Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 9 мая 2016 г.

хотира кунига

 АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
9-май хотира ва қадирлаш куни яни Ўзбекистон Республикаси  прздентининг 2001 –йил  2 мартдаги  фармонига  бинаон жорий этилган .Уруш фахрийлари,иштирокчилари ва урушда қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларининг илтимосига кўра 9 –май хотира ва қадирлаш куни деб эълон қилинган

Хотира ва қадрлаш куни Андижон адабий гурунггининг йиғилишлари кунига тўғри келмади. Шундай бўлса ҳам гурунг қатнашчилари бу санани ўзига хос янгича тартибда нишон-ладилар.
Бу қутлуғ сана муносабати билан “Нафосат” клубининг Андижан вилояти Олтинкўл туманидаги 10-
умумтаълим мактабида ташкил этилган шаҳобчасидаги тўгарак раҳбари, клуб аъзоси Ҳамида Турғунованинг ташаббуси билан мактабда алоҳида дастур сценарийси ишлаб чиқилиб, “Нафосат” клуби бадиий раҳбари билан келишилган ҳолда бу шаҳобча аъзолари томонидан ажойиб тадбир тайёрланди.


 суратда мактаб “НАФОСАТ” кулби  рахбари Хамидахон устозлари Патилахон ва Барчинойлар  хамда вилоятдан борган мехмонлар билан биргаликда


Тадбирга Андижон адабий гурунггидан кўп йиллар вилоятда ажойиб саҳна асарлари билан танилган, шоир ва носир режиссёр Одилжон Худойбердиев, клубнинг бадиий раҳбари Ғани Мажид, таниқли  рухшунос олим, профессор Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли Саттаров, Аббосбек Раҳимовлар таклиф этилди.

Тадбирни шу мактаб ўқувчилари Мирзаева Муслимахон ва Мухаммаджанова Муслимахонлар олиб бордилар
Тадбир вилоятдан келган мехмон тадбир қатнашчиси Аббосбек Раҳимовнинг “ОНА ВАТАН” қўшиғи билан бошланди. Кейин навбатма-навбат клуб аъзолари бошловчилари хотира кунига бағишланган шеърлар ўқидилар. Фазлиева Района,Сотваолдиев Ахмадулло,Акрамов Аббосжонларни чикишлари қарсак олқишлари билан кутиб олинди

. Улардан кейин мактаб ўқувчиларининг ўзларининг машқ шеърлари тингланди.


Шеърлардан кейин яна навбат ватан ҳақидаги бир ажойиб қўшиққа берилди. Қўшиқдан кейин саҳна кўриниш тақдим этилди.
“Нафосат” клубининг шаҳобчаси аъзоларидан кейин навбат Андижон адабий гурунггининг вилоятдан келган аъзоларига берилди. Дастлаб сўз олган клубнинг бадиий раҳбари Ғани Мажид келган меҳмонларни таништираркан, биринчи бўлиб сўзни кўп йиллар вилоятда ажойиб саҳна асарлари билан танилган, шоир ва носир режиссёр Одилжон Худойбердиевга берди.
У ўзининг шу мактабда узоқ йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаб ўтиб кетган опасига бағишланган хотира шеърини ўқиб берганда барчанинг кўзларида ёш пайдо бўлди.


 суратда Одилжон ака мактабдан янги ташкил этилган ёш “НАФОСАТ”кулбининг аъзолари билан биргаликда
Кейинги сўзни таниқли табиб, профессор, Ибн Сино издоши, тиббий шеърлари билан Республика адабий гурунггида танилган шоир Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаровга берилди. У ватан ҳимоячилари тўғрисида сўз бошлаб Афғонистонда ҳалок бўлган бирга хизмат қилган ватандошларини кўзларида ёш билан эслаб шеър ўқиганда томошабинлар ҳам ёшларини тўхтатолмай қолди.




Суратда мактаб мурабийлари Директор ўқув ишлар бўйича ўринбосари Патилахон опа , манавият ва маърифар бўйича директор  ўринбосариБарчиной опа ва тил адабиёт мулимаси Раънохон лар сахнани кузатиб туришибди
“Нафосат” ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари шоир Ғани Мажид навбатни яна санъаткорларга бераркан ўзининг шу кун ёзган янги хотира кунига аталган шеърини ўқиб берди.
ХОТИРА
Хотирасиз яшолмас инсон,
Ўтганларни эслар ҳар қачон,
Эзгу йўлга бошлайди ҳар он,
Аллоҳ берган ҳислат хотира.

Хотирасин йўқотса кимдир,
Соғлом инсон у саналмайдир,
Хотира бу—ўзлигинг ахир,
Аллоҳ берган неъмат хотира.

Ҳайвонларда хотира бўлмас,
Улар ота-бобосин билмас,
Бир-бирига оқибат қилмас,
Инсонларга зийнат хотира.

Муқаддасдир аждодлар ёди,
Улуғларнинг улуғ авлоди,
Хотирадан ўчмайди оти,
Инсонларга одат хотира.

Кезавермай ҳар кун бозорни,
Гоҳ-гоҳ сайр қилиб мозорни,
Кетказайлик дилдан ғуборни,
Бўлса ҳамки меҳнат хотира.

Кексаларни айлайлик эъзоз,
Ўзлигини билмоқ қандай соз,
Ташвишлардан кечайлик бир оз,
Ўзлигингга ҳурмат хотира.

Тадбирдан кейин Андижон адабий гурунгги аъзолари мактабда қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар билан мактабни маънавият ва маърифат ишлари бўйича дректор ўринбосари Суворова Барчиной таништирди. Жумладан мактабда жами 51 нафар ўқитувчи бўлиб шундан етти нафари эркакларни ташкил қилар экан.Жами ўқитувчиларининг 7 нафари олий тойфали 16 нафари биринчи тойфали 16 нафари эса иккинчи тойфалиги билан тумандаги мактаблардан ажрилиб турар экан..Мактаб асосан кимиё ва хуқуқ фанлари махорат мактаби хасобланиб синф хоналари замонавий асбоб усукуналар билан жихозланганлиги этиборга лойиқдир.. .................Асосан мактабда 1-9 синф ўқувчиларидан иборат 27 синф бўлиб унда жами 900га якин болажонларимиз таълим оларкан
Мактабда ташкил этилган ижодкорлар тўгараги аъзолари билан биргаликда суратларга тушдилар. Қуйида шу кунги тадбир иштирокчиларнинг бу ажойиб кундаги ҳолатлари муҳрланган фотолавҳаларни кўряпсиз.
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров-рухшунос олим,профессор


Комментариев нет:

Отправить комментарий