Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 17 мая 2016 г.

_Ғани МАЖИД--ЯНГИ КИТОБ


ҲАЁТИЙ, ФОЙДАЛИ КИТОБЛАР
простатит
 
Бугунги кунда бемори бўлмаган оилани топиб бўлмайди. Ҳар бир оилада ярми соғ бўлса ярми касал. Кўча-кўйда кўзимизга соғдай юрган одамларни суҳбатга тортиб гаплашсангиз дарҳол саломатлигидан шикоят қилади. Дорихоналарнинг кўпайиб бораётгани ҳам унга талабгарларнинг кўплигидан келиб чиқмоқда.
Ўзини соппа-соғ деб юрган танишингиз билан яшаш тарзи, саломатлигини қандай муҳофаза қилаётганини билсангиз эртами-индин у ҳам касаллар сафига қўшилиш эҳтимоли йўқ эмаслигига ишонч ҳосил қиласиз.
Мана шундай даврда профессор  Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровнинг китоби инсонлар кутиб, излаб юрган ажойиб китоблар бўлган.
Тўғри, бугунги кунда табобатга атаб ёзилган китоблар китоб дўконларида тўлиб ётибди. Билган ҳам, билмаган ҳам китоблардан кўчириб табобат соҳасидаги маслаҳатларни йиғиб китоб қилмоқда. Ҳақиқий ўзи беморларнинг дардига муолажа қилиб кўрган, қайси дори қандай таъсир қилишини тажрибада синаб кўрган шифокорнинг маслаҳати эса ҳар бир инсон учун зарурий маслаҳатдир.
Ибн Сино издоши, профессор Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли Саттаровнинг “Асаб ва стресс” ҳамда “Простатит касалликлари ва уни даволаш йўллари” номли китоблари бугунги кунда халқимиз учун жуда ҳам кутилган, зарурий китоб бўлган.
Бу китобни тағдимотидан сўнг шуни ишонч билан айтишим мумкин-ки  бу китобни олган ўқувчи китобни бир марта ўқиб қолмаслиги уни ўзининг столида сақлаши, қайта-қайт ўқиб туриши аниқ.
Бу китоблардаги маслаҳатлар айрим тиббий китоблардаги каби топиб бўлмас дорилар, гиёҳлар билан эмас, балки бугунги кунда топиш мумкин бўлган, амалда осон қилинадиган даво усуллари баён этилганки, бу нарса китобни янада ўқувчилар талабига яқинлаштирган.
Китобларда буюк тиббиёт алломаларининг тажрибасидан келтирилиши эса маслаҳатларга ўқувчининг ишончини янада оширади.
Китобларда берилган маслаҳатларнинг оддий сўзлар билан, худди ёнингизда туриб сизни даволаётган одамдай тушунтирилиши, ўқувчига янада қулайлик туғдиради. Китобларни ўқир экансиз, баъзи тиббий китоблардек бу дорини қайдан топаман, ёки бу муолажани қандай бажараман, деб ўтирмайсиз. Маслаҳатлар шу қадар ҳаётий ва амалийки уни ҳар ким осонгина қилиб фойдаланиши мумкин.
Айрим китобларда тиббий маслаҳатлар шу қадар илмий тил билан ёзиладики, уни тушуниб етгунча оддий бемор ҳафсаласи совиб китобни бир четга ташлаб қўйиши аниқ. Бу китобларда эса ёнимизда ўзимиз кўриб, фойдасини шу пайтгача билмай юрган неъматларнинг шифобахшлигини содда, халқ тили билан баён этилиши китобхонларни китобга бўлган ихлосини янада оширади деб ўйлайман.
Касалликлардан ҳоли бўлишни истамайдиган одам йўқ, умрини узайтиришни истамайдиган одам йўқ, асаблари бузилмаган одамларни ҳам топиш жуда маҳол, шундай экан бу китобларни ўзининг энг яқин маслаҳатчиси қилиб ёнида олиб юрмайдиган одамни ҳам топиш мумкин эмас.
Китоб сарловҳаларини ўқир экансиз сарловҳанинг ўзиёқ кишиларни ўзига жалб қилади. Ўзингиз шу касал билан оғримаган бўлсангиз оилангизда кимдир оғриганини ўйлаб албатта, китобдаги ўша сарловҳани очасиз ва ўқий бошлаганингизни ўзингиз билмай қоласиз.
Китоблардаги жумлаларнинг муаллифнинг бадиий ижод билан ҳам шуғулланиб туриши сабабли жуда ўқувчилар тилига яқин ва қизиқарли қилиб ифодаланиши китобни янада ҳаммабоп қилганки, бу китобнинг қимматини янада оширган.
Китобни ёзишда муаллифнинг доимо ўқувчи савияси ва талабларидан келиб чиқиб, уларга тушунтиришда ўқувчи онгига етиб боришини ўйлаб иш тутгани, фикрлар мантиқини пухта ишлагани китобларни янада оммабоп қилган десак бўлади.
Кўп тиббий китобларда муаллифлар ўтган табобат алломаларининг китобларидан тартибсиз равишда маслаҳатларни кўчириш натижасида китоблардаги фикр изчиллиги бузилиб ўқувчининг фикрини чалғитиб юборади.
Абдуқодирнинг бу китобида эса фикр изчиллиги, мантиқан бир тартибга солинганки, китобхон китобни ўқиганда қайси фикрдан кейин қайси маслаҳатни билиши кераклиги ҳақиқий, амалий мутаҳассис сифатида юқори даражада баён этилган. Китобларнинг фақат илмий оммабопгина бўлиб қолмай, балки бадиий жиҳатдан ҳам яхши ёзилганлиги янада ўқувчиларда катта таъссурот қолдиради деб ўйлаш мумкин.
Ҳозирги кунда нафақат катта ёшдаги инсонлар, балки ёшлар орасида ҳам асаб касалликлари кўп учраётганини, простатит касалликлари ҳам эркаклар орасида жуда кўп тарқалганини ҳисобга оладиган бўлсак, китоблар бугунги куннинг энг зарур, ҳаётий китоби бўлган деб айтсак бўлади.
Ғани МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ Андижон вилояти бўлимлари
қошида ташкил этилган ижодкорларнинг
 “Нафосат” клуби бадиий раҳбари, шоир, ёзувчи
 ва соғлом турмуш тарғиботчиси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий