Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 31 мая 2016 г.

ойбек максудов - юрт ўғлонлари --

ЮРТ ЎҒЛОНЛАРИ

Бошларида тожи, қўлида шамшир,
Забардаст, шерюрак, бўлишган ботир,
Илмда олиму, сўзлашда шоир,
Фахрли, ақилли юрт ўғлонлари.

Дунёни забт этди Темур мисли шер,
Дунёни титратди шоир Алишер,
“Анда жоним” дея Бобур юртим дер,
Фахрли, ақилли юрт ўғлонлари.

Беруний кашф этди ул Амриқони,
Ким билмас дунёда ибн Синони,
Не ишлар қилмади ўзбек ўғлони,
Фахрли, ақилли юрт ўғлонлари.

Улуғбекнинг зижжи машҳур дунёга,
Ҳоразмий ҳам шоҳдир илму-зиёда,
Бухорий машҳурдир кенг Осиёда,
Фахрли, ақилли юрт ўғлонлари.

Фаробий илмидан дунё аҳли лол,
Аллоҳ қўллайдики, боқмоқда иқбол,
Буюкларнинг юрти топмайди завол,
Фахрли, ақилли юрт ўғлонлари.

                            Ойбек Мақсуд,

“Нафосат” клуби аъзоси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий