. Жарроҳлар амалиётни ўз соҳасида амалга оширадилар, негаки, бусиз иложи йўқ. Терапевтлар эса ўрганиши шарт эмас, бунинг учун бошқа мутахассислар етарли.

Охирида айтишим жоизки, тиббиётда ҳам жуда кўп адашмовчиликлар ва нотўғри илмий хулосалар мавжуд. Бу статистик кўрсаткичларни нотўғри кўрсатишдан келиб чиқади. Масалан, сизнинг фикрингизча, нима учун саратон касаллиги кўпайиб кетди? Дунё миқёсида бу касаллик кўпайгани йўқ, фақатгина инсон умрининг узайиши ҳисобига кўп қайд этилаяпти, чунки саратон билан кўпинча ёши улуғ инсонлар касалланади.

Булар академик Амосов фикрларининг асосий мағзи холос, қолган мулоҳазаларини унинг кўплаб илмий ишлари билан танишганингизда билиб оласиз.

Интернет маълумотлари асосида Раъно Тожибой қизи тайёрлади.

















Вылечить артрит поможет желе из стволовых клеток




Сделанное из стволовых клеток желе может помочь людям, страдающим от коленного артрита.

Как выяснилось, эти клетки способствуют укреплению и восстановлению поврежденного хряща, сообщает «Medikforum.ru».

Извлекаемые из крови пуповины стволовые клетки обладают возможностью вызывать повторный рост и укрепление коленного хряща, как выяснили ученые. Небольшое исследование показало, что данная терапия приводит к улучшению состояния хряща, пораженного артритом коленного сустава, в среднем, на 67%. Ученые полагают, что в обозримом будущем стволовые клетки могут быть положены в основу альтернативных методов лечения артрита. В настоящее время подтвердить эту гипотезу собираются еще две группы исследователей.

Хрящ действует как амортизатор в суставе, и его мягкая поверхность позволяет костям при соприкосновении и трении друг о друга не стираться и не крошиться. Однако хрящ может оказаться поврежденным и изношенным с годами, что вызывает боль и отеки. Это состояние в медицине и называют остеоартритом. К сожалению, хрящи не обладают способностью к самовосстановлению и заживлению, так как они очень плохо снабжены кровеносными сосудами и нервами.

Среди современных методов терапии артрита коленного сустава можно отметить использование обезболивающих препаратов, физиотерапию, стероиды, а также более радикальную хирургическую операцию замены сустава. Вот ее альтернативой и может стать терапия стволовыми клетками.

Ученые из американского Университета Раша воспользовались стволовыми клетками из пуповинной крови, которые являются гораздо более активными, чем взрослые стволовые клетки. Исследования на животных показали, что это самый подходящий материал для воссоздания хрящей.

Сделанное из стволовых клеток желе может помочь людям, страдающим от коленного артрита.

Как выяснилось, эти клетки способствуют укреплению и восстановлению поврежденного хряща, сообщает «Medikforum.ru».

Извлекаемые из крови пуповины стволовые клетки обладают возможностью вызывать повторный рост и укрепление коленного хряща, как выяснили ученые. Небольшое исследование показало, что данная терапия приводит к улучшению состояния хряща, пораженного артритом коленного сустава, в среднем, на 67%. Ученые полагают, что в обозримом будущем стволовые клетки могут быть положены в основу альтернативных методов лечения артрита. В настоящее время подтвердить эту гипотезу собираются еще две группы исследователей.

Хрящ действует как амортизатор в суставе, и его мягкая поверхность позволяет костям при соприкосновении и трении друг о друга не стираться и не крошиться. Однако хрящ может оказаться поврежденным и изношенным с годами, что вызывает боль и отеки. Это состояние в медицине и называют остеоартритом. К сожалению, хрящи не обладают способностью к самовосстановлению и заживлению, так как они очень плохо снабжены кровеносными сосудами и нервами.

Среди современных методов терапии артрита коленного сустава можно отметить использование обезболивающих препаратов, физиотерапию, стероиды, а также более радикальную хирургическую операцию замены сустава. Вот ее альтернативой и может стать терапия стволовыми клетками.

Ученые из американского Университета Раша воспользовались стволовыми клетками из пуповинной крови, которые являются гораздо более активными, чем взрослые стволовые клетки. Исследования на животных показали, что это самый подходящий материал для воссоздания хрящей.










Абдуқодир Саттаров: Табрик

 
                                           

 

Ассалому-алайкум ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар, дўсту-биродорлар! Меҳнат ҳаёт қонуни эканини болалигиданоқ билиб олган,нон пешона тери билан  ундирилишини ёшлигиданоқ тушинган одам жасоратга қодирдир. Чунки, зарур кун ва соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода  ҳам ва бунга  куч ҳам топа олади. Шундай экан мен барчангизни  кириб келаётган 1-Май Халқаро Меҳнаткашларнинг байрами ила муборакбод этаман!
Барчангизга сиҳат-саломатлик,тинч-тотувлик тилаш билан бирга барча туғулажак фарзандларимиз ҳар томонлама камол топишини истайман!
Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Жахон мехнаткашларин  бирдамлик  куни –биринчи Май,
Бир-бирига ҳамкору,ҳамдамлик куни –биринчи Май!
Уларнинг мақсадлари,орзу,умидлари бир,
Дунёда тинчлик бўлсин,ёрдамлик куни-биринчи Май!

Фақат Биринчи Майдан умидвор эмаслар,
Ҳар доимо,ҳар куни ҳар дамлик куни-бу Май!
Озодлик ,тарақиёт инсоният тилаги,
Мана шулар кифоя,хуррамлик куни-бу Май!
Ҳар миллату элатнинг тантаналари бисёр,
Лек дунёда ягона,байрамлик куни-бу Май!
Наврўзи олам билан Майнинг нуфузи бошқа,
Яшариш ва яшнатиш ,кўркамлик куни-бу Май !
Қодирий байрамларнинг шайдоси ва адоси,
Дунёда энг ягона ўктимлик куни –бу Май !








Accалому-алейкум, уважаемые соотечественники. 
Дорогие друзья, братья, сестры ! 
Навруз - надежда миллионам людей во всем мире. 
Мы с нетерпением ждем весеннего праздника Навруз - символ омоложения и продолжения жизни. 
Навруз – древнейший праздник многих народов мира, символическое начало нового земледельческого года, возможность насладиться природными деликатесами: сумалак, халим, гужа и др.
Желаю всем вам крепкого здоровья, долгих лет счастливой жизни, мира и удачи.
С  уважением Абдукодир Нурмухаммада сын Саттаров 











Сегодня день особый! Правда?
Прекрасный праздник у весны!
Сегодня День 8 Марта -
Так пусть счастливой будешь ты!
Весна! Как много в этом слове:
Добра, любви и теплоты.
Пусть в ожидающей природе
Тебе цветут ее цветы!
Пусть в этот день 8 Марта -
Уйдут тревоги и придут мечты!

Астигматизм


Термин астигматизм произошел от греческого слова stigma , то есть точка. Это заболевание, при котором на сетчатке никогда не происходит формирования четкого изображения предмета.
Астигматизм это недостаток оптической системы глаза. Он образуется в результате неодинаковой кривизны оптической поверхности в разных плоскостях сечения падающего на нее светового луча. В норме оптическая поверхность должна иметь сферическую форму, а в случае астигматизма она деформируется. Поэтому пучок света, исходящий из светящейся точки, после прохождения через оптическую систему глаза собирается не в одной точке, как должен, а в двух перпендикулярных друг другу отрезках прямой линии. Именно поэтому вместо нормального изображения получается что-то деформированное и нечеткое. И человек, страдающий астигматизмом, плохо видит как вблизи, так и вдали. Как ни странно, но у большинства людей, живущих на нашей планете, имеется астигматизм. Но он настолько невелик, что не мешает видеть предметы достаточно четко и ясно. А вот уже около 15 % населения страдают астигматизмом в большей степени, что и создает определенные проблемы со зрением.
Причиной астигматизма, как мы уже говорили выше, является неравномерная кривизна. Чаще всего деформируется роговица, но такая же проблема может крыться и в хрусталике глаза.
Новости по теме
Различают несколько видов астигматизма.
Он может быть дальнозорким, когда человек хуже различает предметы вблизи, близоруким, когда предметы на расстоянии теряют свою форму. В тяжелых случаях речь идет о сочетанном астигматизме. В таком случае человек одинаково плохо видит как вблизи, так и вдали.
К сожалению, астигматизмом страдают не только взрослые, но и дети. Причем, зачастую малыши приобретают заболевание по наследству, в таком случае речь идет о врожденном астигматизме. Приобретенный астигматизм развивается в результате грубых рубцовых изменений роговицы после травм глаза или операций на нем.
Далеко не каждый человек замечает свой астигматизм. Видя предметы расплывчатыми или растянутыми, попросту не придает этому значения. А вот частые головные боли, быстрая утомляемость при повышенной нагрузке на глаза такие признаки не могут не обратить на себя внимания. Так же довольно часто после напряжения глаз (просмотра телевизора, работы за компьютером) может возникать такой симптом, как «мелькание мушек». Все это заставляет человека обратиться за консультацией к офтальмологу. Окулист проверяет зрение по специальным таблицам и при помощи цилиндрических линз. И вот как раз в ходе такого обследования и обнаруживается астигматизм.
Лечение астигматизма имеет три направления: очки, линзы и хирургическое вмешательство.
Очки и линзы подбираются пациенту индивидуально в каждом конкретном случае с учетом особенностей глаза. Для коррекции зрения при астигматизме требуются цилиндрические линзы. При необходимости они так же могут сочетаться с линзами для коррекции дальнозоркости и близорукости. Важно понимать, что ни очки, ни линзы не являются лечением и способом борьбы с проблемой. Они лишь корректируют зрение.
После подбора очков или линз необходимо постоянно наблюдаться у доктора, заменяя их по его рекомендации на более сильные или более слабые.
Полностью избавиться от астигматизма можно только при помощи операции (кератотомия, термокератокоагуляция).
Кератотомия это операция по нанесению насечек на роговицу. В результате ослабляется преломление и нормализуется зрение. Такая операция подходит для пациентов со смешанным астигматизмом или близорукостью.
Термокератокоагуляция прижигание периферической зоны роговицы. В результате кривизна роговицы увеличивается и, соответственно, увеличивается ее преломляющая сила. Такая операция применяется для лечения дальнозоркого астигматизма.

Информация предоставлена справочником лекарственных средств «Видаль».










АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
МОМО

Мен кўргани келдим атайин,
Ҳозир сенсан энг қадимги жон.
Набирангдек тинглаб ётайин,
Афсоналар айтгин моможон.

Айтгин, одам боласи бир вақт
Инсоф билан яшаганлигин.
Ҳалол ва пок, фақат ва фақат
Ўз ошини ошаганлигин.

Инсонларда садоқат, вафо
Бир замонлар бўлганини айт.
Ўзи очу кўзлари аммо
Меҳр билан тўлганини айт.

Бандаларни маккорлик, кибр
Кемирмаган, емаган дегин.
Бошларига тушса ҳам шамшир,
Ёлғонларни демаган, дегин.

Мен кўргани келдим атайин,
Ҳозир сенсан энг қадимги жон.
Набирангдек тинглаб ётайин,
Афсоналар айтгин, моможон.

Тилагингдан баҳра олсин то
Оқми қора - жамики одам.
Эзгулик деб сен қилган дуо
Ерда қолмас, момо, сира ҳам.
 12. 01 2015 йил.


Бу расмни Чингиз Ахмаров 1966 йил Абдуллаакамни момоси Турди Карвон қизининг  қазосидан  кейин  чизганлар.





АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири


Ғазал
Ўзинг Алп Тўнғасан ёки,
         Тутанхамон, эслаёлмассан.
Боис улким, бошингга тушди
Кўп гаврон, эслаёлмассан.

Демишлар, тарқагансан аллақандай
         Юнгли жонзоддан,
Номинг бордир, отинг бор,
         Асли сен Инсон, эслаёлмассан.

Маломат жазбаси ичра
         Унутдинг гоҳ ватанларни,
Уйингда қул бўлиб гоҳо,
         Гоҳо султон, эслаёлмассан.

Буюк фарзандларинг бордир
         Самони ерга индирган,
Ва аммо учради афсус
         Турфа хил ёлғон, эслаёлмассан.

Ажабким, бир ёмонликни
     Кечиб минг йил унутмассан,
Лекин минг яхшиликни
      Ўтмайин бир он, эслаёлмассан.

Учар қуш ҳам учиб бир кун
         Тағин ошёнига қайтгай,
Бу дунёда ким ул мезбон
         Ким ул меҳмон, эслаёлмассан.

Ёниб Абдулла дер доим
         Етар айшу фароғатлар,
Қаён борма сенга турбат
         Ўзбекистон, эслаёлмассан.
                                               Бу расмлар Терасава Сенсей деган катта авлиё билан учрашганда олинган Тошкентда. 2014 йил 19 ноябрда. У жуда машхур тинчликпарвар инсон
Сурат Дахо шоир Абдулла Орипов хонодонида олинган бўлиб авлиё билан шоирни шифокор қизи Шоирахон








мардлик

         МАРДЛИК
Абдулла Орипов-




Боболаринг мард бўлган,
Йиқилган полвонни ҳам
Ҳурмат қилиб, камситмай
Ердан турғазиб қўйган.
Эзгуликнинг қошида
 Эриган мисли малҳам,
Лекин, ёвузнинг кўзин
Ўйиб, қўрғошин қуйган.


Боболаринг мард бўлган,
Пойгаю кўпкарида

Меники, деб олмаган
Бировнинг насибасин.
Ўзи кашфиёт ясаб
Илму фан меҳварида,
Пеш қилмаган ҳеч қачон
Шажараю нисбасин.

Боболаринг мард бўлган,
Қозининг тўнин кийиб,
Дабдурустдан ўртага
Қозиман, деб чиқмаган.
Номардларнинг қошида
Юрмаган бўйнин эгиб,
Ўлдирса ҳам душманга
Дўстларини чақмаган.

Боболаринг мард бўлган,
Шеър ёзса ҳам муқаррар
Хаёлида гўёки
Паланг билан олишган.
Майдонда ғолибликка
Кўзи етмаса агар
Бу ишни йиғиштириб,
Ёзмай қўя қолишган.

Боболаринг мард бўлган,
Қадрдон тулпорини
Қариган чоғида ҳам
Қассобга топширмаган.
Гавҳар каби асраган
Ориятни-орини,
Гуноҳи бўлса агар
Бировга оширмаган.

Боболаринг мард бўлган,
Нажмиддин Қубро каби
Керак бўлса, Ватан деб
Туғни тутиб берган жон.
Дилларида иймону
Ҳам озодлик матлаби,
Тушларига киргандир
Турон - мулки Туркистон.
 Бу расмлар Терасава Сенсей деган катта авлиё билан учрашганда олинган Тошкентда. 2014 йил 19 ноябрда. У жуда машхур тинчликпарвар инсон. Унинг китоби "Территория бессмертия" - "Дарю тебе тысячный трехтысячный мир"-"Абадият худуди" -"Сенга минг йиллик уч минг йиллик оламни хадя этаман" - қадимги Турон замини ҳақида, Кушон тамаддуни , қадимги қўрғонлар, Қўрғондаги мардлар хақида, Мардлар макони яна уйғониши хақида.  Абдулла акамни кўриб, Косон яни Кўшонда туғилганини эшитиб излаганимни топдим дедилар!
У киши ўттиз йилдан бери Қадимги Кушон давлатининг худудларида саёхат қилар эканлар. Икки уч кун олдин Абдулла акам  Мардлик деган шеърни ёздилар! Юкорида сизлар шу шеърдан мъанавий озука олдиларингиз







АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

                            ҒАЗАЛ
Унутмишсан, мақоминг –
         Етти қат осмон, аё банда,
Кабирдирсан ва номинг
         Ҳазрати Инсон, аё банда.

Худойим жон ато этмиш,
         Шукрким, сийламиш ортиқ
Сенга ақлу тафаккурни
         Қилиб эҳсон, аё банда.

Илоҳий туҳфалар бул кун
         Кўринмас, қайга даф бўлди?
Ҳаё йўқдир, ибо йўқ,
         Қайдадир виждон, аё банда.

Кечувда баччасин тишлаб,
         Ўтурлар ваҳши(й) шерлар ҳам,
Сен эрсанг гоҳ бешик узра
         Тўкурсан қон, аё банда.

Мен оддий кимсаман, лекин
         Боқиб ҳолингга йиғларман,
Қул ўлдинг нафсингга буткул
         Қолиб иймон, аё банда.

Жаҳаннамни қўлинг бирла
         Яратдинг сен, таассуфким,
Замин фирдавсини йиқдинг,
         Этиб пайҳон, аё банда.

Алам чекма, лек Абдулла
         Асл ўғлонларинг бордир,
Эгам бордир, эгам бор
         Тўзғимас карвон, аё банда.
                                               03.12.2012.







АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

              ШАРҲ


Бу дунёда соддалар бисёр,
Ўтмишда ҳам учраган анча.
Бири дейди: - Иқтидоринг бор,
Шунинг учун бергансан қанча?

Бошқаси дер: - Ақлинг зўр чиндан,
Гапни гапга роса уладинг.
Жон оғайни, яширма мендан,
Бунинг учун қанча тўладинг?

Дейман, йўқдир уларнинг нарҳи,
Улар  - ҳаёт, улар - зарурат.
Лекин бордир озгина шарҳи:
Текин эрур нодонлик фақат.

.
                                       15.01.2015 йил









АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

              МОМО


Мен кўргани келдим атайин,
Ҳозир сенсан энг қадимги жон.
Набирангдек тинглаб ётайин,
Афсоналар айтгин моможон.

Айтгин, одам боласи бир вақт
Инсоф билан яшаганлигин.
Ҳалол ва пок, фақат ва фақат
Ўз ошини ошаганлигин.

Инсонларда  садоқат, вафо
Бир замонлар бўлганини айт.
Ўзи очу кўзлари аммо
Меҳр билан тўлганини айт.

Бандаларни маккорлик, кибр
Кемирмаган, емаган дегин.
Бошларига тушса ҳам шамшир,
Ёлғонларни демаган,  дегин.

Мен кўргани келдим атайин,
Ҳозир сенсан энг қадимги жон.
Набирангдек тинглаб ётайин,
Афсоналар айтгин, моможон.

Тилагингдан баҳра олсин то
Оқми қора - жамики одам.
Эзгулик  деб сен қилган дуо
Ерда қолмас, момо, сира ҳам.



12. 01 2015 йил.







ТАСВИР ЭТКАМЕН


Ҳусни мулкунгни ғурур-ла элға таъбир эткамен,
Ғайри дилларда ғараз, нуқсонни таъмир эткамен.
Сен дегайсен лек мени ким, балки тазвир эткамен,
Оразинг нақшин кўнглум лавҳида тасвир эткамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак, не тадбир эткамен.
Ишқ аро шаҳдурмен, аммо киссада йўқ ҳемири,
Халқ дегайким, воажаб, ганж топиш қўлнинг кири.
Ошиқу маъшуқ, дилида ёшурун ишқнинг сири,
Эй қаро кўз, бўлмасун ул юз шавқидин юздин бири,
Кўз қаросидин агар юз нома таҳрир эткамен.
Минг хил ўй ҳамда фикр ўткучидур бул мухдин,
Бал хазар қилғай санам мендек дили мажруҳдин.
Чин вафо кутғучидурмен лек гўзал гулруҳдин,
Ёшурун қолғайму ишқим, бўйлаким ул шўхдин,
Чиқса бир сўз бехабар, юз қатла тақрир эткамен.
Ҳурлиқо ким, бебаҳо ким – бу даҳлдор наслиға,
Ҳар бири ҳам тортадурким бора-бора аслиға.
Мен киби минг ошиқи зор ул санамнинг ҳусниға,
Не жунундур буки, ҳар тун ул париваш васлиға,
Юз хаёл айлаб, яна бориға тағйир эткамен.
Севги ҳам Одам Атодин қолғон асли ибтидо,
Ким бўлур ёрға муносиб, ким бўлур ёрдин жудо.
Куйғон ошиқ оҳ чекурким қалбидин айлаб нидо,
Эйки, дерсен васл коминг бўлса, жон қилғил фидо,
Ул муяссар гар бўлур, мен худ не тақсир эткамен.
Бахт келур деб осмондин туну кунлар кутмағил,
Минг машаққат, минг азоб бор, лек дилға ютмағил.
Чин вафо йўлида зинҳор ёрни ташлаб кетмағил,
Ишқ азалдиндур насибим, носиҳо, манъ этмағил,
Манъ қилсанг ҳам, нетиб мен маъни тақдир эткамен.
Ошиқ аҳли мунтазирдур ўз ҳуру аълосиға,
Бир умр етмоқни истар васл уйин маъвосиға,
Бул ажаб Суҳайлийким қолди ишқ ғавғосиға,
Эй Навоий, нақди жон бергил дединг савдосиға,
Бўйла савдо гар муяссар бўлса, тавсиф эткамен.








                                              ЭНГ БАХТИ БАРКАМОЛЛАР

                                                     Парламент сайловида 128
                                                    делегат сайланган, уларнинг
                                                    21 нафари хотин..қизлардир.




                                       Баҳорда  э с г а н   каби гўё майин шамоллар,
                                       Сизлар учун берилган барча бахту иқболлар!
                                       Оллоҳим ҳадя этмиш ажаб ҳусну жамоллар,
                                       Бу Ватанда сизларсиз энг бахти баркамоллар!
                                       Озод ва ҳур Ўлкамда ҳар жабҳада фаоллар,
                                       О л и й   Мажлис сенатин ноиблари...аёллар!

                                       Халқ ишониб сайлади сизларни шу мансабга,
                                       Мансаб эмас, дилдаги эзгу мақсад...матлабга!
                                       Устоз..у, муаллима  с и з л а р   Олий мактабга,
                                       Қилган ижодларингиз ёзилар  з ў р   китобга!  
                                       Озод ва ҳур Ўлкамда ҳар жабҳада фаоллар,...
                                       О л и й   Мажлис сенатин ноиблари...аёллар!

                                       Катта ғурур, фахр ила келдингизлар сайланиб,
                                       Қутлуғ  у ш б у   даргоҳда маъбудага айланиб!
                                       Ватан, халқ хизматига туражаксиз шайланиб,
                                       Эъзоз...у, рағбатларга кетмангиз ҳай..ҳайланиб!
                                       Озод ва ҳур Ўлкамда ҳар жабҳада фаоллар,...
                                       О л и й   Мажлис сенатин ноиблари...аёллар!

                                       Ҳукуматнинг  У й и д а   фаришта ўзларингиз,
                                       Олий минбарда янграр ҳақиқат сўзларингиз!
                                       Янги фармон, қонунлар сизнинг нуфузларингиз,
                                       Келажак...истиқболни кўзлагай кўзларингиз!
                                       Озод ва ҳур Ўлкамда ҳар жабҳада фаоллар....
                                       О л и й   Мажлис сенатин ноиблари...аёллар!

                                       Ҳар вилоят, ҳар юртнинг вакиласи эрурсиз,
                                       Фуқаро, халқимизга ҳисоб бериб турурсиз!  
                                       Юксак мартабаларда эмин, эркин юрурсиз,
                                       Она Ватан бағрида давру даврон сурурсиз!
                                       Озод ва ҳур Ўлкамда ҳар жабҳада фаоллар,...
                                       О л и й   Мажлис сенатин ноиблари...аёллар!

                                       Бахт қуши тасодифан қўнибди бошингизга,
                                       Ажаб бу бахтиёрлик муносиб ёшингизга!
                                       Сиз энди эрка қизлар Улуғ Юртбошингизга,
                                       Садоқатли бўлингиз порлоқ қуёшингизга!
                                       Озод ва ҳур Ўлкамда ҳар жабҳада фаоллар,...
                                       О л и й   Мажлис сенатин ноиблари...аёллар!

                                       Халқққа хизмат қилишлик азму қарорингиздир,
                                       Ҳақиқат ва  а д о л а т ....сизнинг шиорингиздир!
                                       Ў з б е к и с т о н   оламда  о б о д   диёрингиздир,
                                       Суҳайлийнинг бу шеъри табрик ашъорингиздир!
                                       Озод ва ҳур  Ў л к а м д а   ҳар жабҳада фаоллар,...
                                       О л и й   М а ж л и с   сенатин ноиблари....аёллар!
                                                            ....................................
                                                                   9. 01. 2015 й
                                                                                        
                                                                                         С У Ҳ А Й Л И Й
                                                                                         Ў з б е к и с т о н 





СУҲАЙЛИЙНИНГ  ТАВАЛЛУД АЙЁМИ               

                                             ҒАРИБ, БАХТИ

                                            ҚАРОДУРМАН!


                                       Неча жабру жафолардан

                                            омон қолган балодурман,

                                      Ҳаёт заҳмини кўп тортган,

                                              юрак..бағри яродурман!

                                      То ҳанузким ишқ дардига

                                          йўлиққан мубталодурман,

                                      Бу дардимга  д а в о   истаб,

                                             қаерларга бородурман?!

                                      Тамом мотамда қолган бир

                                            ғариб мотамсародурман,

                                      Бу оламда фақир, мискин,

                                         ғариб,  бахти Қародурман!        



                                      Ишларимни битирмакка

                                        илож, имкон тополмасман,

                                      Мурувватли, саҳоватли

                                        бирор инсон тополмасман!

                                      Чигал мушкулларим бисёр,

                                              ани осон тополмасман,

                                      Фароғат, айш қилурға ҳеч

                                       фурсат..у, он тополмасман!

                                      А р з у   додим этиб  изҳор,

                                           эмди кимга бородурман,

                                      Ғаму андуҳ аро қолган

                                          ўшал бахти Қародурман!  



                                      Жаҳонгашта бўлай десам,

                                       белимда қувватим йўқдур,

                                      Улуғ ишларни қилмоққа

                                         ирода, журъатим йўқдур!

                                      Ва ёки жанг қилай десам,

                                      нетай, куч..қудратим йўқдур,

                                      Б у ю к   алломалардек  ё

                                            иззату ҳурматим йўқдур!

                                      Чунон бемор..у ва ҳаста,

                                          дардисар бедаводурман,

                                      Тамом мотамда қолган бир

                                        ғариб, бахти Қародурман!



                                      Кимларгадур таъзим айлаб,

                                          ёлғон ёки рост сўйладим,

                                      Муболаға, лофлар билан

                                       давру давронни куйладим!

                                      Эл қатори юрдим, аммо

                                          баъзи вақт тўй...тўйладим,

                                      Келажак деб авлодларим

                                           бахтини кўпроқ ўйладим!

                                      Ўзим ғурбатаро қолган

                                            тамом мотамсародурман,

                                      Омади йўқ бир дардисар,

                                             азал бахти Қародурман



                                      Ўз ғамимга ўзим доғман,

                                      жаҳон бирла ишим йўқдур,

                                      Нетайким, мен учун охир

                                     бирор ғамхўр кишим йўқдур!

                                      Қариб қолдим ва хаттоки

                                        оғзимда кўп тишим йўқдур,

                                      Ҳо..ю, ҳавас ва бойликка

                                       мутлақо хоҳишим йўқдур!     

                                      Тугаб умрим, бу оламдан

                                             эмди ўтиб бородурман,

                                      Ғаму андуҳаро қолган

                                        тамом, бахти Қародурман!



                                      Рўшнолик кўролмасдан

                                         бу оламдан ўтиб кетсам,

                                      Дарду ғамим айтолмасдан,

                                        ич..ичимга ютиб кетсам?!

                                      Фиғону нолалар бирлан

                                       бу еру кўкни тутиб кетсам,

                                      Қабрда ҳам  гиёҳ янглиғ

                                      қуриб, қақшаб битиб кетсам?!

                                      Афсонадек  э л  оғзида

                                      мен абадий   қолодурман,

                                      Омади йўқ, бир дардисар,

                                       ўшал бахти Қародурман!



                                      Ёру дўстлар, биродарлар,

                                      м е н и   асло унутмангиз,

                                      Менингдек сиз бу оламда

                                     заҳар...заққумлар ютмангиз!

                                     Чунон ночор эрурманким,

                                     мендан имдод ҳам кутмангиз,

                                    Суҳайлий гар ўтиб кетса,

                                    узоқ   мотам ҳам тутмангиз!

                                    Тугаб умрим,  бу оламдан,

                                        нетай, ўтиб бородурман,

                                    Тамом мотамда қолган бир 

                                       ғариб,  бахти Қародурман!

                                           ................................




                                СИЗ ЧАРОҒБОН ОТАМИЗ

                ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ
               ҲУРМАТЛИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ
                   ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

                  Ўлкамиз бир боғ эрурким,уста боғбон Отамиз,
                  Юрту элни сақлагувчи соқчи посбон Отамиз!
                  Халқимизни йўлга бошлар йўлчи сарбон Отамиз,
                  Ҳур замонга руҳ берувчи барқи тобон Отамиз!
                  Кенг  жаҳонга номи кетган ўткир забон Отамиз,
                  Офтобдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з !

                  Мустақил давлат тузиб, орзу..ьтилакка етдингиз,
                  Ўз ишингиздан қувониб, ҳақ..бу йўлни тутдингиз!
                  Халқимизни мамнун айлаб, шоду хуррам этдингиз,
                  Дўстлигу тинчлик учун деб. Гоҳ сафарга кетдингиз!
                  Халқига, фарзандларига ширин забон Отамиз,
                  Офтобдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з !

                  Йигирма уч ёшга кирди,  Ў л к а м и з  ҳур, навқирон,
                  Тўқ, фаровон халқимиз ҳам тинч яшайди, соғ..омон!
                  Тарихда ҳам бўлмаган ҳеч бундайин хуррам замон,
                  Барча одам эркин, озод, нақадар дорулламаон!
                  Ҳар балодан асрагувчи соқчи..посбон Отамиз,
                  Офтобдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з !

                  Кўчаларни тўлдирурсиз юрсангиз савлат билан,
                  Аҳд ила суҳбатдадурсиз дўсту ёр давлат билан!
                  Халқимизга меҳрибонсиз меҳр..мурувват билан,
                  Ҳур Ватанни яшнатурсиз ақлу онг...қувват билан!
                  Гуллади, бўлди чаманзор хатто биёбон, Отамиз,
                  Офтобдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з !

                  Барча эзгу ишларингиз ҳур Ватан ва халқ учун,
                  Яшнасин юртим..элим, деб ғам чекарсиз туну кун!
                  Ҳар қачон ҳар ишда доим хушёр турурсиз бутун,
                  Давру давронларни сурмоқ вақти келди ушбу кун!
                  Бўлса гар хавфу хатарлар Сиз соябон Отамиз,
                  Офтобдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з !

                  Кенг Ватанни сақлагувчи энг Улуғ  З о т   Ў з и н г и з ,
                  Йўл..йўриқ, қўлланмалдардир ҳар бир айтган сўзингиз!                
                  Катта манзил.. б и р   а с р н и   кўзлагайким кўзингиз,
                  Ташна дилларга қувончдир  о ф т о б д е к   юзингиз!
                  Қиз..ўғил фарзандларига чин меҳрибон Отамиз,
                  Ой, қуёдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з ! 

                 Бир аср не гап эканким,  ў н   а с р л а б   ҳам туринг,
                 Бундайин хуррам замонда давру давронлар суринг!
                 Сиз буюк Соҳибқирондек бир бутун давлат қуринг,
                 Бул ғариб Суҳайлийни ҳам  ф у қ а р о д е к  кўринг!
                 Дилга қувват бахш этувчи Сиз меҳрибон Отамиз,
                 Офтобдек порлагувчи Сиз чароғбон  О т а м и з !
                                             ......................................
                                                                                                             С У Ҳ А Й Л И Й                
                              ЎЗБЕКИСТОН  ВАТАНИМ!


Комментариев нет:

Отправить комментарий