Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 8 августа 2017 г.

МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИ

МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИ

 Мадинаи мунаввара ер юзидаги энг фазилатли шаҳарлардан бири бўлиб, у Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳижрат қилган жойларидир. Мадинаи мунаввара (аввалги номи Ясриб) Қуръони Каримнинг кўп оятлари нозил бўлган, Ислом давлати қурилган, саҳобаи киромларни кўрган, Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган табаррук шаҳардир.
 Мадинаи мунавварага зиёратга бориш ҳаж ибодатидан ҳисобланмайди. Лекин ҳаж мавсуми бу улуғ шаҳарни зиёрат қилишга энг қулай имкониятдир. Алоҳида яна
келишга одамнинг қурби етадими - йўқми, шунинг учун ҳар бир ҳожи, хоҳ ҳаждан аввал бўлсин, хоҳ кейин бўлсин, Мадинаи мунавварага зиёратга боришга ошиқади.
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул - Ҳаромгина бундан мустасно", деганлар. Чунки Масжидул - Ҳаромдаги бир намоз бошқа оддий масжидлардаги юз минг намозга тенгдир.
 Зиёратчи, аввало, гуноҳларига тавба қилиб, хусусан, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига хилоф бўлган ишлардан тийилиб, тавба қилиб, кейин зиёратга отланади. Йўлда у зотга салавот ва дурудларни кўплаб айтади. У зотнинг масжидларига киришдан олдин ғусл қилиб, ўзига хушбўй нарсалардан суртади, энг яхши кийимларини кийиб боради. Муборак масжидга ўнг оёғи билан киради ва кириш пайтида:
 "БИСМИЛЛАҲИ, ВАССОЛАТУ ВАССАЛАМУ ЪАЛА РОСУЛИЛЛАҲ, АЪУЗУ БИЛЛАҲИЛ ЪАЗИЙМ ВА БИВАЖҲИҲИЛ КАРИЙМ ВА СУЛТОНИҲИЛ ҚОДИЙМИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМ, АЛЛОҲУММА ИФТАҲ ЛИЙ АБВАБА РОҲМАТИК" деб дуо қилади.
 Маъноси: "Аллоҳнинг номи билан, Расулуллоҳга салот ва саломлар бўлсин. Улуғ Аллоҳдан унинг каримли важҳи ила, қадим султони ила шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Эй Аллоҳ, менга раҳмат эшикларини очгил".
 Сўнгра қалбидаги энг яхши дуоларни қилиб, равза сари юради.
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Уйим билан минбаримнинг орасида жаннат боғларидан бири бор. Минбарим эса Ҳавзи Кавсарим устидадир".
 Бухорий ривоят қилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий