Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 31 мая 2016 г.

фарид усмон

ЭРКИН ВОҲИДОВ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС


Куйлагач булбул муҳаббат номани ошёнида,
Бор экан билдим дилим рози ҳаёт бўстонида,
Шул сабаб фикрим бўлиб абёт гули райҳонида,
Истадим сайр айламоқни мен ғазал бўстонида,
Кулмангиз не бор сенга деб Мир Алишер ёнида.

Бир чаманга кирсангиз гулғунчаси хандони кўп,

рўза



Луқмони ҳаким бир куни ўғлига деди:
“Бугун рўза тут ва нимаики гапирсанг, ёзиб қўй. Кечқурун куни билан гапирган гапингни ҳисоботини бериб, сўнг ифторлик қиласан."
Кеч киргач ўғил отасига ҳисоб бера бошлади. Ҳисобот тугаганида тун яримга яқинлашган эди. Эртасига ўғлига яна ўша гапни айтди.
Ўғли эса, тағин ярим кечагача ҳисоб берди.
Учинчи куни ҳам ўша гапини такрорлади.

ойбек максудов - юрт ўғлонлари --

ЮРТ ЎҒЛОНЛАРИ

Бошларида тожи, қўлида шамшир,
Забардаст, шерюрак, бўлишган ботир,
Илмда олиму, сўзлашда шоир,
Фахрли, ақилли юрт ўғлонлари.

Дунёни забт этди Темур мисли шер,
Дунёни титратди шоир Алишер,
“Анда жоним” дея Бобур юртим дер,

понедельник, 30 мая 2016 г.

болалар байрами

табриклайман

Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек,халқнинг улуғворлиги хам унинг сони билан ўлчанмайди.Ягона ўлчов унинг ақлий камоллати ва ахлоқий баркамоллигидир.
Барча юртдошлар ва хорижда юрган ватандошларимни кириб келаётган жажжи Фарзандларимизнинг байрами

воскресенье, 29 мая 2016 г.

бутунжахон сигаретдан воз кечиш куни

“Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни”

  
Маълумингизким ,мен шифокор сифатида айтаман  сигарета юқори қон босимидан сўнг энг кўп ўлимларга сабаб бўлаётган иккинчи даражали омил ҳисобланиб, ҳозирда ҳар 10 та балоғатга етган одамдан 1 таси айнан сигарет чекиш сабабли оламдан кўз юмаётганини инкор этиб бўлмайди.Сигарет чекишнинг инсон

аёллар



Бегингизни кадрин билинг эй аёллар,

Зебу зийнат ўткинчи бир хом хаёллар,

Ўз кадрига эр йиғласа кеча кундуз,

Осмонларда тебранади хатто юлдуз,

Ёз хам тугаб барг тукилиб келади куз,

Гуё қишдек чақиб олар яхлаган муз,

Яхши аёл султонини кўкка қўяр,

суббота, 28 мая 2016 г.

абдунаби абдурахманов -ватан --

ЭНГ  УЛУҒ, ЭНГ  АЗИЗ, МУҚАДДАС  ВАТАН”!

Бор эрур оламда,бир жаннат макон,
Гуллаган,яшнаган,боғ,чаман бўстон,
Бу гўзал мустақил,Ҳур ЎЗБЕКИСТОН,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ,МУҚАДДАС ВАТАН”!

Нақадар гўзалсан,эй Она – диёр,
Осмонинг мусаффо,тиниқ беғубор,
Кўз тегмасин,халқим,яшар бахтиёр,
“ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ,МУҚАДДАС ВАТАН”!

пятница, 27 мая 2016 г.

ойбек мақсудов - гўзал диёрим--

ГЎЗАЛ  ДИЁРИМ


Ўзбекистон менинг гўзал диёрим,
Боғлари чаманзор, неъматга бойим,
Улуғ алломалар қўллайди дойим,
Сенга таъзимдаман, сен менинг борим.

Шукурким, шундайин озод юртим бор,
Кексадан ёшгача барча бахтиёр,

четверг, 26 мая 2016 г.

парманов каримжон - азиз аёллар --

               АЗИЗ  АЁЛЛАР


Мунисгина онажонлар очиқ кўнгиллар
Лобаргина қизларжону опа-сингиллар
Сизлар эрур хаётимиз ширин хаёллар
Бахтимизга бор бўлинг сиз азиз аёллар

Сарамжону сариштаю юксак дидингиз
Фарзандларга мехрибонсиз шириш

телфон


Яқинда бир таншим шикоят қилиб қолди: “Бир киши олдимга иш билан келиб, ман билан 5 минут гаплашган бўлса 15 минут телефонда гаплашди, гоҳ скайпга ўтади, гоҳ ватсапга, чатдан смс келади жавоб ёзади, ҳар гал қўнғироқ бўлса узр сўрайдию, лекин аппаратининг овози шунақа

среда, 25 мая 2016 г.

сухайлий - хайрлашув---

                                           ХАЙРЛАШУВ


                                 “Сўнгги қўнғироқ” кунига

                                 “Хайр мактаб!”  дейишга
                                        бормайди асло тилим,
                                 Ахир қандай айтаман,
                                     “Хайр, устоз, муаллим!”
                                
                                 Хайрлашув онлари...
                                      бу жудолик эмасми,
                                 Таъзим бажо этаман,
                                      кўксимда икки қўлим! 
                                

яхши эр


1. Яхши эр бўлишнинг энг муҳим шарти – оила салтанатида сабр-тоқатли, оғир-вазмин, мулоҳазали, кези келганда ҳазил-мутойибага мойил ва албатта масъулиятли инсонга айланишдир.

2. Рафиқангиз билан тез-тез суҳбатлашиб туринг. Бирор қарор қилишда аёлингизнинг ҳам фикрини билинг. Бу аёлингизга бўлган чуқур ҳурмат рамзига айланади.

3.Имкон қадар ширинсўз ва мулойим бўлинг. Такаббур одам ҳеч кимга ёқмайди. Илиқ, меҳрли, ижобий, тушунадиган ва дўстона

вторник, 24 мая 2016 г.

Камола Пармонова - ЧЎҚҚИ

Чўққи

Чўққини забт этмоқлик,
Фикри бўлса сенда ўй.
Осон эмас чиқмоқлик,
Тушишни ҳам ўйлаб қўй.

Юқори билсанг кибр,
Унда узоқ турмассан.
Қололмайсан бир умр,

Чунки бургут эмассан.

понедельник, 23 мая 2016 г.

интизор

Сен айтганча зулмат эмас дилинг қари
Тассаввурим- дунё билан дард талашган
Қалбим қора ботқоқ билгин десанг, билдим-
Демак- унда нилуфарлар ғунчалашган.

Йиллар ўтди, борган сари тўлиб борди
Меҳр, соғинч, илинжлардан ярим кўнглим.
Кўз тегмасин дея унга қатор қилиб
Ҳурга ҳавас кўзларингдай мунчоқ тақдим.

воскресенье, 22 мая 2016 г.

бароат кечаси

Бароат кечаси

Дарҳақиқат, шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасининг фазилати тўғрисида, шунингдек, бу кечани намоз ёки муайян ибодатлар билан ўтказиш хусусида бир қанча ҳадислар келган. Мазкур кечани намоз ёки муайян ибодатлар билан ўтказиш хусусида келган ҳадисларнинг биронтаси саҳиҳ бўлмай, балки уларнинг барчаси тўқима ва ботил ҳадислардир. Бир гуруҳ уламолар ушбу ҳадисларга ботил деб ҳукм қилганлар. Қуйида ана шундай уламолардан айримларини келтириб ўтамиз:

пятница, 20 мая 2016 г.

рамазонни...

Бир кун жажжи фарзандим
сўраб қолди дилбандим,
дада, нечун бу ойни
Рамазон ойи дейди,
нечун кимдир оч юриб
кимлардир таом ейди?

Гўё найза санчиди
бу ўртанган юракка,

четверг, 19 мая 2016 г.

ғани мажид - навоийни эслаб

НАВОИЙНИ  ЎЙЛАБ...


Шунчалар ҳам бўлурми инсон,
Ғазал мулкин бўлиб султони,
Халқин севган экан у чунон,
Ҳотамликда тенги йўқ они.

етим қилма

Боланг тирик етим килма.

Худо берди шукр килгин.
Бунчалар сен пасткаш бўлма
Ўгилми Киз хурсанд бўлгин.
Боланг тирик етим қилма.

Мард бўлгинг номард бўлма.
Зотинг кадрин ерга урма.
Икки пуллик жонон дебон.

среда, 18 мая 2016 г.

мехмоний валий зиёратгохи

САЙЛГОҲЛАРДА  ГУРУНГ

Андижонлик ижодкорлар кўп йиллардан буён ёзги анжу-манларини сайлгоҳларда ўтказиб келадилар. Бу анжуманларда ижодкорлар ҳам мириқиб дам олсалар, ҳам янги илҳомларга тўлиб келадилар. Лекин бу анжуманларнинг бир салбий томони бор эдики, бу нарса

абанов тўлқин кўнгилни авайланг

КЎНГИЛНИ  АВАЙЛАНГ

Орзулар кўнгилга курганда макон,
Бошланар нихолдай нозик бир  қисмат Орзулар ушалсин топилиб имкон,
Ғаниматдир умримиз, умр ғанимат
Армон аталмасин орзу хеч качон             Хаёт Аллоҳ берган буюк бир неъмат             Доимо Ватанда бўлсин тинч замон 

понедельник, 16 мая 2016 г.

асални....

Асалнинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари


♥️℘.s.Асални нонга суриб ёки чойга қўшиб истеъмол қилишдан ташқари, бошқа қатор маиший ва косметик мақсадларда қўллаш мумкин. Асалнинг сизга қоронғи бўлган баъзи хусусиятлари билан қуйида танишасиз.

Қазғоқдан халос этади

воскресенье, 15 мая 2016 г.

камола пармонова-отам

Отам
(Бобом Мухторжон хотирасига)

Салкам тўқсон ёшида,
Оламдан ўтди отам.
Оиламиз бошида,
Айрилиқ бўлди мотам.

Олти ўғил, уч қизи,
Тўпланса бозор эди.

Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси

✅бугун душанба!✅Агар кодир бўлсангиз рузадорлар карвони билан бирга бўлинг!✅ Агар кодир бўла олмасангиз - бошка диндошларимизга эслатинг .....Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рўзага койим бўлишини ...


Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси.

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻗَﺘَﺎﺩَﺓَ ﺍﻷَﻧْﺼَﺎﺭِﻱِّ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺳُﺌِﻞَ ﻋَﻦْ ﺻَﻮْﻡِ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟِﺎﺛْﻨَﻴْﻦِ
ﻗَﺎﻝَ : ‏« ﺫَﺍﻙَ ﻳَﻮْﻡٌ ﻭُﻟِﺪْﺕُ ﻓِﻴﻪِ ﻭَﻳَﻮْﻡٌ ﺑُﻌِﺜْﺖُ ﺃَﻭْ ﺃُﻧْﺰِﻝَ ﻋَﻠَﻲَّ
ﻓِﻴﻪِ ‏» ‏( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ )
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам душанба куни рўзаси ҳақида
сўралганларида: «Бу мен туғилган кун, мен
пайғамбар қилиб юборилган ва менга
Қуръон нозил қилинган кун», дедилар
(Имом Муслим ривояти).

аббосбек икромов--бахор

БАҲОР   Олтинкўл тум. 10-мактаб 7-синф
ўқувчиси



Мана бугун ўлкамга
Кириб келди навбаҳор.
Юз очди юрт кўкламга,
Шаббода эсар наҳор.

Қушлар этади парвоз,
Фазоларда чарх уриб.
Булбуллар берар овоз,
Баҳор келганин билиб.

суббота, 14 мая 2016 г.

хар куни ишлайдиган етти махсулот

Ushbu 7 mahsulotni har kuni yeyish kerak.


Quyida keltirilgan 7 mahsulotni har kuni iste'mol qilish kerak ekan. Sog'lom hayot tarzi ana shu 7 mahsulotdan boshlanar ekan.
ISMALOQ
Ismaloq oshqozonni toksinlardan tozalovchi eng kuchli mahsulot hisoblanadi. U foliya kislotasiga, B guruhi va E vitaminlariga boy. Undan tashqari ismaloq qon tomir va kapilyarlarni sklerotik moddalardan himoyalaydi. Ismaloqni homilador

буйракда тош - русча

Abduqadir Sattarov,
Камни в почках

Общие сведения

Почечные камни представляют собой твёрдую, кристаллоподобную массу. Они состоят из солей, входящих в состав нормальной человеческой мочи в небольших количествах. Камни могут отличаться по размеру и форме. Они могут быть мельчайшими крупинками, которые незаметно

четверг, 12 мая 2016 г.

Холида Хасанова -ёзги учрашувлар

ИЖОДКОРЛАРНИНГ ЁЗ ГИ УЧРАШУВЛАР УЧУН ҚАРОРИ


Андижон адабий гурнггининг бу сафарги анжумани ёзги учрашув-ларни қандай ўтказиш, хотира куни учрашувларининг муҳокамаси ва оқибатни кучайтиришга  бағишланди.  Учрашув одатга кўра соат 10 га белгиланган бўлса-да ёш ижодкорлар соат 9 даёқ йиғилиб бўлган эди. шунинг учун “Нафосат” клубининг бадиий раҳбари катта ижодкорлар келгунча ёш ижодкорлар билан мушоирани бошлаб туришга қарар қилди.

понедельник, 9 мая 2016 г.

хотира кунига

 АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
9-май хотира ва қадирлаш куни яни Ўзбекистон Республикаси  прздентининг 2001 –йил  2 мартдаги  фармонига  бинаон жорий этилган .Уруш фахрийлари,иштирокчилари ва урушда қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларининг илтимосига кўра 9 –май хотира ва қадирлаш куни деб эълон қилинган

Хотира ва қадрлаш куни Андижон адабий гурунггининг йиғилишлари кунига тўғри келмади. Шундай бўлса ҳам гурунг қатнашчилари бу санани ўзига хос янгича тартибда нишон-ладилар.
Бу қутлуғ сана муносабати билан “Нафосат” клубининг Андижан вилояти Олтинкўл туманидаги 10-

воскресенье, 8 мая 2016 г.

ғани мажид- хотира

ХОТИРА

Хотирасиз яшолмас инсон,
Ўтганларни эслар ҳар қачон,
Эзгу йўлга бошлайди ҳар он,
Аллоҳ берган ҳислат хотира.

cуякни мустахкамлайдиган....

Суякни мустаҳкамлайдиган 7 маҳсулот


Қишда ва баҳорнинг совуқ кунларида кўп вақтимизни дим, ҳавоси бўғиқ хоналарда ўтказамиз. Шунинг учун бўш вақтимизни очиқ ҳавода ва ҳаракатда (яхмалак, тоғ чанғи трассалари, тоғ ён бағрида) ўтказишни xоҳлармиз. Бироқ бундай фаол дам олиш кўп хурсанчилик олиб келиши билан бирга суяк синиши ва жароҳатлар хавфини оширади. Ёш

суббота, 7 мая 2016 г.

cухайлий ..хотирага

ОТАЖОНЛАР, АССАЛОМ!
           Хотира кунига



Юртга содиқ, мард ўғиллар –
           отажонлар, ассалом,
Сўзлари панду насиҳат,
           ширин забонлар, ассалом!
Бағри кенг, Ҳотам сифат,
            жонажонлар, ассалом,
Сизга бўлгайдир ҳамиша
           шараф – шонлар, ассалом!
Жон фидо этган Ватанга,
           қаҳрамонлар, ассалом,
Халқига, фарзандларига

среда, 4 мая 2016 г.

ойбек максудов

ЮРТБОШИМ   ДЕР  - ОЙБЕК МАКСУДОВ
           

Юртбошим дер: Ёшларники келажак,
Ёшлар борки юрт боғ бўстон бўлажак,
Ёшларда бор, шижоату ўт юрак,
Ёшлар менинг фарзандимдур, дилбандим.

Фарид ака

АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА
ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
      

Яқинда Андижон адабий гурунггида гурунг раҳбари Ғани Мажиднинг “Мен билган Фарид Усмон” номли янги китоби эълон қилинди. Китоб бундан бир неча йил муқаддам эълон қилинган “Мен билган андижонлик ижодкорлар” китобининг давоми бўлиб муаллиф бу китобда энди андижонлик ижодкорлар ижодига чуқурроқ таҳлил билан ёндошган. “Мен билган андижонлик ижодкорлар” да 170 та ижодкор билан адабий жамоатни таништирган бўлса, энди уларнинг ҳар бирига ижодкор ва шахс сифатида қандай инсонлигини ёритишни муаллиф ўз олдига

ёғли сочлар....

Ёғли сочлардан халос бўлиш усуллари ва фойдали тавсиялар

Иссиқ об-ҳаво шароити, чанг ва ҳаводаги заҳарли кимёвий моддалар, танадаги гормонал меъёрнинг бузилиши, бактерия ва хавфли замбуруғлар бош ва сочнинг ёғланишига олиб келади. Гарчи, бизни ноқулай аҳволга солса ёки сочимизнинг жозибасини ўғирлаб қўйса ҳам, сочнинг ёғланишига қарши кураш у қадар қийин эмас. Қуйида уй шароитида, табиий усулларда

понедельник, 2 мая 2016 г.

пива - это....



Пиво – это не только вкусный напитокв закладки 75
Пиво – это не только вкусный напиток, но и вещество, которое можно применять в хозяйстве и косметологии.

Если у Вас осталось немного игристого напитка после застолья, то не спешите его выливать. Ниже мы приготовили для Вас несколько способов нестандартного применения пива.
Полировать мебель


Очень просто можно отполировать Вашу мебель с помощью пива, не прибегая к бытовой химии.

хусунбузар-угри....

XUSUNBUZAR (UGRI, AKNE) larni yuqotish sirlari

Akne ya'ni (xusunbuzar.. ugri)   to'la hayot yashash uchun noqulayliklar tugdirib... xusnimizni buziliwiga sabab buluvchi nuqson bulib... Uni davolawda aloxida mexnat talab qilinadi.
 Akne  avvalom bor nimadan kelib chiqqanini aniqlab oliwimiz darkor:

🔹1.  O'smirlik davri ya'ni  13-20 yowlar orasida gormonal uzgariw davrida kup xolatlarda akne chiqiwini kuzatamiz.  Bu davrda insonni gormonlari eng aktiv iwlagan payti buladi.  u'smirlik davrda gigiyenaga rioya qilib terini tugri tozalaw va yogsizlantirib turiwlari darkor.

воскресенье, 1 мая 2016 г.

Камола ПАРМОНОВА-КИТОБ БИЛАН

Китоб билан


Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақш,
Кексайиб қолганингда кўксига унвон тақиш,
Вақт ғанимат умрни илмга этсангиз бахш,
Асло кам бўлмагайсиз айтайин хитоб билан,

Дақиқалар соатга, кунлар ойларга тинмай,
Йиллар ўтиб кетади хеч бировга

otanga....

ОТАНГА....
Омадинг келса чопиб рисқинг чала термагин,
Беш олти сўм пул топиб Отанга дарс бермагин.
Сен сурган шу даврни у бир пайтлада сурган,
Сен кўрган шу хўрозни жўжалигида кўрган,
Бешигингни тебратиб Онанг ёнида турган,
Беш олти сўм пул топиб Отанга дарс бермагин.
Сендек ақли расони келтирди у дунёга,
Улғайтирдику чидаб қанча жабру жафога,
Сенга ўхшаш донолар ёқмас хатто Худога,
Беш олти сўм пул топиб Отанга дарс бермагин.