Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 16 августа 2017 г.

ёзнинг саккиз муоммоси

Ёз Иссиқ мавсумда дуч келишингиз мумкин бўлган муаммолар ҳақида хабарингиз бўлса, улар билан курашиш ҳам осон бўлади.


1.АРИ ЧАҚИШИ

Биринчи ёрдам – арининг нишини теридан эҳтиёткорлик билан олиб ташлаб, чаққан жой атрофини спирт, водород пероксидли ёки йод эритмасида артилади.

Ҳалқона даво: оғриётган жойни тузли ёки совунли сувда ювиб, устига музли компресс қўйилади. Алоэ шираси ёки пиёз сувини докага шимдириб, ари чаққан жойга қўйиш ҳам
наф беради.

2.ТАРВУЗДАН ЗАҲАРЛАНИШ...

Биринчи ёрдам – кўнглингиз айнашини сезган заҳоти қусишга ҳаракат қилиш керак. Бунинг учун бир литр қайнатилган сувни ичиб, ортидан 4 дона фаоллаштирилган кўмир таблеткаси қабул қилинади.

Халқона давоси: қошнинг учларида жойлашган биологик фаол нуқталарни 30 мартагача босиб қўйилади. Укропни қайнатиб, асал қўшиб ичилади.

3.КЎЗ ОСТИ САЛҚИГАНДА

Агар бунга ҳавонинг иссиқлиги, чанқоқ сабабчи деб ўйласангиз, адашасиз. Ҳаммаси сувни нотўғри ичишингизда. Суюқлик танада қолиб кетса, кўз ости салқийди. Бундай бўлмаслиги учун газли ичимликлар ва ҳар хил салат, аччиқларни камроқ енг.

Биринчи ёрдам: иссиқ-совуқ сувда юзни чайинг. Кўзларни юмиб, юқорига ва пастга, ўнгга ва чапга 6 марта ҳаракатлантиринг.

Ҳалқона давоси: қўй ёғини камфора мойи билан аралаштириб, эҳтитёкорлик билан кўз остига суртилади. Денгиз тузи эритмасида докани намлаб 5–10 дақиқага кўз остига қўйиш муаммони ҳал қилади. Бодринг ширасини лимон суви билан аралаштириб, кўз остига суртиш ҳам яхши натижа беради.

4.ВАРИКОЗ

Жазирама ёз кунларида қон, бош ва юракдан оёқлар томон ҳаракатланади. Бу даврда оёқ томирлари иссиқдан анча кенгайган бўлади. Агар шу пайтда кўп тик оёқда юрсангиз ёки узуккун ўтириб ишласангиз, оёқда варикозли тугунчалар пайдо бўлиб, оғритиши мумкин.

Биринчи ёрдам: чалқанча ётиб, 2-3 дақиқага оёқларни юқорига кўтаринг.

Халқона давоси: сабзи устидаги кўкатни чой ўрнига дамлаб, бир ой ичилади. Оёқдаги бўртиб чиққан томирларга настарин гули ёки хом картошка шираси суртилади.

5.БУРУН ҚОНАГАНДА

Бошни орқага қилмаслик керак. Тик ўтириб, бош бироз энгаштирилади, икки қош ўртасига муз қўйилади. Бурун қанотларини бармоқлар билан енгил ушлаб, оғиз орқали тез-тез нафас олинади.

Халқона давоси: бурунга лимон шираси томизилади.

6.ҚОН БОСИМИ КЎТАРИЛСА

Биринчи ёрдам: беморнинг бошини баланд қилиб ўтказиб, оёғига иссиқ ванна қилиш керак.

Халқона давоси: тарвузни еганда данагини ташлаб юборманг, офтобда қуритиб майдалаб, ярим чой қошиғини газсиз минерал сув билан ичсангиз, қон босими дарров пасаяди. Ялпиз қайнатмасида баданни артиш ҳам бу муаммода ёрдам беради.

7.ЗАМБУРУҒ ЮҚТИРИБ ОЛСАНГИЗ

Ёзда кўпчилик очиқ сув ҳавзалари ва бассейнларда чўмилиб, шунингдек шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаганида замбуруғ юқтириб олиши мумкин. Биринчи ёрдам: оёқлар ювиб, қуритилади сўнг сиркали сувда артилади.

Халқона давоси: саримсоқпиёзни майдалаб, сариёғ билан аралаштиринг-да зарарланган жойларга суртинг. Шунингдек, гуруч ивитилган сувни тўкиб юбормай, оёққа ванна қилинса ҳам фойда беради. Қаҳвани аччиқ қилиб дамлаб, унда ҳам ванна қабул қилиш мумкин. Пойабзални эса, албатта, сиркали сувда артишни унутманг.

8.ОФТОБ УРСА

Биринчи ёрдам: бемор салқин жойга олиб кириб, оёқларини баланд қилиб ётқизилади. Нафас олишга тўсқинлик қиладиган ёқа, тасма бўшатилади. Беморнинг боши тагига (энса қисми) муз ўралган халта қўйилади.

Халқона давоси: 5 томчи сиркани бир литр совуқ сувда эритиб, чойшаб хўлланади ва бемор унга ўраб қўйилади. Кун давомида совитилган айрон ичилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий